Ҳужжат кучини йўқотган " " 12.10.2022
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлиги хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари Давлат қўмитасининг
Қарори
Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасалари ва Сержантларни тайёрлаш мактабларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини давлатга ундириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 15 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2024-1]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 7 октябрдаги 30-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 4 октябрдаги 44ққ-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2022 йил 28 сентябрдаги 22-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 26 сентябрдаги 51-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 2022 йил 7 октябрдаги 19-сон, Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 30 сентябрдаги 13/02-22-33-сон ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 4 октябрдаги 234-мҳ-сонли ««Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасалари ва сержантларни тайёрлаш мактабларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини давлатга ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2024-2, 12.10.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 октябрдаги ПФ–4475-сон «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сон «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 52-сон, 589-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ва Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2009 йил 16 октябрдаги 10, 12, 281, 100, 90, 01-02/5-27, 325-сон қарори (рўйхат рақами 2024, 2009 йил 27 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 44-сон, 473-модда) билан тасдиқланган Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасалари ва Сержантларни тайёрлаш мактабларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини давлатга ундириш тартиби тўғрисидаги низомнинг муқаддимасидаги «Давлат Божхона қўмитаси, Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг» деган сўзлар «Давлат божхона қўмитаси ва Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мудофаа вазири К. БЕРДИЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 16 май,
5-сон
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 16 май,
11-сон
Фавқулодда вазиятлар вазири Т. ХУДАЙБЕРГЕНОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 16 май,
4-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 16 май,
50-сон
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 16 май,
33-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 16 май,
01-02/5-5-сон
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси Х. МИРЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 16 май,
22-мх-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 24-сон, 323-модда)