|
Ҳужжат 05.02.2027 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 24 июнда қабул қилинган
Сенат томонидан 2009 йил 28 августда маъқулланган
Сенат томонидан 2009 йил 28 августда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик
Ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ёнғин — одамларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига, шунингдек атроф табиий муҳитга зарар етказадиган, назорат қилиб бўлмайдиган ёниш;
ёнғин назорати — ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини текшириш ва текширув натижалари бўйича чора-тадбирлар кўриш мақсадида белгиланган тартибда амалга ошириладиган фаолият;
ёнғинлар профилактикаси — ёнғинлар келиб чиқиши эҳтимолини истисно этишга ва уларнинг оқибатларини камайтиришга қаратилган огоҳлантириш чора-тадбирлари мажмуи;
ёнғиндан сақлаш хизмати — одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф табиий муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш, шунингдек объектларда, аҳоли пунктларида ҳамда бошқа ҳудудларда ёнғин хавфсизлигини талаб даражасида сақлаб туриш мақсадида белгиланган тартибда ташкил этилган бошқарув органлари, кучлар ва воситалар мажмуи;
ёнғин хавфсизлиги — одамларнинг, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулкининг, шунингдек атроф табиий муҳитнинг ёнғинлардан ҳимояланганлиги ҳолати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ёнғин хавфсизлиги талаблари — ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қонунчиликда белгиланган ижтимоий ва (ёки) техник хусусиятга эга махсус шартлар;
(3-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши — ёнғин хавфсизлиги талабларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик;
ёнғин-техник маҳсулоти — ёнғин хавфсизлигини таъминлашга мўлжалланган махсус техник, илмий-техник ва интеллектуал маҳсулотлар, шу жумладан ёнғинни ўчириш техникаси ва асбоб-ускуналари, ёнғинни ўчириш аслаҳа-анжомлари, оловни ўчириш ва оловдан ҳимоя қилиш моддалари ҳамда материаллари, махсус алоқа ва бошқариш воситалари, электрон ҳужжатлар, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурий маҳсулотлар ва маълумотлар базалари, шунингдек ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда уларни ўчиришнинг бошқа воситалари;
ёнғинга қарши режим — ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилишининг олди олинишини ва ёнғинлар ўчирилишини таъминлаш юзасидан одамларнинг хатти-ҳаракат қоидалари, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва (ёки) биноларни (ҳудудларни) сақлаш тартиби;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ёнғинга қарши алоҳида режим — ёнғин хавфи юқори бўлган даврда муайян ҳудудларда қонунчиликка мувофиқ ёнғин хавфсизлигининг қўшимча талабларини белгилаш.
(3-модданинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ёнғин-қутқарув бўлинмаси — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни профилактика қилиш ҳамда бартараф этиш, шунингдек қутқарув ишларини бажариш мақсадида ташкил этилган бўлинмаси;
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонунига асосан ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон — 2020 йил 26 мартдан кучга киради)
4-модда. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизими
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизими ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда уларни ўчиришга қаратилган ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий, ижтимоий ва илмий-техник чора-тадбирлар, шунингдек кучлар ва воситалар мажмуидан иборатдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизими субъектлари республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотлар (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) ва фуқаролардир.
(4-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1186-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2026 й., 03/26/1186/1095-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 5 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
41-модда. Ёнғин хавфсизлигининг асосий принциплари
Ёнғин хавфсизлигининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
ёнғин хавфсизлиги соҳасида одамларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғини ҳимоя қилиш устуворлиги;
ёнғинлар профилактикаси устуворлиги;
ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ахборотнинг очиқлиги;
ёнғин хавфсизлиги талабларини бузганлик учун мутаносиб жавобгарлик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги.
(41-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1186-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2026 й., 03/26/1186/1095-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 5 февраль)
2-боб. Давлат органлари ва бошқа органларнинг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлашдаги иштироки. Ташкилотлар ҳамда фуқароларнинг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ёнғин хавфсизлиги соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини таъминлайди;
ёнғин хавфсизлиги соҳасида давлат дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
(5-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
ёнғин хавфсизлиги соҳасида молиявий, моддий-техника таъминотини ва ресурслар билан таъминлашни амалга оширади;
давлат эҳтиёжлари учун ёнғин-техник маҳсулотининг номенклатурасини, уни етказиб бериш ҳажмларини тасдиқлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ёнғин аудитини ўтказиш тартибини белгилайди;
кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиш тартибини белгилайди;
ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш, шунингдек ёнғинларга доир ахборотни тўплаш, ўзаро алмашиш ва ошкор қилиш тартибини тасдиқлайди;
бозорлар, савдо комплекслари ва савдо-кўнгилочар марказлари мулкдорларининг учинчи шахслар ҳаёти ва (ёки) соғлиғига ёнғин юзага келиши натижасида зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини, шунингдек ушбу объектларни ёнғиндан мажбурий суғурта қилиш тартибини белгилайди;
ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари шахсий таркибининг ўз хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган хизматчиларига (ходимларига) ёки ҳалок бўлган (вафот этган) хизматчиларининг (ходимларининг) оила аъзоларига бир марталик нафақа тўлаш тартибини тасдиқлайди.
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1186-сонли Қонунига асосан еттинчи — ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2026 й., 03/26/1186/1095-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 5 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонуни.
6-модда. Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги махсус ваколатли органнинг ваколатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги махсус ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидир (бундан буён матнда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги деб юритилади).
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон — 2020 йил 26 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
(6-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон — 2020 йил 26 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчиликнинг ижросини таъминлайди;
(6-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқади ва уларнинг амалга оширилишини ташкил этади;
ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ёнғинни ўчириш техникаси ва бошқа техника воситалари билан жиҳозлаш соҳасида ягона техника сиёсатини амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ёнғинлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг ҳамда аҳолининг ҳаётига ва соғлиғига бошқача тарзда муқаррар хавф пайдо бўлишининг олди олиниши муносабати билан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қонунчиликда белгиланган тартибда тўхтатиб туради;
(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-1136-сонли Қонунига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1136/0393-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 22 июль)
ёнғинларни ўчиришни, ёнғин зонасида қолган одамларни ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини қутқаришни амалга оширади;
барча турдаги ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларининг ёнғинларни ўчиришга шайлиги ҳолати ва ёнғинлар профилактикасига доир ишларнинг бажарилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқади;
(6-модда иккинчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон — 2020 йил 26 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги техник регламентлар, стандартлар, нормалар, қоидаларни ва бошқа норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади;
(6-модда иккинчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон — 2020 йил 26 мартдан кучга киради)
давлат ёнғин назоратини амалга оширади;
ёнғин хавфсизлиги талабларидан асосли равишда четга чиқилган ёки бундай талаблар мавжуд бўлмаган тақдирда бинолар, иншоотларни ва бошқа объектларни қуриш, капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш, кенгайтириш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга доир лойиҳа ҳужжатларининг ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишига тааллуқли қисмини кўриб чиқади;
қурилиш учун майдонлар (трассалар) танлаш (ажратиш) комиссиясининг, шунингдек қурилиши (реконструкцияси) тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиб олиш комиссияларининг ишида иштирок этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ёнғин хавфсизлиги соҳасида ёнғинга қарши тарғиботни, ахборот билан таъминлашни ва ўқитишни (шу жумладан шартнома асосида ўқитишни) амалга оширади;
(6-модда иккинчи қисмининг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1186-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2026 й., 03/26/1186/1095-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 5 февраль)
ёнғин хавфсизлигининг илмий-техник жиҳатдан таъминланишини мувофиқлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги лицензиялашни белгиланган тартибда амалга оширади;
(6-модда иккинчи қисмининг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1186-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2026 й., 03/26/1186/1095-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 5 февраль)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарори билан тасдиқланган «Ёнғинни автоматик тарзда ўчириш ва ёнғин сигнализацияси қурилмаларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятининг паспорти».
Олдинги таҳрирга қаранг.
ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги мувофиқликни баҳолашни ташкил этади;
ёнғинга доир аудиторлик ташкилотларини аккредитациядан ўтказади ва уларнинг реестрини юритади;
(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1186-сонли Қонунига асосан ўн олтинчи ва ўн еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2026 й., 03/26/1186/1095-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 5 февраль)
ёнғинлар ва уларнинг оқибатлари ҳисобини юритади;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 3 февралдаги 13-сонли қарори билан тасдиқланган «Ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш, шунингдек ёнғинларга доир ахборотни тўплаш ҳамда ўзаро алмашиш тартиби ҳақида»ги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
республика ижро этувчи ҳокимият органларига ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар ва фуқароларга аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш ҳамда ёнғинларнинг олдини олишга доир тадбирлар ўтказиш тўғрисида ёзма кўрсатмалар беради.
(6-модда иккинчи қисмининг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(6-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат ёнғин назорати тўғрисида»ги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7-модда. Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ва хўжалик бошқаруви органларининг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари
(7-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1186-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2026 й., 03/26/1186/1095-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 5 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари (бундан буён матнда ваколатли органлар деб юритилади) ўз ваколатлари доирасида:
(7-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1186-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2026 й., 03/26/1186/1095-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 5 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчиликнинг ижросини таъминлайди;
(7-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади ва уларнинг амалга оширилишини ташкил этади;
ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари ишлаб чиқилишида иштирок этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, ички ёнғин хавфсизлиги қоидаларини белгилайди;
(7-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1186-сонли Қонунига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2026 й., 03/26/1186/1095-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 5 февраль)
ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги техник регламентлар, стандартлар, нормалар, қоидалар ва бошқа норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилишида иштирок этади;
ёнғин назоратини ташкил этади;
ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни мувофиқлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўз эҳтиёжлари учун ёнғин-техник маҳсулотининг номенклатурасини ишлаб чиқади;
(7-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1186-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2026 й., 03/26/1186/1095-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 5 февраль)
ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш тизимини яратади;
аҳоли пунктларида, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда, ижтимоий-маданий, саноат объектларида ҳамда бошқа объектларда, ҳудудлар ва коммуникацияларда ёнғинлар ўчирилишини ташкил этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ваколатли органлар қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
8-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари маҳаллий бюджетларнинг ёнғин хавфсизлигига, шу жумладан ёнғиндан сақлаш хизматининг таъминоти харажатларига доир қисмини тасдиқлайди.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонунига асосан биринчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
(8-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги давлат дастурлари амалга оширилишида иштирок этади;
ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларининг бажарилишини ташкил этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
маҳаллий бюджет маблағлари ва инвестиция дастурлари асосида барпо этилаётган, жорий ва мукаммал таъмирланадиган объектларда қурилиш ташкилотлари томонидан ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини таъминлайди;
ўз ҳудудидаги ёнғинга қарши сув таъминотининг мавжудлиги ва созлиги устидан доимий назоратни амалга оширади;
маҳаллий бюджетларнинг ёнғин хавфсизлигига, шу жумладан давлат ижтимоий соҳа объектларининг, ёнғиндан сақлаш хизматининг таъминоти харажатларига доир қисмининг ишлаб чиқилишини, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органига тасдиқлаш учун киритилишини ва ижро этилишини таъминлайди;
(8-модданинг иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1186-сонли Қонунига асосан тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2026 й., 03/26/1186/1095-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 5 февраль)
ёнғин ўчирувчилар деполари қурилишини амалга оширади, ёнғиндан сақлаш хизматининг маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган бўлинмаларини белгиланган тартибда сақлайди ва моддий-техника базаси билан таъминлайди;
ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан рағбатлантирилишини амалга оширади;
тегишли ҳудудда ёнғинга қарши алоҳида режим ўрнатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни.
9-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлашдаги иштироки
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:
кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизматининг ташкил этилишига ва фаолиятига кўмаклашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ёнғин назорати амалга оширилишига ва ёнғинга қарши тарғибот ишларига кўмаклашади;
(9-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1186-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2026 й., 03/26/1186/1095-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 5 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади.
(9-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1186-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2026 й., 03/26/1186/1095-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 5 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонуни.
10-модда. Ташкилотларнинг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ташкилотлар:
ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини белгиланган тартибда ўз маблағлари ҳисобидан ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш;
тегишли органларга ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича таклифлар киритиш;
белгиланган тартибда ёнғин-техник комиссияларини ташкил этиш;
ўз ҳудудида содир бўлган ёнғинларнинг келиб чиқиш ва кучайиш (тарқалиш) сабаблари ҳамда шароитларини аниқлашга доир ишларни бажариш;
ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан рағбатлантириш чора-тадбирларини белгилаш;
белгиланган тартибда ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича ахборот олиш, шу жумладан ёнғиндан сақлаш хизматининг бошқарув органлари ва бўлинмаларидан ахборот олиш ҳуқуқига эга.
Ташкилотлар:
ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиши;
ёнғиндан сақлаш хизмати мансабдор шахсларининг қонуний талабларини бажариши;
ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини ишлаб чиқиши ва амалга ошириши, шунингдек уларнинг бажарилиши устидан доимий назоратни таъминлаши;
ёнғинга қарши тарғибот ўтказиши ва ўз ходимларига ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиши;
ўзига қарашли ёнғинга қарши ҳимоя тизими ва воситаларини, ёнғинга қарши сув таъминоти манбаларини, шу жумладан ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларини ишга яроқли ҳолда сақлаши, улардан белгиланганидан бошқа мақсадда фойдаланилишига йўл қўймаслиги;
ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларига ёнғинларни ўчиришда, шунингдек ёнғин назорати органларига ёнғинларнинг келиб чиқиш ва кучайиш (тарқалиш) сабаблари ҳамда шароитларини аниқлашда, ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилишида ва ёнғинлар келиб чиқишида айбдор шахсларни топишда белгиланган тартибда кўмаклашиши;
ўз ҳудудидаги ёнғинларни ўчириш чоғида зарур кучлар ва воситаларни белгиланган тартибда бериши;
ёнғиндан сақлаш хизматининг мансабдор шахслари ўз хизмат вазифаларини бажараётганда уларнинг ўз ҳудудига, бинолар, иншоотларга ва бошқа объектларга эркин киришини таъминлаши;
ўзига қарашли объектларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолати тўғрисидаги, шу жумладан ўзи ишлаб чиқараётган маҳсулотнинг ёнғин хавфлилиги ҳақидаги, шунингдек ўз ҳудудида содир бўлган ёнғинлар ва уларнинг оқибатлари тўғрисидаги маълумотларни ҳамда ҳужжатларни ёнғин назорати органлари мансабдор шахсларининг талабига кўра тақдим этиши;
келиб чиққан ёнғинлар, мавжуд ёнғинга қарши ҳимоя тизимлари ва воситаларидаги носозликлар тўғрисида, йўллар ва тор кўчаларнинг ҳолати ўзгарганлиги ҳақида ёнғиндан сақлаш хизматига дарҳол хабар қилиши;
кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизматининг фаолиятига белгиланган тартибда кўмаклашиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ташкилотлар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва уларнинг зиммасида бошқа мажбуриятлар бўлиши мумкин.
(10-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
101-модда. Лойиҳа ташкилотларининг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Тегишли лицензияга эга бўлган лойиҳа ташкилотлари:
лойиҳалаштириш ишларини амалга оширишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ лойиҳавий ечимларни мустақил равишда ишлаб чиқиш;
лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, келишиш ва ушбу ҳужжатлар бўйича қарорлар қабул қилиш ҳамда уларни рўйхатдан ўтказиш жараёнларида иштирок этиш;
ўз фаолиятига давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф равишда аралашишига йўл қўйилмаслигини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Тегишли лицензияга эга бўлган лойиҳа ташкилотлари шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган ёнғинга қарши талабларга қатъий риоя этилишини таъминлаши;
объектларни лойиҳалаштиришда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун талаб этиладиган ёнғинга қарши сув таъминотига, ёнғинга қарши автоматика тизимларига, эвакуация йўлларига ва чиқиш жойларига, муҳандислик тизимларига, конструкцияларга ҳамда материалларга нисбатан белгиланган ёнғинга қарши қоидалар ва талаблар инобатга олинишини таъминлаши шарт.
Тегишли лицензияга эга бўлган лойиҳа ташкилотлари қонунчиликка мувофиқ ёнғин хавфсизлиги соҳасида бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва уларнинг зиммасида бошқа мажбуриятлар бўлиши мумкин.
