1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.01.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (йиғин)]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида меҳнат муносабатларини тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сон Фармони билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастурини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида меҳнат муносабатларини тартибга солиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.06.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳисобга олиш ва тизимлаштириш]
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ҳафта муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 27 ноябрь,
944-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 ноябрдаги 944-сон қарорига ИЛОВА
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида меҳнат муносабатларини тартибга солиш тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.02.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.01.00 Умумий қоидалар. Меҳнат қонунчилик ҳужжатларининг амал қилиш доираси]
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сон Фармонига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида меҳнат муносабатларини тартибга солиш тартибини белгилайди.
2-боб. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва ходимлари билан меҳнат муносабатларини тартибга солиш тартиби
2. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва ходимлари («Маҳалла посбони» жамоат тузилмаси раҳбари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи, масъул котиб ва бошқалар) ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширадилар.
3. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва ходимларининг меҳнат мажбуриятлари ва ҳуқуқлари, шунингдек, улар ўртасидаги ўзаро муносабат масалалари меҳнат муносабатларини тартибга соладиган норматив ҳужжатларни ҳисобга олган ҳолда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қабул қилинадиган ва фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) тасдиқлайдиган ички ҳужжатларда аниқлаштирилади.
4. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) фуқаролар йиғини ваколатларини амалга ошириш мақсадида Фуқаролар йиғини кенгашининг қарорига кўра, фуқаролар йиғини аҳолисини хизматлар кўрсатиш бўйича фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида айрим ишларни бажаришга жалб қилиш ҳуқуқига эга.
5. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) маҳаллалар ҳудудида яшайдиган ишсиз шахсларни жамоат ишларига жалб қилиш учун улар билан меҳнат шартномалари тузиш ҳуқуқига эга ва уларнинг меҳнатига Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланади.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва ходимларига қўшимча ҳақ ва устамалар меҳнат шартномалари, шунингдек, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа ваколатли органи билан келишган ҳолда қабул қилинадиган бошқа маҳаллий ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.06.00 Алоҳида тоифадаги ходимларнинг иш ҳақи;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Бошқа давлат жамғармалари]
7. Бюджетдан ташқари манбалар ҳисобидан мукофотлар ва қўшимча ҳақ:
фуқаролар йиғини раисларига (оқсоқолларига) — тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари — Туман (шаҳар) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгаш раиси қарори билан;
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.02.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.01.00 Умумий қоидалар. Меҳнат қонунчилик ҳужжатларининг амал қилиш доираси]
8. Фуқаролар йиғини ходимлари ҳисобланмаган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари ва миқдори Фуқаролар йиғини кенгаши томонидан белгиланади.
Фуқаролар йиғини ваколатларини амалга ошириш учун жалб қилинадиган фуқароларга пул мукофоти қонун ҳужжатларида назарда тутилган бюджетдан ташқари манбалар ҳисобидан тўланади.
9. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва ходимларининг иш тартиби қирқ соатлик ва олти кунлик иш ҳафтасидан келиб чиққан ҳолда Фуқаролар йиғини кенгаши томонидан тасдиқланадиган ички тартиб қоидаларига кўра белгиланади.
10. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органида қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларни амалга ошириш бўйича фуқаролар йиғини фаолиятини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олиниб, иш вақтининг жамланган ҳисоби юритилади ва иш куни соат 7-00 дан 22-00 гача тақсимланади.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва ходимларининг иш жадвали уларнинг бевосита фуқаролар йиғини биносида бўлиш вақти кўрсатилган ҳолда умумий кўринадиган жойда осиб қўйилади.