Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.11.2015
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Олдинги таҳрирга қаранг.
УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИШДАГИ ҲАВО, ТЕМИР ЙЎЛ, ИЧКИ СУВ ВА АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ ЙЎЛОВЧИЛАРИНИНГ МАЖБУРИЙ ШАХСИЙ СУҒУРТАСИ ТЎҒРИСИДА
(қонуннинг номи Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й.,3-сон, 38-модда)
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 9 июндаги ЎРҚ-388-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонуни билан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Қонун давлат суғурта органлари билан ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчилари ўртасидаги суғурта воқеаси бошланиши биланоқ ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий суғуртасига (бундан буён «йўловчиларни суғурталашга») доир муносабатларни тартибга солади.
(муқаддима Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й.,3-сон, 38-модда)
1-модда. Суғурта мақсади
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Қонуннинг мақсади йўловчиларнинг суғурта ҳимоясини таъминлаш ҳамда мажбурий суғуртаси шартларини яхшилашдан иборатдир.
(1-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й.,3-сон, 38-модда)
2. Йўловчиларни мажбурий суғурталаш тўғрисидаги қонунлар ушбу Қонундан ҳамда унга мувофиқ чиқариладиган Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларидан иборат бўлади.
2-модда. Суғурта шакли
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сафар (парвоз) вақтида ёки тайёрагоҳ, шоҳбекат, бекат, бандаргоҳда рўй бериши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалардан мажбурий суғуртасидан ўтказилиши керак бўлган ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчилари муқаррар тарзда суғурталанадилар.
(2-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й.,3-сон, 38-модда)
Қуйидагилар:
шаҳар атрофига қатновчи темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчилари;
шаҳар ичида қатновчи автомобиль транспорти йўловчилари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
бир вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси доирасида қатновчи автомобиль транспорти йўловчилари учун 50 километр масофагача мажбурий суғурта қўлланилмайди.
(2-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й.,3-сон, 38-модда)
3-модда. Суғурталаш объекти ва субъекти
Суғурталаш объекти йўловчиларнинг саломатлиги ва ҳаётидир.
Суғурталанувчилар – умумий фойдаланишдаги тайёралар, поездлар, автобуслар, кемалар ва паромларда йўловчиларни ташувчи транспорт ташкилотларидан чипталарни сотиб олган жисмоний шахслар (йўловчилар).
Суғурталовчи – давлат суғурта ташкилоти.
4-модда. Суғурта воқеалари
Суғурта муддати давомида рўй берган ҳамда бахтсиз ҳодиса тўғрисидаги ҳужжат, даволаш-олдини олиш муассасасининг далолатномаси билан тасдиқланган шикастланиш, заҳарланиш ёки ҳалок бўлиш ҳоллари суғурта воқеаси ҳисобланади.
5-модда. Суғурта тўловлари
Суғурта тўлови чипта қийматига қўшилади ҳамда уни транспорт ташкилоти йўловчидан ундириб олади.
Суғурта пули ҳамда суғурта тарифини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 30 июлдаги 379-сон «Умумий фойдаланишдаги бахтсиз ҳодисалардан ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий суғуртаси бўйича суғурта суммалари ва суғурта тарифлари миқдорлари тўғрисида»ги қарорига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Умумий фойдаланишдаги ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспортида бепул юриш ҳуқуқидан фойдаланувчи йўловчилар амалдаги қонунларга мувофиқ суғурта пули тўламаган ҳолда мажбурий суғуртадан ўтказилиши шарт.
(5-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й.,3-сон, 38-модда)
6-модда. Суғурта муддати ва суғурта амал қиладиган жой
Йўловчилар чипта сотиб олиб, дастлабки жўнаш жойи (тайёрагоҳ, шоҳбекат, бекат, бандаргоҳ) ҳудудига борган пайтларидан бошлаб транспорт воситаси жадвал бўйича жўнашига кўпи билан бир соат қолгунга қадар суғурталанган ҳисобланадилар.
Суғурта муддати йўловчи борар манзилидаги тайёрагоҳ, шоҳбекат, бекат, бандаргоҳ ҳудудидан чиққанидан кейингина тугайди.
7-модда. Суғурта суммаларини тўлаш
Суғурта қилинган йўловчи транспортда рўй берган бахтсиз ҳодиса туфайли шикастланган ёки умумий меҳнат қобилиятини йўқотгани тақдирда унга суғурта пулини турар-жойдаги давлат суғурта мубоширлиги тўлайди.
8-модда. Бахтсиз ҳодиса тўғрисидаги ҳужжатни тузиш
Транспорт ташкилоти суғурта қилинган йўловчи билан транспортда рўй берган ҳар бир бахтсиз ҳодиса ҳақида ҳужжат тузади.
9-модда. Низоларни қараб чиқиш
Суғурта суммаларини тўлашга доир низолар давлат суғурта идоралари томонидан бир ой муддат ичида қараб чиқилади. Агар суғурталанувчи шахснинг талаби қондирилмаса, у судга мурожаат этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 7 май,
866-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси 1993 й., 6-сон, 250-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси 1998 й., 3-сон, 38-модда)