1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.03.00.00 Давлат тили]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат герби. Давлат мадҳияси. Давлат байроғи. Давлат тили. Пойтахт. Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ЛОТИН ЁЗУВИГА АСОСЛАНГАН ЎЗБЕК АЛИФБОСИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.01.00.00 Суверенитет. Конституция / 01.01.02.00 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.03.00.00 Давлат тили]
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосланиб ва ўзбек ёзувининг лотин алифбосига ўтилган 1929 — 1940 йиллардаги ижобий тажрибасидан келиб чиқиб, кенг жамоатчилик вакиллари билдирган истак-хоҳишларини инобатга олган ҳолда республиканинг ҳар тарафлама камол топишини ва жаҳон коммуникация тизимига киришини жадаллаштирувчи қулай шароит яратишга хизмат қилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги 61-сон «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
1-модда.Ўзбекистон Республикасида лотин ёзувига асосланган, қуйидаги 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан иборат ўзбек алифбоси жорий этилсин:
ЛОТИН ЁЗУВИГА АСОСЛАНГАН
ЎЗБЕК АЛИФБОСИ
Босма
Ёзма
Талаффуз
А а
a
B b
be
D d
de
E e
e
F f
fe
G g
ge
Ğ ğ
ğe
H h
he
I i
i
J j
je
K k
ke
L l
le
M m
me
N n
ne
O o
o
Ö ö
ö
P p
pе
Q q
qe
R r
re
S s
se
Ş ş
şe
Ç ç
çe
T t
te
U u
u
V v
ve
X x
xe
Y y
ye
Z z
ze
ʼ
ʼ
тутуқ белгиси
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 октябрдаги ЎРҚ-1184-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2026 й., 03/26/1184/1063-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 22 апрель)
2-модда.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.03.00 Миллий маданий мерос]
Лотин ёзуви асосидаги ўзбек алифбосини жорий этиш билан бирга Ўзбекистон халқининг миллий ифтихори бўлмиш бебаҳо маънавий мерос битилган араб алифбосини ва кириллицани ўрганиш ва улардан фойдаланиш учун зарур шароитлар сақлаб қолинади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 2 сентябрь,
931-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 331-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 119-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2026 й., 03/26/1184/1063-сон)