|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 13.02.2018
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ МИЛЛИЙ БАНКИ УСТАВИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ КРЕДИТЛАРИ УЛУШИНИ КЎПАЙТИРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА» 2009 ЙИЛ 28 ИЮЛДАГИ ПҚ-1166-СОН ҚАРОРИ)
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 108-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Уставини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 28 июлдаги ПҚ-1166-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 21 январдаги 45-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Уставида:
а) 17-банднинг олтинчи хатбошидаги «(облигациялардан ташқари)» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 18-бандда:
учинчи хатбошидаги «векселлар» сўзидан кейин «облигациялар» сўзи қўшилсин;
ўн бешинчи хатбошидаги «(облигациялардан ташқари)» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 28 октябрь,
285-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 44-сон, 469-модда)