|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 18.03.2003
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ МУАССАСАЛАРИ ВА СУДЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 18 мартдаги 147-сонли «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Нотариат фаолиятини маблағ билан таъминлашни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2003 йил 7 январдаги 4-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 12 ноябрдаги 523-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 11-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия муассасалари ва судларни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низомнинг 2-бандида:
учинчи хатбошидан «нотариат» сўзи чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«нотариал ишларни амалга оширганлик учун давлат нотариуслари томонидан ундириладиган давлат божининг 15 фоизи миқдоридаги маблағлар;
нотариал ишларни амалга оширганлик ва шартнома асосида кўрсатиладиган бошқа хизматлар учун ундириладиган тўловдан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг ажратмалари».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 28 февраль,
114-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 44-модда)