Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
БУХОРО ШАҲРИДА ФУҚАРОЛАРНИ ЧЕТ ЭЛЛАРДА ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ХЎЖАЛИК ҲИСОБИДАГИ МИНТАҚАВИЙ БЮРО ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Бухоро шаҳрида Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюро ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллардаги меҳнат фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 12 ноябрдаги 505-сон қарорига мувофиқ Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги Бухоро минтақавий бюроси фаолиятини ташкил этишни таъминласин.
3. Бухоро шаҳридаги Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюро ходимларининг чекланган умумий сони 16 кишидан, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 12 кишидан иборат этиб белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 ноябрдаги 505-сон қарорига 5-иловадаги «Нукус ва Қарши шаҳарларида» сўзлари «Нукус, Қарши ва Бухоро шаҳарларида» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 23 декабрь,
561-сон