Лойиҳа ташкилотларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ фаолиятига давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан қонунга хилоф равишда аралашишга йўл қўйилмайди.
102-модда. Қурилиш-пудрат ташкилотларининг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги мажбуриятлари
Қурилиш-пудрат ташкилотлари:
қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда лойиҳа ҳужжатларига ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминлаши;
қурилиш майдонида ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ва бошқа воситалар захираси, шунингдек уларни қўллаш бўйича кўрсатмалар мавжуд бўлишини таъминлаши;
ходимларнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича ўқитилишини таъминлаши;
қурилиш учун майдон тайёрлашда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уни сув етказиб бериш ускуналари, инвентарь, ёритиш ускуналари ва ёнғин сигнализацияси билан жиҳозлаши ҳамда ёнғин-қутқарув техникаларининг тўсиқсиз ҳаракатланишини ҳисобга олиши;
қурилиш жараёнида ёнувчан қурилиш ҳавозаларидан фойдаланилишини қатъий чеклаши;
объектларни реконструкция қилишда, жорий ва мукаммал таъмирлашда вертикал транспорт воситаларини, алоқа ва муҳандислик тармоқларини, жиҳозларни текшириши, демонтаж ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришда ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаши;
бирламчи ёнғин ўчириш воситалари ва жиҳозларини ишга яроқли ҳолатда сақлаши, улардан бошқа мақсадда фойдаланилишига йўл қўймаслиги;
қурилиш-монтаж ва демонтаж ишларини бажаришда ёнғиннинг олдини олиш чораларини таъминлаши ҳамда конструкцияларнинг барқарорлигини сақлаш талабларига риоя этиши;
қурилиш-монтаж ишларини бажаришда ёнғинга хавфли материаллар ва буюмлардан уларнинг қўлланилиш талабларига мувофиқ фойдаланиши шарт.
Қурилиш-пудрат ташкилотларининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ ёнғин хавфсизлиги соҳасида бошқа мажбуриятлар бўлиши мумкин.
Қурилиш-пудрат ташкилотларининг фаолиятига давлат органлари томонидан қонунга хилоф равишда аралашишга йўл қўйилмайди.
103-модда. Кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари кўп квартирали уйдаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан, умумий мол-мулкдан ҳамда уйга туташ бўлган ер участкасидан фойдаланишда, уларни тасарруф этишда ва сақлашда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиши шарт.
Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари:
ёнғин хавфсизлигини таъминлашга доир таклифларни тайёрлаш ва ваколатли органларга тақдим этиш;
ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан рағбатлантириш чора-тадбирларини белгилаш;
ёнғин хавфсизлиги талабларининг мулкдорлар ёки фойдаланувчилар томонидан бузилиши ҳолларини аниқлаб, қоидабузарликларни бартараф этиш юзасидан мулкдорларни ёки фойдаланувчиларни оғзаки ёки ёзма шаклда огоҳлантириш;
қоидабузарлик бартараф этилмаган тақдирда, бу ҳақда махсус ваколатли органни хабардор қилиш;
ёнғиндан сақлаш хизматининг бошқарув органлари ва бўлинмаларидан ёнғин хавфсизлиги масалалари юзасидан белгиланган тартибда ахборот олиш;
тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда, даврий равишда ёнғин аудитини ўтказиш ҳуқуқига эга.
Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари:
ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиши;
ёнғиндан сақлаш хизмати мансабдор шахсларининг қонуний талабларини бажариши;
ёнғин хавфсизлигини бошқариш режаси амалга оширилишини таъминлаши;
умумий мол-мулк таркибига кирувчи ёнғинга қарши ҳимоя тизимларини, шу жумладан ёнғинга қарши сув таъминотини, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларини ва жиҳозларини соз ҳолатда сақлаши, улардан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилишига йўл қўймаслиги;
ёнғинга қарши мавжуд ҳимоя тизимларига шикаст етказмаслиги, уларни ўзбошимчалик билан демонтаж қилмаслиги ёки ўзгартирмаслиги;
дудбурон ва шамоллатиш тизимларини соз ҳолатда сақлаши ва уларга мавсумий техник хизматлар кўрсатиши;
ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларига ёнғинларни ўчиришда, шунингдек ёнғин назорати органларига ёнғинларнинг келиб чиқиш ва кучайиш (тарқалиш) сабаблари ва шарт-шароитларини, шунингдек айбдор шахсларни аниқлашда белгиланган тартибда кўмаклашиши;
ўзининг ҳудудидаги ёки хизмат кўрсатиш объектларидаги ёнғинларни ўчириш чоғида зарур кучлар ва воситаларни белгиланган тартибда жалб этиши;
ўзининг ҳудудига ёки хизмат кўрсатиш объектига (бундан кўп квартирали уйлардаги умумий мулк таркибига кирмайдиган жойлар мустасно) ёнғиндан сақлаш хизматининг мансабдор шахслари ўз хизмат вазифаларини бажараётганда эркин киришини таъминлаши;
мавжуд ёнғинга қарши ҳимоя тизимларини соз ҳолатда сақлаш ва уларнинг носозликларини бартараф қилиш чораларини кўриши;
келиб чиққан ёнғинлар тўғрисида, йўллар ва тор кўчаларнинг ҳолати ўзгарганлиги ҳақида ёнғиндан сақлаш хизматига дарҳол хабар қилиши шарт.
(101, 102 ва 103-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1186-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2026 й., 03/26/1186/1095-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 5 февраль)
11-модда. Фуқароларнинг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Фуқаролар:
ёнғин келиб чиққан тақдирда ўз соғлиғи ва мол-мулкининг ҳимоя қилиниши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ёнғин туфайли ўзига етказилган зарарнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини ва товон пули тўланишини талаб қилиш;
(11-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1186-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2026 й., 03/26/1186/1095-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 5 февраль)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-боби («Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар»).
ўз соғлиғига ва (ёки) мол-мулкига зарар етказган ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда шароитларини аниқлашда иштирок этиш;
ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича белгиланган тартибда ахборот олиш;
ёнғиндан сақлаш хизмати етиб келгунига қадар одамларни, мол-мулкни қутқариш ва ёнғинларни ўчириш юзасидан чоралар кўриш;
ёнғинларни ўчиришда ёнғиндан сақлаш хизматига кўмаклашиш;
ёнғин хавфсизлигини таъминлашда, шу жумладан кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати фаолиятида иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Фуқаролар:
ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиши;
ёнғинни сезиб қолганда бу ҳақда ёнғиндан сақлаш хизматига дарҳол хабар қилиши;
ёнғиндан сақлаш хизмати мансабдор шахсларининг қонуний талабларини бажариши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кўп квартирали уйлардаги ёнғинга қарши мавжуд ҳимоя тизимларига шикаст етказмаслиги, уларни ўзбошимчалик билан демонтаж қилмаслиги ёки ўзгартирмаслиги;
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1186-сонли Қонунига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2026 й., 03/26/1186/1095-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 5 февраль)
ўзига қарашли ишлаб чиқариш, хўжалик биноларини, тураржойларни ва бошқа бинолар ҳамда иморатларни белгиланган тартибда ёнғин назоратини амалга ошириш мақсадида кўздан кечириши ва текшириши учун ёнғин назорати органларининг мансабдор шахсларига имконият бериши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва уларнинг зиммасида бошқа мажбуриятлар бўлиши мумкин.
(11-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-боб. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш
12-модда. Ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ташкилотларнинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятининг таркибий қисмидир. Ёнғин хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар мансаб йўриқномаларида ва бошқа йўриқномаларда, зарур ҳолларда эса тегишли шартномаларда акс эттирилиши керак.
Ташкилотларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, агар тегишли шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, мазкур ташкилотларнинг раҳбарлари ва улар ваколат берган шахслар зиммасига юклатилади. Ёнғин хавфсизлигини таъминлашга доир вазифаларнинг ваколатли шахслар зиммасига юклатилиши раҳбарларнинг зиммасидан масъулиятни соқит қилмайди.
Хусусий ва давлат уй-жой фондларининг тураржойлари ва бошқа биноларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, агар бу мулкий ижара (аренда) шартномасида кўрсатилган бўлса, мулкдорлар ёки ижарага (арендага) олувчилар зиммасига юклатилади.
Аҳоли пунктларини ривожлантириш ва уларда иморат қуришни режалаштириш, бинолар ва иншоотларни лойиҳалаштириш, қуриш, кенгайтириш, реконструкция қилиш ҳамда техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш чоғида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тегишинча шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи, буюртмачилар, иморат қурувчилар, лойиҳа ва қурилиш ташкилотлари зиммасига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13-модда. Ёнғин хавфсизлиги соҳасида норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солиш
Ёнғин хавфсизлиги соҳасида норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солиш норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда, шаҳарсозлик нормаларида, қоидаларида ҳамда бошқа норматив ҳужжатларда ёнғин хавфсизлиги бўйича бажарилиши мажбурий бўлган қоидаларни, нормаларни, шу жумладан техник талабларни белгилашдан иборатдир.
Ёнғин хавфсизлиги бўйича бажарилиши мажбурий бўлган қоидалар, нормалар ва талабларни ўз ичига олган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ҳамда бошқа норматив ҳужжатлар лойиҳалари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилиши керак.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1186-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2026 й., 03/26/1186/1095-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 5 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
131-модда. Бинолар ва иншоотларни функционал ёнғин хавфи бўйича таснифлаш
Бинолар ва иншоотларни функционал ёнғин хавфи бўйича таснифлаш ёнғин хавфсизлигига оид минимал талабларни белгилаш, ёнғин хавфини ўз вақтида, тўғри баҳолаш, унинг олдини олиш ҳамда хавфсиз эвакуация тизимини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
Бинолар ва иншоотлар улардан фойдаланиш мақсадидан, уларнинг ёнғиндаги хавфлилик даражасидан, уларда яшовчи одамларнинг (бўлувчиларнинг) контингенти ва сонидан келиб чиққан ҳолда, функционал ёнғин хавфи бўйича қуйидаги синфларга бўлинади:
«Ф1» — одамларнинг доимий ва вақтинча (шу жумладан сутка давомида) яшаши учун мўлжалланган бинолар ва иншоотлар;
«Ф2» — театр, концерт-томоша, спорт тадбирлари ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар (бир вақтнинг ўзида ташриф буюрувчиларнинг оммавий тарзда келиши билан тавсифланади);
«Ф3» — аҳолига хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг бинолари ва иншоотлари (уларда хизмат кўрсатувчи ходимлар сонига нисбатан ташриф буюрувчилар сонининг кўплиги билан тавсифланади);
«Ф4» — илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг, лойиҳа ташкилотларининг, давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг бинолари (сутканинг маълум бир вақти давомида маълум бир ёшдаги ва жисмоний ҳаракатдаги одамлар контингенти томонидан фойдаланилиши билан тавсифланади);
«Ф5» — ишлаб чиқариш ёки омборхона мақсадлари учун мўлжалланган бинолар, хоналар ва иншоотлар (уларда ишлайдиган доимий контингентнинг мавжуд бўлиши, шу жумладан сутка давомида мавжуд бўлиши билан тавсифланади).
Бинолар ва иншоотларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга оид қоидалар, нормалар, шу жумладан техник талаблар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда, шаҳарсозлик нормаларида, қоидаларида ҳамда бошқа норматив ҳужжатларда бинолар ва иншоотларнинг функционал ёнғин хавфи бўйича синфлари ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши керак.
Бинолар ва иншоотларнинг функционал ёнғин хавфи бўйича синфлари рўйхати шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидаларида белгиланади.
132-модда. Бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлигига оид минимал техник талаблар
Бинолар ва иншоотлар (бундан якка тартибдаги уй-жойлар мустасно) уларнинг функционал ёнғин хавфи бўйича синфларидан ва геометрик ўлчамларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги минимал техник талабларга жавоб бериши шарт:
бинолар ва иншоотлар учун белгиланган оловга бардошлилик даражаси бўйича талабларга мувофиқ бўлиши;
ёнғин автоматикаси тизимлари (ёнғин сигнализацияси, ёнғин тўғрисида хабар бериш, огоҳлантириш ва эвакуацияни бошқариш, тутунга қарши шамоллатиш тизимлари ҳамда автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари ва бошқа автоматик ёнғинга қарши ҳимоя техник ускуналари) билан жиҳозланиши;
қурилиш материаллари ва конструкциялари учун белгиланган оловга бардошлилик чегараси бўйича талабларга мувофиқ бўлиши;
ташқи ёнғинга қарши етарли босимга эга бўлган сув таъминотининг (гидрант, резервуар, сув ҳовузи ва бошқаларнинг) мавжуд бўлиши;
белгиланган сув сарфи ва босим миқдорларига мувофиқ ички ёнғинга қарши сув таъминотига эга бўлиши;
белгиланган нормативларга мувофиқ эвакуация йўллари ва чиқиш жойлари билан таъминланиши;
бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан белгиланган миқдорда таъминланган бўлиши;
оловга бардошлилик даражаси бўйича талабларга мувофиқ бўлган ички ва ташқи пардозлаш қопламалари қўлланилиши;
ички ва ташқи ҳудудларда ёнғин-қутқарув техникасининг тўсиқсиз, эркин ҳаракатланиш имконияти мавжуд бўлиши.
Ушбу моддада назарда тутилган минимал техник талаблар бўйича қоидалар, нормалар ва меъёрлар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида ҳамда бошқа норматив ҳужжатларда белгиланади.
133-модда. Бинолар ва иншоотларда функционал ёнғин хавфи бўйича ёнғин хавфсизлигининг техник талаблари
Бинолар ва иншоотлар (бундан якка тартибдаги уй-жойлар мустасно) уларнинг функционал ёнғин хавфи бўйича синфларидан ва геометрик ўлчамларидан келиб чиққан ҳолда, ушбу Қонуннинг 132-моддасида белгиланган талабларга қўшимча равишда қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт:
1) баландлиги ер сатҳидан 28 метрдан 50 метргача бўлган бинолар ва иншоотларда:
тутун қопламайдиган зиналарнинг мавжуд бўлиши;
ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташиш учун мўлжалланган лифтлар ўрнатилган бўлиши;
ташқи (фасад) қисмини пардозлаш учун фақат ёнмайдиган гуруҳга мансуб бўлган қурилиш материалларидан фойдаланилган бўлиши;
ёнғин хавфсизлигини таъминловчи барча тизимлар электр таъминотининг ишончлилиги бўйича 1-тоифага (автоматик равишда алмашиладиган иккита бир-биридан мустақил электр энергияси манбаларидан электр энергияси билан таъминланиши) мансуб бўлиши;
2) баландлиги ер сатҳидан 50 метрдан юқори бўлган бинолар ва иншоотларда ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида белгиланган талабларга қўшимча равишда:
ёнғиндан хавфсиз ҳудуд (хавфсизлик зонаси) ташкил этилган бўлиши;
вертикал баландлиги ер сатҳидан 50 метрдан ошмайдиган ёнғинга қарши бўлмаларга бўлинган бўлиши;
енгил алангаланувчан моддалар қўлланиладиган маиший хизмат кўрсатиш ташкилотлари жойлаштирилмаган бўлиши;
ёнғин автоматикаси тизимлари (ёнғин сигнализацияси, ёнғин тўғрисида хабар бериш, огоҳлантириш ва эвакуацияни бошқариш, тутунга қарши шамоллатиш тизимлари ҳамда автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари ва бошқа автоматик ёнғинга қарши ҳимоя техник ускуналари) сигналларини ёнғин-қутқарув депосининг навбатчи-диспетчерлик хизматларига параллел равишда узатиш имконияти мавжуд бўлиши;
электр таъминотининг ишончлилиги бўйича қўшимча равишда учинчи манба сифатида захира электр станцияси назарда тутилган бўлиши.
Бозорлар, савдо комплекслари ва савдо-кўнгилочар марказлари ҳамда оммавий тадбирлар ўтказиладиган ёпиқ турдаги объектлар ушбу Қонуннинг 131-моддасида белгиланган талабларга қўшимча равишда қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши шарт:
ёнғин автоматикаси тизимлари (автоматик ёнғин сигнализацияси, ёнғин тўғрисида хабар бериш, огоҳлантириш ва эвакуацияни бошқариш, тутунга қарши шамоллатиш тизимлари ҳамда автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари ва бошқа автоматик ёнғинга қарши ҳимоя техник ускуналари) сигналларини ёнғин-қутқарув депосининг навбатчи-диспетчерлик хизматларига параллел равишда узатиш имконияти мавжуд бўлиши;
ёнғин хавфсизлигини таъминловчи барча тизимлар электр таъминотининг ишончлилиги бўйича 1-тоифага (автоматик равишда алмашиладиган иккита бир-биридан мустақил электр энергияси манбаларидан электр энергияси билан таъминланиши) мансуб бўлиши.
