1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Энергетика]
Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ёқилғи-энергетика ресурслари билан ўз вақтида таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари ҳамда бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш борасида рақобат муҳитини такомиллаштириш, суиистеъмолчиликлар ва талон-торожликлар шароитини тугатиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3386-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек ёқилғи-энергетика ресурсларига жаҳон нархларининг ўсишини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
1. Автобензин ва дизел ёқилғиси истеъмолига солиқни ҳисобга олган ҳолда қуйидаги чакана нархлар белгилансин:
б) улгуржи-сотиш нархлари (ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда):
авиакеросин — бир тонна учун 4450 минг сўм;
йўл битуми — бир тонна учун 2300 минг сўм;
ёқилғи мазути — бир тонна учун 2400 минг сўм;
мотор мойлари — бир тонна учун 4800 минг сўм;
саноат мойлари — бир тонна учун 3400 минг сўм;
д) 2018-йил 1 апрелдан бошлаб табиий газ учун 1,1 бараварга ва электр энергияси учун 1,12 бараварга оширилган ҳолда белгилансин.
Бунда импорт бўйича олиб келинадиган ва импорт (буюртмачи томонидан етказиб бериладиган) хомашёсини қайта ишлашдан олинган Аи-92, Аи-93, Аи-95 ва Аи-98 русумли автобензини, дизел ёқилғиси (сифат ва Европа стандартларига мувофиқ), шунингдек авиаёқилғиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхатдаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва Ўзбекистон Республикаси аэропортларидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали эркин тижорат нархларида сотилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.03.00 Газтаъминоти]
2. 2017 йил 15 ноябрдан бошлаб:
«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ нефт базалари томонидан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларига сотиладиган автобензин ва дизел ёқилғиси (транспорт воситалари учун бензин ва дизел ёқилғиси истеъмолига солиқ чегирилган ҳолда) чакана нархининг 10 фоизи миқдорида чегирма белгилансин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.03.00 Газтаъминоти]
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2017 йил 15 ноябрга қадар янги чакана нархлар прейскурантларини тасдиқласин ва барча манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга етказсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
4. «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ ва унинг минтақавий ташкилотлари, шунингдек автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида автобензин сотишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар «Ўздавнефтгазинспекция» ДИ ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 2017 йил 15 ноябр ҳолатига автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида автобензин қолдиқлари қайта баҳолансин. Қўшимча баҳолаш суммаси тўлиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадига ўтказилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.03.00 Тижорат банкларининг кредитлари;
2.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.09.00 Коммунал хизматларни тўлаш тартиби ва тарифлар ҳамда компенсациялар (имтиёзлар);
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
5. «Ўзнефтмаҳсулот» АЖга автобензинни сотишдан тушадиган тушумнинг 40 фоизидан импорт хомашё етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоб қилиш ва тижорат банклари кредитларини қайтариш учун мақсадли фойдаланишга рухсат берилсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
7. «Ўзбекнефтгаз» АЖ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.