|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.03.2018
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2005 ЙИЛ 4 ФЕВРАЛДАГИ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ТАРКИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ПФ-3568-СОНЛИ ФАРМОНИНИ ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШ ҲАҚИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 февралдаги ПФ-5329-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддаси 2-қисмига мувофиқ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасида:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари —иқтисодиёт вазири, иқтисодиёт комплекси ҳамда истеъмол товарлари ва савдо комплекси раҳбари лавозими;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — ташқи ишлар вазири, ташқи алоқалар масалалари комплекси раҳбари лавозими тугатилсин.
2. Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт вазири, иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари комплекси раҳбари лавозими киритилсин.
3. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 25 июль,
ПФ–3636-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 й., 7-сон, 250-модда)