07.02.2006 йилдаги 18-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.02.2006 йилдаги 18-сон
Дата вступления в силу
07.02.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
 LexUZ шарҳи
«Электрон тўловлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 22 июндаги 264-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 6-сон, 31-модда) 6-бандининг тўртинчи хатбошига «хато амалга оширилган электрон тўловлар натижасида электрон тўловларни амалга ошириш ва пул маблағларини қайтаришнинг белгиланган муддатлари бузилиши бундан мустасно» сўзлари қўшилсин.