Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
Ўзбекистон СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ Президентининг
Фармони
ШАХСИЙ ТОМОРҚА ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ ЭГАЛАРИ БЎЛМИШ ДЕҲҚОНЛАРГА МОЛИЯВИЙ ЁРДАМ БЕРИШ ВА УЛАР УЮШМАСИ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Шахсий томорқа хўжаликларининг эгалари уюшмасини республика аҳолисини озиқ-овқат билан таъминловчи асосий соҳалардан бири сифатида қарор топтириш, унинг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш, шунингдек бозор муносабатларига кириш даврида деҳқонларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида:
1. Уюшманинг шахсий томорқа хўжаликларини ривожлантиришга ёрдам бериш фондини ташкил этиш учун бир миллиард сўм ажратилсин.
2. Вазирлар Кабинети зиммасига шахсий томорқа хўжаликлари эгалари уюшмасига шахсий хўжаликлар соҳаси учун моддий-техника ресурслари бўйича фонд эгаси вазифаларини бериш ваколати топширилсин.
3. Шахсий томорқа хўжаликлари эгалари уюшмаси кенгаши Ўзбекистон ССР Молия вазирлиги, Ўзбекистон Деҳқончилик-саноат банки, Ўзбекистон ССР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва вилоят ижроия комитетлари билан биргаликда икки ҳафта муддат ичида шахсий томорқа хўжаликларини ривожлантиришга ёрдам бериш фондининг мақоми ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги Низомни тайёрлаб чиқсин ва Вазирлар Кабинетига тақдим этсин.
Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 18 март,
ПФ-166-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 5-сон, 105-модда)