Ҳужжат кучини йўқотган " " 07.02.2000
ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Фармони
РЕСПУБЛИКА ЎРМОН ХЎЖАЛИГИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 7 февралдаги ПФ-2536-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитасини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ўрмон хўжалиги бош бошқармасига айлантириш тўғрисида»ги Фармони билан ўз кучини йўқотган.
Республика ўрмон хўжалигини бошқаришни такомиллаштириш, ўрмонларнинг табиатини муҳофаза қилиш ва ерларни тубдан яхшилаш соҳасидаги аҳамиятини ошириш, шунингдек, ўрмонзор ерлардан оқилона фойдаланиш мақсадида:
1. «Узбеклес» Иттифоқ-республика ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон ССР Давлат ўрмон комитетига айлантирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамаси (ўртоқ И.Ҳ. Жўрабеков) республика ўрмон хўжалиги самарадорлигини ошириш масалаларига доир қарор лойиҳасини тайёрласин.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 30 апрелдаги 115-сон «Жумҳурият ўрмон хўжалигини бошқаришни такомиллаштириш ҳақида» ва 1991 йил 17 июлдаги 192-сон «Ўзбекистон ССЖ давлат ўрмон қўмитаси ҳақидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорларига қаранг.
Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 12 февраль,
ПФ-144-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 5-сон, 98-модда)