|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 29.07.2021
|
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
СУД ХОДИМЛАРИНИНГ МАНСАБ ДАРАЖАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 11 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2009 йил 27 мартда маъқулланган
Сенат томонидан 2009 йил 27 мартда маъқулланган
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июлдаги ЎРҚ-703-сонли «Судлар тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
1-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган 927-ХII-сонли Қарори билан тасдиқланган Суд ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган 164-II-сонли Қарори таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1-2, 12-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Суд ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази ходимларининг мансаб даражалари тўғрисида низом»;
2) 1-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ушбу Низом суд ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) ходимларига махсус унвонлар — мансаб даражалари бериш тартибини белгилайди»;
3) 2-модданинг биринчи хатбошисидаги «Суд» деган сўз «Суд ва Марказ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 3-моддадаги «Суд ходимларига» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
5) 4-модданинг:
иккинчи хатбошисидаги «Олий хўжалик суди бошқармалари бошлиқларига» деган сўзлар «Олий хўжалик суди бошқармалари бошлиқларига, Марказ директорига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошисидаги «Олий хўжалик суди раисининг ёрдамчиларига» деган сўзлар «Олий хўжалик суди раисининг ёрдамчиларига, Марказ директорининг ўринбосарига, Марказнинг бўлим бошлиқларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Олий хўжалик судининг бош (катта) консультантларига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Олий хўжалик судининг бош (катта) консультантларига, Марказнинг бош ва етакчи консультантларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг катта консультантларига, қабулхона бошлиқларига, бош мутахассисларига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг катта консультантларига, қабулхона бошлиқларига, бош мутахассисларига, Марказнинг катта консультантларига, кадрлар бўйича катта инспекторига ва девонхона мудирига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 5-модданинг иккинчи хатбошисидаги «умумий юрисдикция судлари аппарати» деган сўзлар «умумий юрисдикция судлари аппарати ва Марказ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 7-моддадаги «Судларга» деган сўз «Судларга ва Марказга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 10-моддадаги «суд» деган сўз «суд ва Марказ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 11-моддадаги «судларда» деган сўз «судларда ҳамда Марказда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 13-моддадаги «Суд» деган сўз «Суд ва Марказ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 14-моддадаги «суд» деган сўз «суд ва Марказ» деган сўзлар билан алмаштирил син.
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2009 йил 8 апрелдаги 71 (4734)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 7 апрель,
ЎРҚ-207-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 177-модда)