Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 мартдаги ПФ-6195-сон «Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор А. ИНАКОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 31 март,
52-ИЧ-сон
Келишилди:
Соғлиқни сақлаш вазири Б. МУСАЕВ
2022 йил 30 март
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
2022 йил 28 март
Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорининг 2022 йил 31 мартдаги 52-ИЧ-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) тизимидаги «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларида, Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, унинг ҳудудий марказларида, Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларда, Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида (бундан буён матнда тиббий-ижтимоий муассаса деб юритилади) пуллик хизмат кўрсатиш тартибини белгилайди.
мижоз — тиббий-ижтимоий муассасаларда шартнома асосида пуллик хизматлардан ўз ихтиёрига кўра фойдаланувчи жисмоний шахс.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
2. Мижоз тиббий-ижтимоий муассасаларга бепул тиббий-ижтимоий хизмат олиш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатсиз (масалан, ордер, йўлланма) бевосита мурожаат қилиши ҳамда пуллик хизматлардан шартнома асосида ҳақ эвазига фойдаланиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш]
3. Тиббий-ижтимоий муассасаларда ташкил этиладиган пуллик хизматлар Давлат бюджетидан молиялаштирилиши белгиланган бепул хизматларнинг сифатига ва ҳажмига салбий таъсир кўрсатмаслиги лозим.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сон қарори билан тасдиқланган Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига жойлаштириш ҳамда уларга ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 575-сон «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан пуллик хизматлардан фойдаланиш хоҳишини билдирган мижозларда тиббий-ижтимоий муассасаларга қабул қилишга қарши кўрсатмалар аниқланган тақдирда, улар белгиланган тартибда ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларига юборилади.
2-боб. Тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизматларни ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.)]
5. Тиббий-ижтимоий муассасалар томонидан мижозларга кўрсатиладиган пуллик хизматлар мазкур Низомга 1-иловадаги рўйхатга мувофиқ ташкил этилади ва амалга оширилади.
Ушбу Низомга 1-иловада назарда тутилмаган пуллик хизматлар тиббий-ижтимоий муассасалар томонидан кўрсатилиши тақиқланади.
6. Тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизматларнинг прейскурант нархлари ҳамда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар Агентлик билан келишилган ҳолда тиббий-ижтимоий муассаса раҳбари томонидан тасдиқланади.
7. Тиббий-ижтимоий муассасаларда кейинги йил учун кўрсатиладиган пуллик хизматларнинг прейскурант нархлари тиббий-ижтимоий муассаса раҳбари томонидан ҳар йили 25 декабрга қадар тасдиқланади.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.)]
8. Мижозларга пуллик хизматларни кўрсатишда тиббий-ижтимоий муассасаларда қуйидагилар мавжуд бўлиши шарт:
мазкур Низомга 2-иловада назарда тутилган шаклда тиббий-ижтимоий муассасанинг қабулхонасида (бундан буён матнда қабулхона деб юритилади) жойлаштирилган мижозга кўрсатиладиган пуллик хизматлар ҳақида маълумот берувчи ахборот бурчаги;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.08.00 Нархлар ва уларнинг шаклланиши (шунингдек, 09.14.02.02, 09.17.03.00ларга қаранг)]
ушбу Низомнинг 6-бандида белгиланган тартибда тасдиқланадиган пуллик хизматларнинг прейскурант нархлари;
мижозларга мазкур Низомга 1-иловада белгиланган пуллик хизматларни кўрсатиш учун даволаш ва муолажа хоналари;
пуллик хизмат кўрсатадиган шифокорлар (мутахассислар) ҳақида маълумотлар (унинг Ф.И.Ш., мутахассислиги, иш стажи, малака тоифаси, унинг соҳада эришган ютуқлари) тақдим этувчи ахборот бурчаги.
3-боб. Тиббий-ижтимоий муассасаларга мижозларни қабул қилиш ва пуллик хизмат кўрсатиш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.)]
9. Тиббий-ижтимоий муассасага пуллик хизматдан фойдаланиш учун мурожаат қилган шахс қабулхонадаги масъул ходим томонидан қабул қилинади ҳамда тиббий-ижтимоий муассасада кўрсатиладиган пуллик хизматлар тўғрисида тушунтириш берилади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.)]
Бунда, шахс тиббий-ижтимоий муассасада кўрсатиладиган пуллик хизматлардан фойдаланиш хоҳишини билдирган тақдирда қабулхона масъул ходими томонидан унга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси) асосида амбулатор карта очилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.08.00 Нархлар ва уларнинг шаклланиши (шунингдек, 09.14.02.02, 09.17.03.00ларга қаранг)]
Шунингдек, қабулхона масъул ходими томонидан пуллик хизматлардан фойдаланиш хоҳишини билдирган шахсга ушбу Низомнинг 6-бандида белгиланган тартибда тасдиқланадиган прейскурант бўйича шифокорнинг (мутахассиснинг) кўриги ҳамда дастлабки тиббий текширувлар учун ҳақ тўлаш зарурлиги тушунтирилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.08.00 Нархлар ва уларнинг шаклланиши (шунингдек, 09.14.02.02, 09.17.03.00ларга қаранг);
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.)]
10. Мижоз прейскурант бўйича ҳақ тўлаганидан сўнг қабулхонадаги масъул ходим томонидан тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатилиши, шу жумладан маслаҳат олиш учун шифокорга (мутахассисга) юборилади.
