1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЕР СОЛИҒИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги 397-I-сон «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўз мулкида, эгалигида ёки фойдаланишида ер участкалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ҳар йили ер солиғи тўлайдилар, унинг миқдори ушбу ер участкасининг сифати, қандай жойдалиги ва сув билан қандай таъминланганлигига қараб белгиланади.
(1- модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 6 майдаги 70-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 118-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(1-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрдаги 2022-XII-сон Қонунига мувофиқ чиқарилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й.,11-12-сон, 285-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг қарорига биноан ижарага ер участкалари олган юридик ва жисмоний шахслар ер солиғи ўрнига маҳаллий бюджетга ижара ҳақи тўлайдилар, унинг миқдори томонларнинг келишуви бўйича, лекин қонун ҳужжатларида назарда тутилган ер солиғининг бир ставкасидан кам ва уч ставкасидан кўп бўлмаган миқдорда, ерлардан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланилганда бир ставкаси миқдорида белгиланади.
(1-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августдаги 118-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идоралари томонидан ижарага бериладиган ер учун ижара тўлови ундирилиб, унинг миқдори томонларнинг ўзаро келишувига биноан белгиланади, бироқ бу миқдор қонунларда назарда тутилган ер солиғи ставкаларидан кам бўлмаслиги керак.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.02.00 (Кучини йукотган) Ер солиғи / 07.11.02.01 (Кучини йукотган) Ер солиғи тўловчилар ва солиққа тортиш объекти]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўз мулкида, эгалигида ва фойдаланишида ер участкаларига эга бўлган бирлашмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, чет эл юридик шахслари, уларнинг ташкилотлари, бўлинмалари ва филиаллари, шу жумладан қўшма корхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган филиаллари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ер солиғи тўловчилар ҳисобланади.
(2-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сенябрдаги 2022-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 11-12-сон, 285-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу моддада уқтириб ўтилган ер солиғи тўловчилар бундан буён матнда «юридик шахслар» ва «фуқаролар» деб юритилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.02.00 (Кучини йукотган) Ер солиғи / 07.11.02.02 (Кучини йукотган) Ер солиғи ставкалари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. ЕР СОЛИFИ СТАВКАЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Ер солиғи ставкалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ер солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кимнингдир мулкида, эгалигида ва фойдаланишида бўлган ҳар бир ер участкаси учун ер солиғи ставкаларининг миқдорлари ер участкасининг сифати, қандай жойдалиги ва сув билан қандай таъминланганлигига қараб табақалаштирилган ҳолда белгиланади.
(3-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сенябрдаги 2022-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 11-12-сон, 285-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ерга эгалик қилувчи ёки ундан фойдаланувчининг айби билан ернинг сифати ёмонлашган (бонитети пасайиб кетган) тақдирда, ер солиғи ернинг сифати ёмонлашишига қадар белгиланган ставкалар бўйича ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда. Ер солиғини бюджетга ўтказиш ва солиқ тўловларидан фойдаланиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ер солиғи тўловлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган миқдорларда халқ депутатлари тегишли вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларининг бюджетига тушади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўловларнинг бир қисми республика миқёсидаги тадбирларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг бюджетида марказлаштирилади. Бундай ажратмаларнинг меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ер солиғи тўловларидан тушган маблағ энг аввало ерларни муҳофаза қилишни яхшилашга, ерларнинг унумдорлигини оширишга, ирригация ва мелиорация ишларига, ерга эгалик қилувчилар ва ердан фойдаланувчиларни, шу жумладан ижарачиларни рағбатлантиришга, ер тузиш ишларини ташкил этишга, Давлат ер кадастри юритиш ва ҳудудни ижтимоий ривожлантиришга сарфланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.02.00 (Кучини йукотган) Ер солиғи / 07.11.02.04 (Кучини йукотган) Ер солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. ЕР СОЛИFИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда. Юридик шахслар томонидан ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ер солиғи юридик шахслар томонидан ҳар йили 1 январгача бўлган ҳолатга қараб мустақил ҳисоблаб чиқарилади. Юридик шахслар тўланиши лозим бўлган ер солиғининг ҳисоб-китобларини 1 февралдан кечиктирмай ер участкаси жойлашган ҳудуддаги солиқ идорасига тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ер солиғини, тўланиши лозим бўлган сумманинг йиллик ҳисоб-китобини қилиб, йилнинг ҳар чорагида тенг улушларда 15 февраль, 15 май, 15 август ва 15 ноябрда, жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари ҳамда ташкилотлари – 15 сентябрь ва 15 декабрда тўлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юридик шахслар йил давомида ер участкасига мулкдорлик қилиш, ерга эгалик қилиш, ердан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиб қолган, шунингдек улар фойдаланадиган ер майдонини кўпайган ёки ер солиғи бўйича имтиёзлар ҳуқуқлари тўхтатилган тақдирда, улар ер участкаси ажратилган ёки имтиёзлар ҳуқуқлари тўхтатилган кундан бошлаб кўпи билан бир ойлик муддатда солиқ идораларига ер солиғига доир ҳисоб-китобларни тақдим этишлари шарт.
(5-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августдаги 118-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йил давомида ажратилган ер участкалари учун солиқ ер участкаси ажратилгандан кейинги ойдан бошлаб тўланади. Ер участкаси олиб қўйилган (ер майдони камайтирилган), сотиб олинган, сотилган тақдирда солиқ ундириш ер участкаси олиб қўйилган, сотиб олинган, сотилган ойдан бошлаб тўхтатилади (солиқ миқдори камайтирилади).
(5-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сенябрдаги 2022-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 11-12-сон, 285-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юридик шахслар ер солиғи бўйича имтиёзлар белгиланган тақдирда, улар ушбу ҳуқуқ юзага келган ойдан бошлаб солиқ тўлашни тўхтатадилар. Ер солиғи бўйича имтиёзлар ҳуқуқлари тўхтатилган тақдирда, улар ушбу ҳуқуқ тўхтатилган ойдан кейинги ойдан бошлаб ер солиғи тўлай бошлайдилар.
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августдаги 118-I-сон Қонунига мувофиқ бешинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда. Фуқароларнинг солиқ тўлаш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ер участкаларининг мулкдорлари, ерга эгалик қилувчи ёки ердан фойдаланувчи фуқаролар солиқ органлари томонидан ҳар йили 1 январгача бўлган ҳолатга қараб рўйхатга олинадилар. Солиқни ҳисоблаш ва уни тўлаш ҳақидаги хабарномалар тақдим этиш 1 апрелга қадар тугалланади. Фуқаролар ер солиғини йилига бир марта 1 ноябрга қадар тўлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларга йил давомида ер участкаси ажратилган (қўшимча ер берилган) ҳолларда ер солиғи ер участкаси ажратилгандан кейинги ойдан бошлаб ҳисобланади. Ер солиғи ундириш ер участкаси олиб қўйилган (камайтирилган) ойдан бошлаб тўхтатилади (камайтирилади).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ер участкалари олганлари тақдирда ер солиғини ер олган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўлайдилар. Ер солиғи ундириш ер участкаси сотилган ойдан бошлаб тўхтатилади (камайтирилади).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ер солиғи бериб қўйилган ер участкасидан фойдаланилгани ёки фойдаланилмаганидан, шунингдек қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлиги даражасидан қатъи назар, ундирилади.
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 6 майдаги 70-I-сон Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 118-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда. Қорақалпоғистон Республикасида ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва ундириш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикасида ер солиғи ушбу Қонунда, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқарилади ва ундирилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.02.00 (Кучини йукотган) Ер солиғи / 07.11.02.03 (Кучини йукотган) Ер солиғи бўйича имтиёзлар]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. ЕР СОЛИFИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда. Солиқ ундирилмайдиган ер участкалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидаги ерлар, чунончи:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) шаҳарлар, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари (майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, йўллар, соҳил бўйлари, ариқ тармоқлари ва ҳоказо);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) боғдорчилик-деҳқончилик ширкатлари, жамоат гаражларининг умумий фойдаланишдаги ерлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) табиатни муҳофаза қилиш аҳамиятидаги ерлар (қўриқхоналар, миллий ва дендрология боғлари, ботаника боғлари, буюртма қўриқхоналар (ов қилишга мўлжалланганларидан ташқари) ва табиат ёдгорликлари, иҳота дарахтзорлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) соғломлаштириш ишларини ўтказиш аҳамиятидаги (касалликларнинг олдини олиш ва одамларни даволаш учун мақбул табиий омилларга эга бўлган) ерлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) истироҳатгоҳ ерлар (ўрмонзорлар, боғлар, ҳиёбонлар, сайргоҳлар, чўмилиш жойлари ва шунга ўхшаш аҳолининг оммавий дам олиши ва сайёҳликни ташкил этиш учун тегишли муассасаларга берилган ерлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) тарихий-маданий аҳамиятга эга бўлган ерлар (тарихий маданий қўриқхоналар, хотира боғлари, қабристонлар, археология ёдгорликлари, тарих ва маданият ёдгорликлари ва ҳоказо);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) сув фонди ерлари (дарёлар, қўллар, сув омборлари, каналлар, ички денгизлар, ботқоқликлар, гидротехника ва бошқа сув хўжалиги иншоотлари эгаллаган ерлар, шунингдек сув хўжалигининг эҳтиёжлари учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга белгиланган тартибда берилган сув ҳавзалари теграсидаги ерлар ва бошқалар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
и) электр узатиш тармоқлари, кабель линиялари ва подстанциялар учун ажратилган ерлар, иссиқлик трассалари, газ қувурлари ва нефть қувурлари умумдавлат алоқа линиялари ўтган ерлар ҳамда уларнинг иншоотлари жойлашган ерлар;
(8-модданинг «и» банди Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майдаги 1086-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 5-сон, 161-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
к) спорт иншоотлари, стадионлар, спорт майдончалари, сузиш ҳавзалари, спортнинг техника турлари объектлари ва бошқа жисмоний тарбия-соғломлаштириш комплекслари, оналар ва болаларнинг дам олиш-соғломлаштириш жойлари, ўқув-машқ базалари, санаторий-курорт муассасалари ва дам олиш уйлари эгаллаган ерлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
л) автомобиль ва темир йўллар ҳимоя остидаги теграси ва улардаги иншоотлари билан, (хизмат билан боғлиқ чек ер сифатида берилган ерлардан ташқари) учиш-қўниш майдонлари, шу жумладан самолётларни ерда бошқариш йўлкалари ва самолётларни сақлаш жойлари, аэропортларнинг радионавигация ва электр-ёритиш ускуналари жойлашган ҳамда умумий фойдаланишдаги шаҳар электр транспорти (шу жумладан метрополитен) учун ажратилган ерлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
м) гидрометрология ва гидрогеология станциялари ҳамда постлари, мол ҳайдаб ўтиш учун ажратилган ерлар солиқ солинмайдиган ер участкаларига киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
н) йирик сув қувурлари, сув олиш, тозалаш, канализация тармоқлари, иншоотлари ва коммунал хўжалик объектлари эгаллаган бошқа ерлар.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майдаги 1086-XII-сон Қонунига мувофиқ «н» кичик банди билан тўлдирилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 5-сон, 161-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
о) янги ўзлаштирилаётган ерлар ва мелиоратив ҳолати яхшиланиши жараёнидаги суғориладиган ерлар лойиҳада назарда тутилган муддатга, лекин ишлар бошланганидан эътиборан кўпи билан беш йилга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
п) илмий ташкилотларнинг, илмий-тадқиқот ташкилотлари ва ўқув юртлари тажриба, экспериментал ва ўқув-тажриба хўжаликларининг бевосита илмий ҳамда ўқув мақсадларида фойдаланиладиган қишлоқ хўжалик аҳамиятидаги ва ўрмон фондидаги ерлари.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августдаги 118-I-сон Қонунига мувофиқ «о» ва «п» кичик бандлари билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ ундирилмайдиган ер участкаларида бевосита мўлжалланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда, бундай ерларга нисбатан ушбу моддада белгиланган имтиёзлар татбиқ этилмайди.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августдаги 118-I-сон Қонунига мувофиқ иккинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда. Ер солиғи тўлашдан озод этилган тўловчилар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(9-модданинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августдаги 118-I-сон Қонунига мувофиқ чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) мулкчилик шакли ва бўйсунувидан қатьи назар, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот муассасалари ўз зиммаларидаги вазифаларни бажариш мақсадида ажратилган ер участкалари учун;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) «Ватанпарвар» мудофаа жамияти, «Орол» фонди, бошқа экология ҳамда хайрия фондлари, диний ташкилотлар, ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти билан шуғулланувчи бўлинмаларидан ташқари;
(9-модданинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августдаги 118-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) ногиронларнинг жамоат ташкилотлари, бу ташкилотларнинг муассасалари, ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмалари, башарти, улардаги жами ишловчиларнинг камида 50 фоизини ногиронлар ташкил этса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) кам сонли халқлар ва этник гуруҳлар яшайдиган жойларда анъанавий ҳунармандчилик ва хўжалик фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар – қишлоқ хўжалигидан бўлак мақсадлар йўлида фойдаланадиган ер участкалари учун;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
к) яйлов чорвачилигининг чўпонлари, йилқибоқарлари, туябоқарлари, механизаторлари, ветеринария врачлари ва техниклари, бошқа мутахассислари ва ишчилари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
л) Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, учала даражадаги Шуҳрат орденлари билан мукофотланган шахслар, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари, Улуғ Ватан уруши ногиронлари ва қатнашчилари ҳамда байналмилал бурчини бажарган шахслар, «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилган шахслар, муддатли хизмат ҳарбий хизматчилари, I ва II гуруҳ меҳнат ногиронлари, боқувчисидан маҳрум бўлган кўп болали оилалар, болалигидан ногиронлар, болалигида концентрацион лагерларнинг тутқуни бўлган фуқаролар, Чернобиль атом электр станциясидаги фалокат оқибатларини тугатишда иштирок этган шахслар, шахсий ва ёлғиз пенсионерлар – якка тартибдаги уй-жой қуриш ва шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун қонунларда назарда тутилган меъёрлар доирасида берилган ер участкалари учун;
(9-модданинг «л» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августдаги 118-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
м) кўчиб келган фуқаролар – ер участкалари берилган вақтдан бошлаб 5 йил давомида ўзлари кўчиб келиб жойлашган ер участкалари учун;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