Ушбу моддада назарда тутилган ёнғин хавфсизлигига оид техник талаблар бўйича қоидалар, нормалар ва меъёрлар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида ҳамда бошқа норматив ҳужжатларда белгиланади.
134-модда. Ҳудудларни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштиришда ёнғин хавфсизлигига оид талаблар
Аҳоли пунктлари ва саноат корхоналари ҳудудларини режалаштириш ҳамда қуришда бинолар ва иншоотлар ўртасидаги ёнғинга қарши оралиқ масофалар бинолар ҳамда иншоотларнинг функционал ёнғин хавфи бўйича синфлари, белгиланган оловга бардошлилик даражаси, ёнғин ва портлаш-ёниш хавфи бўйича тоифалари инобатга олинган ҳолда белгиланади.
Аҳоли пунктларининг ва саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаштириш ёнғин-қутқарув техникаси учун ўтиш йўллари, уларнинг тўсиқсиз эркин ҳаракатланиш имконияти ва ёнғинни ўчириш ишларини олиб бориш учун зарур бўлган ҳудудлар ҳамда жойлар шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ равишда назарда тутилиши шарт.
Ёнғин-қутқарув депосининг саноат корхоналари ҳудудларига, шаҳарларнинг ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларига ҳамда хўжалик автомобиль йўлларига тўғридан-тўғри чиқиш ҳамда хизмат кўрсатиш оралиқ масофаси энг узоқда жойлашган биногача ёки иншоотгача умумий фойдаланишдаги йўллар орқали етиб боришнинг тегишли норматив масофасига кўра белгиланади.
135-модда. Ёнғин аудити
Ёнғин аудити объектларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини ёки мувофиқ эмаслигини мустақил баҳолаш мақсадида ўтказилади.
Ёнғин аудити Фавқулодда вазиятлар вазирлигида аккредитациядан ўтган ташкилотлар томонидан шартнома асосида ўтказилади.
Бинолари ва иншоотлари ёнғин хавфсизлиги талабларига тўлиқ жавоб берадиган жисмоний ва юридик шахсларга ёнғин аудити хулосаси берилади.
Ёнғин аудити бўйича ижобий хулоса олинган объектларда давлат ёнғин назорати органлари томонидан бир йил муддат давомида текширувлар (бундан тезкор текширувлар мустасно) ўтказилмайди.
Ёнғин аудитини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(131 — 135-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1186-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2026 й., 03/26/1186/1095-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 5 февраль)
14-модда. Ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш
Ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари ёнғин хавфсизлигини таъминлашга, шу жумладан ёнғин хавфсизлиги талабларини бажаришга доир ҳаракатлардир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчиликка, ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ, шунингдек ёнғинларга қарши курашиш тажрибаси, моддалар, материаллар, технологик жараёнлар, буюмлар, конструкциялар, асбоб-ускуналар, бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавфлилигига баҳо бериш асосида ишлаб чиқилади.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Моддалар, материаллар, буюмлар, конструкциялар ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарувчилар (етказиб берувчилар) мазкур моддалар, материаллар, буюмлар, конструкциялар ва асбоб-ускуналарнинг ёнғин хавфлилиги кўрсаткичларини, шунингдек улардан фойдаланишда қўлланиладиган ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини тегишли техник ҳужжатларда кўрсатиши керак.
Ташкилотлар, бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар учун ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда, шу жумладан улар лойиҳалаштирилаётганда ёнғинлар чоғида одамларнинг эвакуация қилинишини ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки сақлаб қолинишини таъминловчи ечимлар назарда тутилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аҳоли пунктлари ва бошқа ҳудудлар учун ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ишлаб чиқилади ҳамда амалга оширилади.
(14-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
15-модда. Ёнғинларни ўчириш
Ёнғинларни ўчириш одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ҳамда соғлиғини сақлаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф табиий муҳитни асраш ҳамда ёнғинларни бартараф этиш ҳаракатларидан иборатдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари томонидан ёнғинларнинг ўчирилишини ташкил этиш тартибини Фавқулодда вазиятлар вазирлиги белгилайди.
(15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон — 2020 йил 26 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарув органлари ва ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг ёнғиндан сақлаш хизматининг бошқа турлари, ваколатли органлар, авария-таъмирлаш хизматлари ва ўзга хизматлар билан ёнғинларнинг ўчирилишини ташкил этишни таъминлашга доир ҳамкорлиги келишувлар билан тартибга солинади.
(15-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон — 2020 йил 26 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг кучлари ва воситаларини фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишга жалб қилиш тартиби фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёнғинларни ўчириш учун ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларининг кучлари ва воситаларини жалб қилишнинг минтақалараро ҳамда маҳаллий даражалардаги режалари ҳар йили Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган намунавий шаклга асосан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тасдиқланади.
(15-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1186-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2026 й., 03/26/1186/1095-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 5 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёнғинлар тўғрисидаги хабарларни қабул қилиш учун аҳоли пунктларининг телефон тармоқларида «101» ва «112» рақамлари ўрнатилади.
(15-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1186-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2026 й., 03/26/1186/1095-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 5 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёнғин келиб чиққанлиги тўғрисидаги хабарни олгач, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмалари ёнғин жойига дарҳол жўнаб кетиши шарт.
(15-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон — 2020 йил 26 мартдан кучга киради)
Зарур ҳолларда, ёнғинларни ўчириш чоғида ёнғин кучайишининг (тарқалишининг) ҳамда ёнғин билан боғлиқ бўлган, одамларга, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига, атроф табиий муҳитга таҳдид солувчи хавфли омилларнинг олдини олиш учун:
ёнғинлар тарқалган (тарқалиш эҳтимоли бўлган) ва хавф келтириб чиқарадиган жойларга кириб боришга доир;
ёнғинларнинг кучайишига (тарқалишига) тўсқинлик қиладиган ва уларни бартараф этишни таъминлайдиган шароитларни яратишга доир;
ташкилотлар ва фуқароларда мавжуд бўлган алоқа, транспорт воситаларидан, асбоб-ускуналардан, ёнғинни ўчириш воситалари ва оловни ўчириш моддаларидан кейинчалик ўрни белгиланган тартибда қопланиши шарти билан фойдаланишга доир;
тегишли хизматларни жалб этган ҳолда жамоат тартибини таъминлаш, ёнғинлар ўчирилаётган жойларни қўриқлаш (шу жумладан ёнғинларнинг келиб чиқиш ва кучайиш (тарқалиш) сабабларини, шароитларини текшириш чоғида), йўл ҳаракатини тартибга солиш, эвакуация қилиш ва (ёки) ёнғин келиб чиққан жойда бошқа тадбирларни амалга оширишга доир ҳаракатлар бажарилади.
Ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари ёнғинларни ўчириш, ёнғинлар ва аварияларнинг келиб чиқиши ҳамда кучайишининг (тарқалишининг) олдини олиш билан боғлиқ зарур ишларни амалга оширишда ёнғинни ўчириш мақсади учун табиий ва сунъий сув манбаларидан сув билан бепул таъминланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мулкчилик шаклидан ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар, барча корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг жанговар шайлигини ошириб бориш мақсадида режалаштирилган ёнғин ўчириш амалий тактик машғулотларининг ўтказилишига тўсқинлик қилишга ҳақли эмас.
Ёнғин ўчириш амалий тактик машғулотларини ўтказиш тартиби Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан белгиланади.