Бунда, қабулхона масъул ходими томонидан маслаҳат берувчи шифокорга (мутахассисга) амбулатор картани тақдим этиш зарурлиги тўғрисида мижозга тушунтирилиши лозим.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.10.00 Пуллик хизмат кўрсатиш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.02.00 Давлат муассасаларида (интернатлар ва қариялар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар уйлари) ижтимоий хизмат кўрсатиш]
11. Шифокор (мутахассис) мижозга маслаҳат бериш вақтида уни дастлабки тиббий текширувдан ўтишга юборади. Бунда, дастлабки тиббий текширув натижалари бўйича мижозга асосли ташхис қўйиш имкони бўлмаганда шифокор (мутахассис) томонидан унга нисбатан қўшимча тиббий текширувлар белгиланиши мумкин.
Текширув натижаларига кўра, шифокор (мутахассис) томонидан мижозга амбулатор ёки стационар шароитда тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатилиши белгиланади.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.)]
13. «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларида шартнома асосида пуллик тиббий-ижтимоий хизматнинг кундузги қатнов ҳамда интернат тизими ташкил этилиши мумкин.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.)]
14. Пуллик хизмат тиббий-ижтимоий муассаса ҳамда мижоз ўртасида расмийлаштириладиган шартнома асосида амалга оширилади.
Томонлар ўртасида расмийлаштириладиган шартномада тиббий-ижтимоий хизматларнинг ҳар бир йўналиши бўйича асосий қоидалар, тиббий-ижтимоий муассасанинг вазифалари, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлиги, шу жумладан тўлов шартлари алоҳида кўрсатилади.
Пуллик хизмат кўрсатиш юзасидан шартнома икки нусхада тузилади ҳамда мижоз, унинг ҳомийси (у мавжуд бўлганда) ва тиббий-ижтимоий муассаса раҳбари томонидан имзоланади.
Шартноманинг бир нусхаси мижозга ёки унинг ҳомийсига (у мавжуд бўлганда) берилади, иккинчи нусхаси тиббий-ижтимоий муассасанинг ҳужжатлар йиғма жилдларида сақлаш учун қолдирилади.
15. Кўрсатилган пуллик хизмат натижасида мижознинг соғлиғида салбий оқибатлар юзага келганда, унга етказилган зарар тиббий-ижтимоий муассасанинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади. Бунда, мазкур етказилган зарар тиббий-ижтимоий муассаса томонидан нотўғри хатти-ҳаракат содир этган шифокордан (мутахассисдан) қонунчиликда белгиланган тартибда ундириб олиниши мумкин.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
16. Мижоз тиббий-ижтимоий муассасадан чиқиш вақтида кўрсатилган пуллик хизматлар юзасидан бажарилган ишлар далолатномаси тузилади ва далолатномага асосан якуний ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилади.
Бунда, мижоз томонидан тўланмасдан қолган маблағлар тўлиқ қопланиши ёки ортиқча тўланган маблағнинг қайтарилиши ўзаро ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
17. Пуллик хизматлар юзасидан мижозлар билан тузиладиган шартномаларни ва якуний ҳисоб-китоб далолатномаларини расмийлаштириш тиббий-ижтимоий муассасанинг бухгалтерия хизмати томонидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.)]
18. Мижоз ёки унинг ҳомийси мижоз учун зарур бўлган қўшимча тиббий-ижтимоий хизмат ҳажми учун тўловни рад этган тақдирда, қиймати тўланган пуллик хизматларни мижоз тўлиқ ҳажмда олгандан кейин тегишли даволаш-профилактика муассасасига мурожаат қилиши тушунтирилган ҳолда тиббий-ижтимоий муассасадан чиқарилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 мартдаги ПФ-6195-сон «Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ пуллик хизматлардан жами тушган маблағларнинг 2 фоизи Агентликнинг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағига йўналтирилади.
Бунда, пуллик хизматлардан тушган жами маблағларнинг 2 фоизи Агентликнинг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағига йўналтирилиши ҳар ой учун кейинги ойнинг 5-санасига қадар амалга оширилади.
21. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасалар томонидан мижозларга кўрсатиладиган пуллик хизматлар турлари
1-боб. «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари, Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар, Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида кўрсатиладиган пуллик тиббий-ижтимоий хизматлар
1. Мутахассис кўриги;
2. Ётоқ ўрин билан таъминлаш;
3. Озиқ-овқат билан таъминлаш;
4. Клиник таҳлиллар;
5. Биохимик таҳлиллар;
6. Функционал ташхислаш;
7. Физиотерапевтик муолажалар;
8. Уқалаш;
9. Даволаш бадантарбияси;
10. Дори юбориш (мушак орасига, қон томир ичига, бўғим ичига);
2-боб. Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, унинг ҳудудий марказларида кўрсатиладиган пуллик тиббий-ижтимоий хизматлар
1. Мутахассис кўриги;
2. Ётоқ ўрин билан таъминлаш;
3. Озиқ-овқат билан таъминлаш;
4. Клиник таҳлиллар;
5. Биохимик таҳлиллар;
6. Функционал ташхислаш;
7. Нур ташхислаш;
8. Физиотерапевтик муолажалар;
9. Уқалаш;
10. Даволаш бадантарбияси;
11. Жарроҳлик амалиётлари;
12. Оғриқсизлантириш;
13. Гипс боғлами ўрнатиш;
14. Жароҳатдаги боғламни алмаштириш;
15. Дори юбориш (мушак орасига, қон томир ичига, бўғим ичига);
16. Дори воситалари;
17. Тиббий буюмлар.
Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА