Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 533-модда)
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги 913–XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) 25-моддаси:
«Уй-жой мулкдорлари ва ундан фойдаланувчилар коммунал хизмат, уй-жойлардан фойдаланиш ва сақлаш харажатларини тўлашга доир талабларни қўпол равишда бузган ҳолларда туманларнинг, шаҳарларнинг (шаҳар таркибига кирувчи туманларнинг) ҳокимлари коммунал хизмат, уй-жойлардан фойдаланиш ва сақлаш харажатлари тўлови бўйича қарзларни ундириш тўғрисида коммунал хизмат кўрсатувчилар ёки уй-жой мулкдорлари ширкатларининг тақдимномасига мувофиқ даъволар билан судга мурожаат қилади»;
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
1) 661-моддасининг биринчи қисмидаги «173-моддасининг биринчи қисмида (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш)» деган сўзлардан кейин «1852-мoддacидa (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Газ ёки водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газ, совуқ ёхуд иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин анча миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача қамоқ билан жазоланади».
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11 ва 23-моддалар, № 9-10, 165 ва 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда) 345-моддасининг олтинчи қисми «1851» рақамидан кейин «1852» рақами билан тўлдирилсин.
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Электр, иссиқлик энергияси ёки газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш, электр, иссиқлик энергияси ёхуд газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки электр, иссиқлик энергияси, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига қасддан шикаст етказиш, худди шунингдек бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
Водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳамда водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш, ер ишлари ва бошқа ишларни бажараётганда водопровод тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, башарти бу ҳол уларнинг шикастланишига сабаб бўлса ёхуд совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига қасддан шикаст етказиш, худди шунингдек бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади».
Уй-жойларни, жамоат, ишлаб чиқариш объектлари ва бошқа объектларни, шунингдек ер участкаларини канализация тармоқларига ўзбошимчалик билан улаб олиш, таркибидаги ифлослантирувчи моддалар йўл қўйиладиган даражадан ортиқ бўлган оқова сувларни канализацияга оқизиш ҳамда канализациядан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш, ер ишлари ва бошқа ишларни бажараётганда канализация тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, башарти бу ҳол уларнинг шикастланишига сабаб бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-361-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 686-модда)
LexUZ шарҳи