|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
|
ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Фармони
ИЖОДИЙ УЮШМАЛАР, КЎНГИЛЛИ ЖАМИЯТЛАР ВА ЖАМҒАРМАЛАРНИ ПАРТИЯ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон ССР Конституциясига ва «Ўзбекистон ССРда жамоат бирлашмалари тўғрисида» ги Ўзбекистон ССР Қонунига асосланиб, Ўзбекистонда демократик ўзгартишларга янги омил бағишлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон ССР ҳудудида фаолият кўрсатаётган ижодий уюшмалар, кўнгилли жамиятлар ва жамғармалар, уларнинг бўлимлари ва корхоналари партия тасарруфидан чиқарилсин.
2. Бундан буён юқорида кўрсатилган уюшмалар, жамиятлар ва жамғармаларда сиёсий партиялар ҳамда ҳаракатларнинг ташкилий тузилмаларини барпо этишга йўл қўйилмайди деб белгилаб қўйилсин.
Мазкур Фармон имзоланган пайтдан кучга киради.
Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 27 август,
ПФ-238-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 10-сон, 219-модда)