Ҳужжат кучини йўқотган " " 19.07.2017
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ, ҚУРИШ ВА РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2006 ЙИЛ 25 ОКТЯБРДАГИ ПҚ-499-СОНЛИ ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПФ-5097-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика йўл фондига йиғимлар тўлаш бўйича имтиёзлар беришни тартибга солиш ҳамда тўловлардан бўйин товлаш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 25 октябрдаги ПҚ-499-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл фонди даромадларини шакллантириш ва маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 36-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ишлаб чиқарувчи завод томонидан қўлда бошқаришга мослаштирилган енгил автомобиль ва/ёки мотоколяска сотиб оладиган барча гуруҳ ногиронлари;».
2. Белгилансинки, киритилаётган ўзгартиш 2007 йилнинг 1 ноябридан кучга киради.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 22 октябрь,
ПҚ-714-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 44-сон, 441-модда)