Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иқтисодий судларнинг қонуний кучга кирган ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда ягона суд амалиётини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 47-моддасига асосланиб, қуйидаги тушунтиришларни беришга қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 328-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисида ариза фақат ишда иштирок этувчи шахслар томонидан берилиши мумкин. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқий ворислари (ИПК 46-моддаси), шунингдек, суд жаримаси солинган шахслар (ИПК 58, 69 ва 98-моддалари) ҳам шундай ҳуқуққа эгадир. Ишда иштирок этувчи прокурор ишда иштирок этувчи шахс ҳисобланганлиги боис, у ҳам ўзи иштирок этган иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахслар, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахлдор суд ҳужжатлари қабул қилинган тақдирда, шу асосда қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза беришга ҳақли эмас, бундай ҳолатда улар фақат суд ҳужжатлари устидан апелляция ёки кассация ёхуд тафтиш тартибида шикоят бериши мумкин. Бундай шахслар қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этганида аризани қабул қилиш ИПК 268-моддаси биринчи қисмининг 1-банди ёки 291-моддаси биринчи қисмининг 1-банди ёхуд 316-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда рад этилади, агар ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса, ариза бўйича иш юритиш ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 3-банди ёки 296-моддаси биринчи қисмининг 3-банди ёхуд 3242-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда тугатилади.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Иқтисодий судлар ўзлари қабул қилган суд ҳужжатларини ўз ташаббуси билан янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриши мумкин эмас.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. ИПКнинг 324-моддасида кўрсатилганидек, суднинг ҳужжати янги очилган ҳолатлар бўйича фақат у қонуний кучга кирганидан кейингина қайта кўрилиши мумкин. Бу қоида дарҳол ижро этиладиган суд ҳужжатларига ҳам тааллуқлидир.
Қонуний кучга кирмаган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақида ариза билан мурожаат этилганда, аризани қабул қилиш ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда рад этилади, агар ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса, ариза бўйича иш юритиш ИПК 110-моддасининг 1-бандига мос ҳолда тугатилади.
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг шундай ариза билан қайтадан мурожаат этиш, аризани умумий тартибда кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Янги очилган ҳолатлар бўйича суд ҳужжатларини қайта кўриш масаласини ҳал этишда иқтисодий судларининг биринчи, апелляция, кассация ва тафтиш инстанциялари ИПКнинг 327-моддасида кўрсатилган бундай қайта кўриш асосларининг рўйхати қатъий эканлигидан келиб чиқишлари лозим.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
4. Янги очилган ҳолатлар деганда, очилган фактик ҳолатлар аслида мавжуд бўлиб, бироқ суднинг ишни кўриш вақтида ҳисобга олиши мумкин бўлмаган, аризачига ва судга номаълум бўлган ёки маълум бўлиши мумкин бўлмаган, суд ҳужжатлари қабул қилингандан кейингина маълум бўлган ҳолатларни тушуниш лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар фактик ҳолатлар суд ҳужжати қабул қилингандан сўнг вужудга келган бўлса, бу ҳолат суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўла олмайди, чунки бу ИПК 327-моддасининг 1-банди мазмунига зид бўлади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Янги очилган ҳолатлар мавжуд бўлмасдан, суд ҳужжатини апелляция ёки кассация ва тафтиш тартибида кўриб чиқиш асослари мавжуд бўлган тақдирда суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақида берилган аризани қаноатлантириш мумкин эмас. Бунда иқтисодий суд кўрсатиб ўтилган ҳолатлар мавжуд эмаслигига асосланиб, суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этиши лозим.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Суд ҳужжати қабул қилингандан кейин вужудга келган янги ҳолатлар ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш учун эмас, балки янги даъво билан мурожаат этиш учун асос бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Иқтисодий судлари шуни эътиборга олишлари лозимки, суд ҳужжатини қайта кўриб чиқиш учун асос бўлаётган ҳолатлар жиддий бўлиши, яъни суд ҳужжатини қабул қилишда иқтисодий суд хулосасига таъсир кўрсатадиган даражада бўлиши лозим. Бу ҳолат иқтисодий суди томонидан аввалда текшириш предмети бўлган фактга нисбатан янги далиллар эмас, балки айнан юридик фактларнинг ўзи бўлиши лозим.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд томонидан ишни кўриб чиқишда текшириш предмети бўлмаган ҳамда мавжудлиги аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган юридик фактни белгиловчи янги далиллар янги очилган ҳолатлар деб эътироф этилиши мумкин. Агар ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш давомида суд келтирилган далиллар аризачига маълум бўлган ёки маълум бўлиши лозим бўлганлигини аниқласа, янги очилган ҳолатлар бўйича келтирилган аризани қаноатлантириш рад этилиши лозим, чунки ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак (тортишув принципи).
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. ИПК 327-моддасининг 2 ва 3-бандларига биноан ишда иштирок этувчи шахснинг ёхуд унинг вакилининг ёки судьянинг жиноий ҳаракатлари, шунингдек гувоҳнинг била туриб ёлғон гувоҳлик берганлиги, экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги ва таржимоннинг била туриб нотўғри таржима қилганлиги, улар иштирокида кўрилган бошқа ишларда эмас, балки айнан ушбу ишни кўришда содир этилган бўлса, янги очилган ҳолатлар бўйича ишни қайта кўриш учун асос бўлиши мумкин. Ушбу бандларда кўрсатилган ҳолатлар суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан тасдиқланган бўлиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддасида белгиланган асослар бўйича шахснинг жиноят содир этилишида айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини қўзғатиш рад этилган ёки жиноят иши тугатилган тақдирда, иқтисодий суднинг ҳужжати ИПК 327-моддасининг 1-бандида назарда тутилган асос бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Бошқа иш бўйича иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ёхуд бошқа органнинг ҳужжати бекор қилинганлиги иқтисодий суд ҳужжатини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш учун асос бўлиши мумкин (ИПК 327-моддасининг 4-банди), башарти, агар бекор қилинган ҳужжат иқтисодий суднинг қайта кўриб чиқилаётган ҳужжатига ҳақиқатан ҳам асос қилиб олинган бўлса.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда бошқа орган қарори бекор қилинган деганда ушбу ҳужжатнинг ҳақиқий эмас деб топилганлигини тушуниш лозим.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги ариза ушбу суд ҳужжатини қабул қилган иқтисодий судга, агар суд ҳужжати апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси суди томонидан ўзгартирилган ёки бекор қилинган ҳамда янги суд ҳужжати қабул қилинган бўлса, ариза иқтисодий суднинг суд ҳужжати ўзгартирилган ёки янги суд ҳужжати қабул қилинган тегишли инстанциясига берилади. Ушбу тартиб бузилган ҳолда берилган ариза ИПК 331-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан қайтарилади. Агар кўрсатилган ҳолат ариза иш юритишга қабул қилинганидан сўнг аниқланса, ариза иш ҳужжатлари билан бирга тегишли инстанция судига юборилади
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
ИПК 328-моддасининг биринчи — учинчи қисмлари, шунингдек 329-моддаси талабларига риоя этилган ҳолда берилган қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги ариза ишни кўриш жойи ва вақти кўрсатилган ажрим чиқариш йўли билан иш юритишга қабул қилинади. ИПК 328-моддасининг биринчи қисмида белгиланган ариза беришнинг бир ойлик муддати процессуал муддат бўлиб, агар ариза қайта кўриш учун асос бўладиган ҳолатлар очилган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай берилган бўлса ва суд муддатни ўтказиб юбориш сабабларини узрли деб топса, ушбу муддат тикланиши мумкин.
Ўтказиб юборилган муддатни тиклашни рад этиш ҳақида аризани қайтариш тўғрисидаги ажримда кўрсатилиши лозим. Илтимоснома қаноатлантирилган ва ўтказиб юборилган муддат тикланганда бу ҳақида қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ИПК 328-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, суд ҳужжати қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан уч йил ўтгач берилган ариза кўриб чиқилмайди, бундан ИПК 327-моддасининг 2 — 4-бандларида назарда тутилган асослар бўйича берилган аризалар мустасно. ИПК 327-моддасининг 1-бандида назарда тутилган асос бўйича суд ҳужжати қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан уч йил ўтгандан кейин берилган ариза ИПК 331-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан қайтарилади. Агар кўрсатилган ҳолат ариза иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, ИПК 110-моддасининг 1-бандига мос ҳолда ариза бўйича иш юритиш тугатилади.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
10. Судларга тушунтирилсинки, суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризани қабул қилишда шуни назарда тутиш керакки, аризада янги очилган ҳолатларнинг мавжудлигини тасдиқловчи асослар мавжуд бўлиши лозим. Аризага зарурий бўлган далиллар, хусусан, кўрсатилган ҳолатлар санасини аниқлаш имконини берувчи ҳужжатлар илова қилиниши керак. Бундай ҳолатларнинг аниқланганлик куни бўлиб, шу ҳолатларнинг аризачига маълум бўлган ёки маълум бўлиши мумкин бўлган кун ҳисобланади. Агар янги очилган ҳолатлар ҳукм, суднинг ҳал қилув қарори, бошқа органнинг қарори билан боғлиқ бўлса, унда янги очилган ҳолат суд ҳужжатларини қабул қилиш учун асос бўлган ҳолатга мазмунан қарама-қарши ҳужжатларнинг қонуний кучга кирган куни ёки ҳукм, ҳал қилув қарори ва қарорнинг қонуний кучга кирганлиги аризачига маълум бўлган ёки маълум бўлиши мумкин бўлган кун шу ҳолат аниқланган кун ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Судлар шуни алоҳида эътиборга олиши лозимки, ИПК 326-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ҳужжати янги очилган ҳолат бўйича шу ҳужжатни қабул қилган иқтисодий суд томонидан қайта кўрилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Биринчи инстанция судининг суд ҳужжатини, агар у апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияларида ўзгартирилмаган ёки янги қарор қабул қилинмаган бўлса, фақат шу суд инстанцияси қайта кўриб чиқишга ҳақли. Башарти биринчи инстанция судининг суд ҳужжати ўзгартирилган ёки бекор қилинган бўлса, янги очилган ҳолатлар бўйича апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияларининг суд ҳужжати ИПК 326-моддасининг иккинчи қисмига биноан ўзгартирган ёки бекор қилган инстанция томонидан қайта кўриб чиқилади
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Суд ҳужжати бекор қилиниб, иш янгидан кўрилаётганда суд таркиби тўғрисидаги масалани ҳал қилиш зарурияти туғилса, судлар ИПК 19-моддаси қоидаларидан келиб чиқишлари лозим.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. ИПК 332-моддасига мувофиқ, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани иқтисодий суд у келиб тушган кундан бошлаб бир ойлик муддатда суд мажлисида кўриб чиқади. Бунда судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза юзасидан биринчи суд мажлиси аризани иш юритишга қабул қилиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан кечиктирмай ўтказилиши лозим. Аризачи ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида ИПК 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Судларнинг эътибори суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги ариза билан мурожаат этган шахс аризасидан воз кечиши мумкинлигига қаратилсин.
Аризадан воз кечиш қабул қилинган тақдирда суд ИПК 110-моддасининг 6-бандига мос ҳолда ариза бўйича иш юритишни тугатади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда аризадан воз кечган шахс айни шу асос билан мурожаат қилишга ҳақли эмас.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. ИПКнинг 333-моддасига биноан иқтисодий суд суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризани кўриб чиқиб, уни қаноатлантиради ва суд ҳужжатини бекор қилади ёки аризани қаноатлантиришни рад этади ва бу ҳақда ажрим чиқаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судларга тушунтирилсинки, суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризани ИПК 107-моддасининг 3 ва 8-бандларига мос ҳолда кўрмасдан қолдириш ёки ариза бўйича иш юритишни ИПК 110-моддасининг 4 — 6-бандларига мос ҳолда тугатиш мумкин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича чиқарилган ажрим устидан умумий тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича чиқарилган апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ажрими устидан тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича чиқарилган Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари тафтиш инстанциясининг ажрими устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Шуни назарда тутиш лозимки, ИПК 333-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ суд ҳужжати янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган тақдирда, илгари ўзи қабул қилган суд ҳужжатини бекор қилган суднинг ўзи ишни ИПКда белгиланган умумий тартибда кўради. Бундай ҳолатда ишни кўришда ИПКнинг тегишлича биринчи, апелляция, кассация ва тафтиш инстанциялари судида иш юритишни тартибга соладиган қоидалари қўлланилади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Янги очилган ҳолат бўйича суд ҳужжати бекор қилинган тақдирда, иқтисодий суд, имконият мавжуд бўлганда ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларнинг процессуал ҳуқуқларини қатъий таъминлаган, яъни уларни суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилган ҳолда, дастлабки суд қарорини бекор қилиш ҳақида ажрим чиқарилгандан сўнг бевосита шу суд мажлисида ишни мазмунан кўриб чиқишга ҳақлидир.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Иш апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судининг иш юритувида бўлган вақтда янги очилган ҳолат бўйича ишни қайта кўриб чиқиш ҳақида ариза келиб тушса, бу суд шикоятни кўриб чиқишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш натижалари олингунга қадар тўхтатиб туради ва ишни суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш ҳақидаги ариза келиб тушган тегишли инстанция судига юборади.
Агар суд ҳужжати янги очилган ҳолат бўйича бекор қилинса, юқори инстанция суди шикоят бўйича иш юритишни ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 1-банди, 296-моддаси биринчи қисмининг 1-банди, 3242-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мос ҳолда тугатади.
(16-банднинг Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
161. Суд ҳужжатининг янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги ажрим бекор қилинган тақдирда, юқори турувчи суд бир вақтнинг ўзида аризада янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш сўралган қонуний кучга кирган суд ҳужжатини ҳам бекор қилади ва ишни суд ҳужжати бекор қилинган тегишли судга мазмунан кўриш учун юборади.
(161-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарорига асосан киритилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
162. Агар юқори инстанция суди суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш ҳақидаги ажрим устидан берилган шикоят (протест)ни кўришда ушбу ажримни асоссиз эканлиги ҳақида хулосага келса, уни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ва шу билан бирга суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этади.
Агар суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш ҳақидаги ажрим устидан берилган шикоят (протест) кўрилгунга қадар иш бўйича янги суд ҳужжати қабул қилинган бўлса, янги суд ҳужжатига нисбатан шикоят (протест) берилган ёки берилмаганлигидан қатъий назар ушбу суд ҳужжати бекор қилинган ажрим асосида қабул қилинганлиги сабабли у ҳам бекор қилинади.
(162-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарорига асосан киритилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Амалдаги қонунчиликка биноан суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш ҳақидаги ариза, шунингдек аризани қайтариш ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги ажримлар устидан бериладиган шикоятларга давлат божи тўланмайди, почта харажатлари ҳамда суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлари бундан мустасно.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги 307-сонли қарори таҳририда)
Тошкент ш.,
2003 йил 25 июль,
111-сон