Ҳужжат кучини йўқотган " " 04.12.2014
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Қарори
«ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-378-сонли «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни «Халқ сўзи» газетасининг 1994 йил 27 майдаги 103 (851)-сонида эълон қилинган.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳукуматнинг қарорларини «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирсин, республика вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари ўзларининг мазкур Қонунга зид бўлган норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишларини ва бекор қилишларини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раиси вазифасини бажарувчи Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 6 май,
1065-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 5-сон, 141-модда)