|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 08.01.2020
|
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 23 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2007 йил 30 ноябрда маъқулланган
Сенат томонидан 2007 йил 30 ноябрда маъқулланган
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 7 январдаги ЎРҚ-601-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси тасдиқлансин.
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2008 ва 2009 йиллар мобайнида:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси нормаларининг амал қилиши ва самарадорлиги мунтазам равишда ҳамда ҳар томонлама мониторинг ва таҳлил қилинишини таъминласин;
зарур бўлган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг айрим нормаларини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифларни белгиланган тартибда киритсин.
3-модда. Ушбу Қонун 2008 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 25 декабрь,
ЎРҚ-136-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон)