ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Халқаро талабларга жавоб берадиган молия-кредит тизимининг юқори малакали кадрларни тайёрлаш, шунингдек молия бозорларини ривожлантириш соҳасидаги фундаментал илмий ва амалий тадқиқотларни ташкил этиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Марказий банки ва Банклар уюшмасининг Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.01.00 Марказий банк, унинг таркибий бўлинмалари ва муассасалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.10.00 Банклараро операциялар ва юридик, жисмоний шахслар ўртасида операциялар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар]
2. Қуйидагилар Банк-молия академияси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
а) қуйидаги йўналишлар бўйича банк ишининг юқори малакали мутахассисларини тайёрлаш:
— монетар сиёсат ва пул муомаласи;
— молия менежменти, активлар ва пассивларни бошқариш;
— инвестиция лойиҳаларини ҳар томонлама экспертиза қилиш ва молиялаш;
— халқаро молия бозорларидаги операциялар;
— банк аудити;
б) халқаро банк ишидаги энг янги ютуқларга мунтазам суратда ўқитиш йўли билан банк раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
в) мамлакатда молия-пул тизимини ва банк ишини ривожлантириш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни ташкил этиш.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
3. Республика бюджети ва Ўзбекистон Банклар уюшмасининг маблағлари тенг улушларда академияни молиялашнинг асосий манбалари этиб белгилансин.
Ўзбекистон Банклари уюшмасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳамда академия раҳбарияти билан биргаликда академия талабаларини, тингловчиларини ўқитиш ҳамда уларнинг ва профессор-ўқитувчилар таркибининг малакасини ошириш дастурларини пул билан таъминлаш учун халқаро молия муассасаларининг, хорижий банклар ва компанияларнинг маблағларини жалб этиш чораларини кўриш тавсия этилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.05 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.03.00 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.02 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.05.00 (Кучини йукотган) Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ва махсус тўловлар / 07.10.05.03 (Кучини йукотган) Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича имтиёзлари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.06.00 (Кучини йукотган) Экология солиғи / 07.10.06.03 (Кучини йукотган) Экология солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
5.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.07.00 (Кучини йукотган) Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ / 07.10.07.03 (Кучини йукотган) Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
6.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.01.00 (Кучини йукотган) Мол-мулк солиғи / 07.11.01.03 (Кучини йукотган) Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар;
7.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.02.00 (Кучини йукотган) Ер солиғи / 07.11.02.03 (Кучини йукотган) Ер солиғи бўйича имтиёзлар]
4. Академия, у ташкил қиладиган муассасалар, корхоналар ва фондлар тузилган кундан бошлаб дастлабки уч йил мобайнида барча турдаги солиқлардан озод қилинсин.
5. Банк-молия академияси талабаларнинг биринчи қабулини 1996-1997 ўқув йилига белгиланган тартибда амалга оширсин. Ўқув йили бошлангунгача, академия кадрлар билан таъминланиб боришига қараб республика банк тизими мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари ташкил қилинсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ўқув жараёнини, илмий ва амалий тадқиқотларни ташкил этиш, шунингдек унинг моддий-молиявий базасини мустаҳкамлаш масалаларида Банк-молия академиясига ёрдам берсинлар. Шу мақсадда халқаро молия муассасаларининг, дунёдаги етакчи тижорат банкларининг маслаҳатчилари, экспертлари ва мутахассислари жалб этилиши таъминлансин.
7. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафталик муддатда ушбу Фармоннинг бажарилишини таъминлаш юзасидан қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 2 май,
ПФ-1460-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 80-модда)