н) фуқаролар – ер участкалари берилган вақтдан бошлаб 3 йил давомида якка тартибдаги уй-жой қуриш ва шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун қонунларда белгиланган меъёрлар доирасида берилган ер участкалари учун;
(9-модданинг «н» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелдаги 231-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 69-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
о) Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент шаҳарларида туристик фаолият билан шуғулланувчи янги ташкил этилган юридик шахслар, ташкил этилган пайтдан бошлаб дастлабки фойда олгунга қадар бўлган даврда, аммо давлат рўйхатидан ўтган пайтидан эътиборан узоғи билан уч йил муддатга;
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августдаги 118-I-сон Қонунига мувофиқ «о» кичик банд билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
п) Марказий банк ва унинг муассасалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
р) Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ҳамда Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фонди улар давлат рўйхатидан ўтган пайтдан эътиборан беш йил давомида ер солиғи тўлашдан озод қилинадилар.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелдаги 231-I-сон Қонунига мувофиқ «п» ва «р» кичик бандлари билан тўлдирилган— Олий Мажлис Ахборотномаси 1996 й., 5-6-сон, 69-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ тўлашдан озод қилинган солиқ тўловчилар ерлардан бевосита мўлжалланган мақсадда фойдаланмаган тақдирда, уларга нисбатан ушбу моддада белгиланган имтиёзлар татбиқ этилмайди.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августдаги 118-I-сон Қонунига мувофиқ иккинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда. Айрим ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар учун ставкалар ҳамда қўшимча имтиёзлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги эҳтиёжларига ажратилган ер участкалари учун (қишлоқ хўжалиги фаолияти юритиш мақсадида ажратилган ерлардан ташқари) ер солиғи ставкалари ҳамда ер солиғи бўйича имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг ваколатли ҳокимият идоралари фуқароларга ва юридик шахсларга тегишли бюджетга ажратиладиган суммалар доирасида ер солиғи тўлови бўйича қўшимча имтиёзлар беришга ҳақлидирлар.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.17.00.00 Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш. Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. ЮРИДИК ШАХСЛАР, ФУҚАРОЛАР ҲАМДА СОЛИҚ ИДОРАЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-модда. Юридик шахслар ва фуқароларнинг вазифалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юридик шахслар ва фуқаролар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ер солиғи тўлашга доир ҳисоб-китобларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош давлат солиқ бошқармаси белгилайдиган шаклда ер участкаси жойлашган шаҳар ёки туманнинг солиқ идорасига тақдим этишлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) тўланиш лозим бўлган солиқ суммаларини ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда бюджетга тўлашлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-модда. Юридик шахслар ва фуқароларнинг жавобгарлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юридик шахслар, фуқаролар ҳамда корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари ушбу Қонунни бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ моддий, маъмурий, интизомий ва жиноий жавобгар бўладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик ҳуқуқини берувчи ордер олингандан кейин ер участкаларида бир йил давомида фойдаланмаганлик учун уч баравар миқдорда ер солиғи ундирилади.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 6 майдаги 70-I-сон Қонунига мувофиқ иккинчи қисми билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 118-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-модда. Солиқ идораларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва масъулияти ҳамда уларнинг хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат солиқ идораларининг юридик шахслар ва фуқароларни ҳисобга олиш, ер солиғи тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек бу солиқ тўловини ундириш чоғидаги ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги ҳамда мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгилаб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-модда. Ушбу Қонунни қўллашга доир йўриқнома
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ер солиғи тўғрисида»ги Қонунни қўллашга доир йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош давлат солиқ бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда чиқарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1993 йил 6 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
831-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 215-модда; 1994 й., 5-сон, 161-модда; 11-12-сон, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й.,6-сон, 118-модда; 9-сон, 193-модда; 1996 й., 5-6-сон, 69-модда; 1997 й., 9-сон, 241-модда)