(15-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1186-сонли Қонунига асосан ўнинчи ва ўн биринчи қисмлар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2026 й., 03/26/1186/1095-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 5 февраль)
16-модда. Ёнғинни ўчиришга раҳбарлик қилиш
Ёнғинни ўчиришга раҳбарлик қилиш ёнғин жойига етиб келган ёнғиндан сақлаш хизматининг катта тезкор мансабдор шахси (бундан буён матнда ёнғинни ўчириш раҳбари деб юритилади) томонидан амалга оширилади, у ёнғинни ўчириш ҳаракатларини бажаришда иштирок этаётган ёнғиндан сақлаш хизматининг шахсий таркибини, шунингдек ёнғинни ўчиришга жалб этилган кучлар ва воситаларни яккабошчилик принципи асосида бошқаради.
Ёнғинни ўчириш раҳбари вазифаларнинг бажарилиши, ёнғинни ўчириш ҳаракатларини бажаришда иштирок этаётган ёнғиндан сақлаш хизмати шахсий таркибининг ҳамда ёнғинни ўчиришга жалб этилган кучлар ва воситаларнинг хавфсизлиги учун жавоб беради.
Ёнғинни ўчириш раҳбари ёнғинни ўчириш ҳаракатлари амалга оширилаётган ҳудуд чегараларини, мазкур ҳаракатларни бажаришнинг тартибини ва ўзига хос жиҳатларини белгилайди, шунингдек ёнғин чоғида одамларни, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини қутқариш бўйича қарорлар қабул қилади. Зарур ҳолларда, ёнғинни ўчириш раҳбари бошқа қарорлар, шу жумладан ёнғинни ўчириш ҳаракатлари амалга оширилаётган ҳудуддаги юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини чеклайдиган қарорлар қабул қилишга ҳақли.
Ёнғинни ўчириш раҳбарининг кўрсатмалари ёнғинни ўчириш ҳаракатлари амалга оширилаётган ҳудуддаги барча ташкилотлар ва фуқароларнинг ижро этиши учун мажбурийдир.
Ёнғин ўчирилаётганда ёнғинни ўчириш раҳбарининг ҳаракатларига аралашишга ёки унинг фармойишларини бекор қилишга ҳеч ким ҳақли эмас.
17-модда. Ёнғин хавфсизлиги соҳасида ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш
Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ишлар ва хизматлар ёнғин хавфсизлиги талабларини амалга ошириш, шунингдек ёнғинлар профилактикасини таъминлаш ва ёнғинларни ўчириш мақсадида бажарилади ҳамда кўрсатилади. Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ишлар ва хизматлар жумласига қуйидагилар киради:
ёнғин хавфсизлиги соҳаси мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш;
аҳолига ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиш;
ёнғинга қарши тарғибот ишларини амалга ошириш;
илмий-техник маслаҳатлар бериш ва экспертизалар ўтказиш;
ташкилотларни, аҳоли пунктлари ва бошқа ҳудудларни ёнғинлардан муҳофаза қилиш;
ёнғин-техник маҳсулотини ишлаб чиқариш, синовдан ўтказиш, харид қилиш ва етказиб бериш;
моддалар, материаллар, буюмлар, конструкциялар ва асбоб-ускуналарни ёнғин хавфсизлиги жиҳатидан синовдан ўтказиш;
лойиҳа, тадқиқот ишларини бажариш;
оловдан ҳимоя қилиш ва печ-мўрикон ишларини бажариш;
ёнғинга қарши ҳимоя тизимлари ва воситаларини монтаж қилиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ҳамда уларни таъмирлаш;
ёнғинга қарши аслаҳа-анжомларни, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш, оловни ўчириш моддаларининг сифатини тиклаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ишлар ва хизматлар жумласига қонунчиликка мувофиқ бошқа ишлар ва хизматлар ҳам киритилиши мумкин.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
18-модда. Ёнғинга қарши тарғибот ва ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёнғинга қарши тарғибот аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда жамиятни оммавий ахборот воситалари, махсус адабиётлар ва реклама маҳсулотларини нашр этиш ҳамда тарқатиш, муайян мавзуга бағишланган кўргазмалар, кўриклар, конференциялар ўтказиш ва аҳолини хабардор қилишнинг қонунчиликда тақиқланмаган бошқа шаклларидан фойдаланиш орқали ёнғин хавфсизлиги муаммолари ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш йўллари ҳақида хабардор қилишдир.
(18-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ёнғинга қарши тарғиботни ёнғиндан сақлаш хизмати, шунингдек ёнғиндан сақлаш хизмати кўмагида ваколатли органлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар ва фуқаролар ўтказади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ташкилотларнинг ходимларига ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиш иш берувчилар (маъмурият, мулкдорлар) томонидан ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ, тегишли ваколатли органлар тасдиқлаган ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган махсус дастурлар бўйича олиб борилади.
(18-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон — 2020 йил 26 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мактабгача таълим ташкилотларида болаларга ва бошқа таълим муассасаларида таълим олаётган шахсларга ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни мажбурий тарзда ўргатиш мазкур муассасалар томонидан тегишли ваколатли органлар тасдиқлаган ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган махсус дастурлар бўйича амалга оширилади.
(18-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-653-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2020 й., 03/20/653/1592-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида болаларга ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиш, уларни касбга йўналтириш, ёнғинга қарши тарғибот тизимини такомиллаштириш ҳамда ёнғинларнинг олдини олишга ва ёнғин чоғида тўғри ҳаракат қила билишга қаратилган бошқа вазифаларни амалга ошириш мақсадида қонунчиликка мувофиқ ёш ёнғин ўчирувчилар дружиналари ташкил этилиши мумкин.
19-модда. Ёнғин хавфсизлиги соҳасида ахборот билан таъминлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ваколатли органлар ёнғин хавфсизлиги учун ноқулай шароитлар тўғрисида ўз ваколатлари доирасида Фавқулодда вазиятлар вазирлигини дарҳол ва бепул асосда хабардор қилиши шарт.
(19-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон — 2020 йил 26 мартдан кучга киради)
Фаолияти тўлиқ ёки қисман Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган оммавий ахборот воситалари ёнғин хавфсизлиги масалаларига доир тезкор ахборотни бепул асосда эълон қилиши шарт.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан қабул қилган қарорлари ҳақида аҳолини хабардор қилиши шарт.
20-модда. Ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш ёнғинларнинг сабабларини ҳамда келиб чиқиш шарт-шароитларини таҳлил қилиш, аҳоли турар жойларининг ва объектларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолатини баҳолаш, ёнғинларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, шунингдек ёнғинларни ўчириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида амалга оширилади.
Ёнғинларни давлат томонидан статистик ҳисобга олиш ёнғинларга оид вазиятни баҳоловчи асосий кўрсаткичларни тузиш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, идоравий статистик ҳисобга олиш эса тегишли ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.
Ёнғин туфайли етказилган мулкий зарар, унинг ўрни қопланганлигидан ёки қопланмаганлигидан қатъи назар, тўлиқ ҳисобга олинади.
Барча ёнғинлар ва уларнинг оқибатлари ҳақидаги маълумотлар давлат ёнғин назорати органлари томонидан «Ёнғинларни ҳисобга олиш» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиб борилади.
Ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш, шунингдек ёнғинларга доир ахборотни тўплаш ҳамда ўзаро алмашиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(20-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1186-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2026 й., 03/26/1186/1095-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 5 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
201-модда. Ёнғиндан сақлаш хизматларининг ахборот тизими
Ёнғиндан сақлаш хизматларининг ўзаро ахборот алмашинуви ва уларнинг фаолиятини таъминлаш бўйича электрон ахборот тизими Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан юритилади.
Ахборот тизими қуйидагиларни ўз ичига олади:
давлат ёнғин назорати инспекторлари томонидан ўтказилган текширувлар жараёнида расмийлаштирилган ҳужжатларни;
текширувлар давомида аниқланган камчиликларни ва уларни бартараф этиш муддатларини;
ўтказилган профилактика тадбирларини ва уларнинг натижаларини;
идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати ташкил этилган объектлардаги ёнғиндан сақлаш хизмати штат бирликларини ва уларнинг жамланганлик даражасини;
идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати томонидан ўтказилган ёнғин ўчириш амалий тактик машғулотлари тўғрисидаги маълумотларни;
идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати ташкил этилган объектлардаги ёнғин ўчириш техникаси, ёнғин ўчириш жиҳозлари ва уларнинг ишлаш ҳолати ҳақидаги маълумотларни;
ташқи ва ички ёнғинга қарши сув таъминоти тўғрисидаги маълумотларни, унинг ҳолатини ҳамда уни текшириш натижаларини;
ёнғинга қарши ҳимоя тизимлари, шу жумладан бирламчи ёнғин ўчириш воситалари ва жиҳозлари, уларнинг ҳолати ва текшириш натижалари ҳақидаги маълумотларни.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган тегишли маълумотлар идоравий ёнғиндан сақлаш хизматлари томонидан мунтазам равишда ахборот тизимига киритиб борилиши шарт.
(201-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1186-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2026 й., 03/26/1186/1095-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 5 февраль)
21-модда. Ёнғинга қарши алоҳида режим
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёнғин хавфи юқори бўлганда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарори билан тегишли ҳудудларда ёнғинга қарши алоҳида режим ўрнатилиши мумкин.
(21-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ёнғинга қарши алоҳида режимнинг амал қилиши даврида тегишли ҳудудларда ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ёнғин хавфсизлигига оид қўшимча талаблар белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
211-модда. Ёнғин-қутқарув гарнизонлари
Маълум ҳудудда жойлашган ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ёнғинларни ўчиришда аҳолига ёрдам кўрсатиш вазифаларини бажарувчи барча турдаги ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларининг ягона бошқарув тизими ёнғин-қутқарув гарнизони деб юритилади.
Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида ҳудудий, шаҳарлар ҳамда туманларда эса маҳаллий ёнғин-қутқарув гарнизонлари ташкил этилади.
Мазкур ёнғин-қутқарув гарнизонларининг бошлиқлари тегишинча Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаларининг, бошқармаларининг ва бўлимларининг бошлиқлари ҳисобланади.
Ёнғиндан сақлаш хизматининг туридан қатъи назар, барча ёнғин-қутқарув бўлинмалари тегишинча ҳудудий ва маҳаллий ёнғин-қутқарув гарнизони бошлиғининг содир бўлган ёнғинларни бартараф этиш билан боғлиқ кўрсатмаларини бажариши шарт.
Ҳудудий ва маҳаллий ёнғин-қутқарув гарнизонининг фаолият юритиш тартиби Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан белгиланади.
(211-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1186-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2026 й., 03/26/1186/1095-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 5 февраль)
22-модда. Ёнғин хавфсизлигини илмий-техник жиҳатдан таъминлаш
Ёнғин хавфсизлигини илмий-техник жиҳатдан таъминлашни илмий- тадқиқот, тажриба-конструкторлик, лойиҳа ташкилотлари ва бошқа илмий-техник ташкилотлар, шунингдек тегишли таълим муассасалари амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги илмий-техник ишланмаларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, ташкилотларнинг маблағлари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(22-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёнғин хавфсизлигини илмий-техник жиҳатдан таъминлашни мувофиқлаштириш Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(22-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон — 2020 йил 26 мартдан кучга киради)
Ташкилотлар янги технологиялар ва маҳсулотлар яратилишида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида зарур илмий-техник ишланмалар амалга оширилишини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23-модда. Ёнғин-техник маҳсулотини ишлаб чиқариш ва унинг мувофиқлигини баҳолаш
Ёнғин-техник маҳсулоти давлат буюртмаси асосида, шунингдек тадбиркорлик фаолияти тартибида ишлаб чиқарилади.
Ёнғин-техник маҳсулотини ишлаб чиқариш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низом.
Ўзбекистон Республикасида муомалага чиқарилаётган ёнғин-техник маҳсулоти техник регламент ва стандарт талабларига мажбурий мувофиқлиги жиҳатидан баҳоланиши керак.
Техник регламент ва стандарт талабларига мувофиқ эмас деб топилган ёнғин-техник маҳсулотини муомалага чиқариш ҳамда ундан фойдаланиш тақиқланади.
(23-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1186-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2026 й., 03/26/1186/1095-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 5 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24-модда. Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш
Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(24-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1099-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2025 й., 03/25/1099/1104-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 март)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарори билан тасдиқланган «Ёнғинни автоматик тарзда ўчириш ва ёнғин сигнализацияси қурилмаларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятининг паспорти».
Олдинги таҳрирга қаранг.
25-модда. Ёнғин хавфсизлиги талаблари мавжуд бўлган маҳсулотлар ва хизматларнинг мувофиқлигини баҳолаш
Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги маҳсулотлар ва хизматларнинг мувофиқлигини баҳолаш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Техник регламент ва стандартларда ёнғин хавфсизлиги талаблари мавжуд бўлган маҳсулотлар мувофиқлиги жиҳатидан мажбурий тартибда баҳолашдан ўтказилади.
Ёнғин хавфсизлиги талаблари бўйича мувофиқликни баҳолаш аккредитация соҳасига мувофиқ аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан амалга оширилади.
Техник регламент ва стандартлар талабларига мувофиқ эмас деб топилган ёнғин хавфсизлиги талаблари мавжуд бўлган маҳсулотлар ва хизматларни муомалага киритиш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланади.
Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги мувофиқлиги мажбурий баҳоланадиган маҳсулотлар ва хизматларнинг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
(25-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1186-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2026 й., 03/26/1186/1095-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 5 февраль)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 536-сон қарори билан тасдиқланган Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги умумий техник регламент.
Олдинги таҳрирга қаранг.
251-модда. Ёнғин хавфсизлиги соҳасида суғурта қилиш
Бозорларнинг, савдо комплексларининг ва савдо-кўнгилочар марказларининг мулкдорлари учинчи шахслар ҳаёти ва (ёки) соғлиғига ёнғин юзага келиши натижасида зарар етказганлик учун ўзининг фуқаролик жавобгарлигини, шунингдек ушбу объектларни ёнғиндан мажбурий суғурта қилиши шарт.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилмаган объектлар ўз мулкдорларининг ихтиёрига кўра суғурта қилиниши мумкин.
Бозорларнинг, савдо комплексларининг ва савдо-кўнгилочар марказларининг мулкдорлари томонидан учинчи шахслар ҳаёти ва (ёки) соғлиғига ёнғин юзага келиши натижасида зарар етказганлик учун ўзининг фуқаролик жавобгарлигини, шунингдек ушбу объектларни ёнғиндан мажбурий суғурта қилиш шартлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(251-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1186-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2026 й., 03/26/1186/1095-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 5 февраль)
4-боб. Ёнғиндан сақлаш хизмати
26-модда. Ёнғиндан сақлаш хизматининг асосий вазифалари
Ёнғиндан сақлаш хизматининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
ёнғинлар профилактикасини ўтказиш ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш;
ёнғинларни ўчириш, ёнғин зонасида қолган одамларни ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини қутқариш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёнғиндан сақлаш хизмати кучлари ва воситаларининг ёнғинлар профилактикаси ҳамда ёнғинларни ўчириш билан боғлиқ бўлмаган ишларни бажаришга жалб қилинишига, агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, йўл қўйилмайди.
(26-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
27-модда. Ёнғиндан сақлаш хизматининг турлари
Ёнғиндан сақлаш хизмати давлат, идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизматларига бўлинади.
28-модда. Давлат ёнғиндан сақлаш хизмати
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ёнғиндан сақлаш хизмати ёнғиндан сақлаш хизматининг асосий туридир ва у Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бошқарув органлари ва ёнғин-қутқарув бўлинмалари туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда белгиланган тартибда ташкил этилади.
(28-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон — 2020 йил 26 мартдан кучга киради)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 700-сон “Республиканинг туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларида, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ёнғин назорати органларининг инспекторлари ва ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг штат бирликлари ҳамда махсус техникасининг сони муайян ҳудуддаги аҳоли сонидан ва ҳудуднинг ижтимоий аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(28-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1186-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2026 й., 03/26/1186/1095-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 5 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонунига асосан 2020 йил 26 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонунига асосан 2020 йил 26 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон)
31-модда. Идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати
Идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати ваколатли органларда ва ташкилотларда уларга қарашли объектларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати бошқарув органлари ва бўлинмаларининг фаолиятини ташкил этиш, шунингдек шахсий таркибнинг хизматни ўташ тартиби тегишли ваколатли органлар ва ташкилотлар томонидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
(31-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон — 2020 йил 26 мартдан кучга киради)
32-модда. Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати
Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати фуқаролар ва жамоат бирлашмаларининг ташкилотларда, аҳоли пунктлари ва бошқа ҳудудларда ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини таъминлашда, ёнғинларни ўчиришда иштирок этишининг шаклидир.
Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари дружиналар ва (ёки) командалар тарзида ташкил этилади ҳамда тегишли маъмурий-ҳудудий бирликнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимига киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аҳоли пунктларида кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизматини ташкил этиш ва унинг фаолиятини молиялаштириш маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга оширилади.
(32-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1186-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2026 й., 03/26/1186/1095-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 5 февраль)
Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
33-модда. Идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказиш
Идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказилиши керак.
Идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказишни амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
331-модда. Ёнғиндан сақлаш хизмати фаолиятининг кафолатлари
Агар ёнғиндан сақлаш хизматининг шахсий таркиби ва ёнғинни ўчиришда қатнашган бошқа иштирокчиларнинг ёнғинни ўчиришга доир ҳаракатлари одамларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига, юридик ёки жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етказилишининг олдини олишга қаратилган бўлса, ушбу ҳаракатлар асосли таваккалчилик доирасида амалга оширилган деб ҳисобланади.
Ёнғиндан сақлаш хизматининг шахсий таркиби ва ёнғинни ўчиришда қатнашган бошқа иштирокчилар асосли таваккалчилик доирасида ҳаракат қилганлиги сабабли етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплашдан озод қилинади.
Ёнғиндан сақлаш хизматининг шахсий таркиби ҳамда ёнғинни ўчиришда иштирок этувчи бошқа шахслар ёнғинни тезкор бартараф этиш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган объектларга тўсқинликсиз кириш ҳуқуқига эга.
Ёнғиндан сақлаш хизмати автомобилларининг ҳайдовчилари томонидан кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажариш, хусусан ёнғин жойига бориш мақсадида кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчалар ҳамда махсус товушли ишора ёқилган ҳолда ҳаракатланиш жараёнида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда, улар жавобгарликдан озод этилади.
Ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари шахсий таркибининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган хизматчиларига (ходимларига) ёки ҳалок бўлган (вафот этган) хизматчиларининг (ходимларининг) оила аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда бир марталик нафақа тўланади.
(331-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1186-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2026 й., 03/26/1186/1095-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 5 февраль)
5-боб. Ёнғин назорати
34-модда. Давлат ёнғин назорати
Давлат ёнғин назорати ваколатли органлар, ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролар томонидан ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини текшириш ва текширув натижалари бўйича чора-тадбирлар кўриш мақсадида амалга ошириладиган назоратдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ёнғин назорати Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг давлат ёнғин назорати органлари бўлган бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
(34-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон — 2020 йил 26 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг объектларида, ўрмон хўжаликлари ҳудудларида, кон қазилмалари ва шахта иншоотларида, портловчи материаллар ишлаб чиқарилаётганда, ташилаётганда, сақланаётганда, улардан фойдаланилаётганда ва улар утилизация қилинаётганда, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллардан фойдаланган ҳолда портлатиш ишларини олиб борувчи ташкилотларда, ҳаво, сув, темир йўл, автомобиль транспортидан ҳамда электр транспортидан фойдаланилаётганда давлат ёнғин назоратини амалга ошириш тартиби Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва тегишли ваколатли органлар ўртасидаги келишувлар билан белгиланади.
(34-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон — 2020 йил 26 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналарида ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан давлат ёнғин назорати Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
(34-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ва бошқа чет эл ваколатхоналари эгаллаб турган объектларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан давлат ёнғин назорати ушбу муассасалар расмий вакилининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали қилган ёзма мурожаати асосида давлат ёнғин назорати органлари томонидан амалга оширилади.
Давлат ёнғин назорати органлари ва мансабдор шахсларининг рўйхати, вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низом билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
341-модда. Ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини текшириш
Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган объектларда давлат ёнғин назорати органлари томонидан қуйидаги тартибда батафсил ва назорат тартибида текширувлар ўтказилади:
1-гуруҳ объектида бир йилда кўпи билан бир марта;
2-гуруҳ объектида икки йилда кўпи билан бир марта;
3-гуруҳ объектида уч йилда кўпи билан бир марта;
4-гуруҳ объектида ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилганлиги тўғрисида келиб тушган мурожаатлар ва хабарлар асосида ёки заруратга қараб;
тезкор текширув — жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, оммавий ахборот воситаларидан ва бошқа манбалардан олинган маълумотлар асосида.
Бинолар ва иншоотларнинг ёнғин эҳтимоли даражаси бўйича гуруҳлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан белгиланади.
342-модда. Ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этмаган объектлар фаолиятини тўхтатиб туриш
Объектларда ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши ҳоллари аниқланган тақдирда, уларнинг фаолияти тўхтатиб турилиши мумкин.
Тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларнинг фаолиятини тўхтатиб туриш суд тартибида амалга оширилади, бундан ушбу фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно.
(341 ва 342-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1186-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2026 й., 03/26/1186/1095-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 5 февраль)
35-модда. Идоравий ёнғин назорати
Олдинги таҳрирга қаранг.
Идоравий ёнғин назорати идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати, шунингдек қонунчиликда ваколат берилган мансабдор шахслар томонидан идораларга қарашли ташкилотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилишини текшириш ва текширув натижалари бўйича чора-тадбирлар кўриш мақсадида амалга ошириладиган назоратдир.
Идоравий ёнғин назорати ваколатли органлар томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(35-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Идораларга қарашли ташкилотларда ёнғин хавфсизлиги талаблари ёнғин келиб чиқишига ва одамларнинг хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бузилганлиги аниқланган тақдирда, идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати алоҳида ишлаб чиқаришнинг, ишлаб чиқариш участкасининг, агрегатнинг ишини, бинодан, иншоотдан, хонадан фойдаланишни, айрим турдаги ишларни бажаришни тўлиқ ёки қисман тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
51-боб. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш
351-модда. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш натижасида келиб чиққан ёнғин оқибатида фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрни айбдор томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши керак.
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш натижасида одамларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига етказилган зарарнинг ўрни қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлиги учун давлат фойдасига ундириладиган молиявий санкциялардан ва бошқа жарималардан олдин қопланади.
352-модда. Одамларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига зарар етказилганлиги учун товон тўлаш мажбурияти
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш натижасида келиб чиққан ёнғин оқибатида одамларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига зарар етказилган тақдирда, зарар етказувчининг зиммасига зарарнинг ўрнини қоплашдан ташқари товон тўлаш мажбурияти суд томонидан юклатилиши мумкин.
Товон:
жабрланувчи вафот этган тақдирда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3000 бараваригача миқдорда;
жабрланувчи I гуруҳ ногирони бўлиб қолган тақдирда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1500 бараваригача миқдорда;
жабрланувчининг соғлигига бошқача тарзда шикаст етказилганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 бараваригача миқдорда тайинланади.
(51-боб Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1186-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2026 й., 03/26/1186/1095-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 5 февраль)
6-боб. Якунловчи қоидалар
36-модда. Ёнғиндан сақлаш хизматининг молиявий ва моддий-техника таъминоти
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарув органлари ҳамда ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг, бундан ташкилотлар билан тузиладиган шартномалар асосида ташкил этиладиган бўлинмалар мустасно, молиявий ва моддий-техника таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(36-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ташкилотлар билан тузилган шартномалар асосида ташкил этилган бошқарув органлари ва ёнғин-қутқарув бўлинмалари мазкур ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан таъминланади.
(36-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон — 2020 йил 26 мартдан кучга киради)
Идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизматининг молиявий ҳамда моддий-техника таъминоти, шунингдек шахсий таркибнинг ижтимоий кафолатлари ва компенсацияларини молиявий таъминлаш уларнинг муассислари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
37-модда. Низоларни ҳал этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(37-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
38-модда. Ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(38-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
39-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
(39-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
40-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2009 йил 1 октябрдаги 191-192 (4854-4855)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 30 сентябрь,
ЎРҚ-226-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 40-сон, 432-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон, 2019 й., 2-сон, 47-модда, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон; 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон; 04.12.2020 й., 03/20/653/1592-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон; 28.11.2025 й., 03/25/1099/1104-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон; 21.04.2026 й., 03/26/1136/0393-сон; 04.11.2026 й., 03/26/1186/1095-сон)