Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.07.2022
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1474-сон қарори билан тасдиқланган «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастурига мувофиқ ва тадбиркорлик субъектларини ривожлантиришни ҳар томонлама рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 73-модда) билан тасдиқланган Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низом 5-бандининг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«телекоммуникациялар тармоқларидан (маҳаллий, радиотелефон, пейжинг, маълумотлар узатиш) телекоммуникациялар хизматлари кўрсатмасдан фақат ишлаб чиқариш-технология мақсадларида фойдаланилади».
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 6 декабрь,
322-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 49-сон, 501-модда)