01.12.2005 йилдаги ПҚ-229-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 01.01.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда халқимизга зарур соғлом ва муносиб турмуш шароити яратиш, ҳамма фойдалана оладиган ва сифатли соғлиқни сақлаш тизимини шакллантириш борасида муҳим ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастури тўғрисида»ги Фармони ва мақсадли дастурлар доирасида фуқаролар соғлиғини сақлашни тубдан яхшилаш, хотин-қизлар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий ёрдам сифатини ошириш учун ташкилий ва амалий шарт-шароитлар яратиш, қишлоқ врачлик пунктларини шакллантириш, касалликлар тарқалишининг олдини олиш тадбирлари изчиллик билан амалга ошириб борилмоқда, бу ўз навбатида аҳоли турмуш тарзини сезиларли даражада соғломлаштириш имконини берди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тизимида тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш ва моддий рағбатлантиришга йўналтирилган тадбирларга ғоят муҳим аҳамият берилмоқда. Кейинги йилларда шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизмати ходимларининг мансаб маошлари кўпайтирилди, республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг прогрессив шакллари жорий этилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, тиббиёт ходимлари меҳнатини баҳолаш ва ҳақ тўлашнинг амалдаги тизимини янада яхшилаш, улар олаётган иш ҳақи ва рағбатлантириш механизми бажарилаётган ишнинг мураккаблик даражасига ва кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатига аниқ ва бевосита боғлиқ эканини таъминлаш талаб этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида ҳар бир тиббиёт ходимининг ўз профессионал савияси ва қобилиятларини доимий оширишга интилишига ундайдиган барқарор моддий манфаатдорликни яратиш зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ шифокорининг кўп қиррали меҳнатига ҳақ тўлаш даражаси қўйилаётган талаблардан жиддий орқада қолмоқда, бу эса ёш истиқболли мутахассисларни мазкур иш соҳасига жалб этиш ва муқим ўрнашиб қолишига имкон бермайди. Кичик тиббиёт ходимлари ва ҳамшираларнинг айниқса ихтисослаштирилган стационар даволаш муассасаларидаги иш ҳақи миқдорлари уларга юкланган иш даражасига мос келмайди, натижада тиббиёт муассасалари ушбу ходимлар билан тўлиқ таъминланмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш ва уларни моддий рағбатлантириш, уларнинг меҳнат ҳақи миқдорлари бажарилаётган ишнинг мураккаблик ва ўта масъулиятлик даражасига, кўрсатаётган тиббий ёрдам сифатига боғлиқлигини кучайтириш, шунингдек тиббиёт ходимларининг профессионал савияси ва малакасини узлуксиз ошириш учун рағбатлантириш омилларини яратиш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштиришнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббиёт ходимлари меҳнатига даволаш муассасаларининг ихтисослашув соҳаси ва ходимларнинг малака тоифасини ҳисобга олган ҳолда, кўрсатилаётган тиббий ёрдам ҳажми, мураккаблик даражаси ва сифатига қараб табақалаштирилган тарзда ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббиёт ходимларининг қишлоқ жойларда муқим ўрнашиб қолишини назарда тутган ҳолда, шунингдек ихтисослаштирилган даволаш муассасаларида ишлайдиган кичик ва ўрта тиббиёт ходимлари меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш учун шарт-шароитлар яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шифокорларнинг шахсий ҳиссасига, ишларни оғир, ўта оғир ва соғлиқ учун хавфли меҳнат шароитларида бажаришига, шунингдек замонавий тиббиёт ускуналаридан фойдаланган ҳолда ижтимоий аҳамиятга молик касалликлар ташхиси ҳамда уларни даволашнинг замонавий усулларини эгаллаганига қараб шифокорларни моддий рағбатлантиришни кучайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзининг профессионал бурчига содиқ бўлган ва малакали тиббий ёрдам кўрсатадиган ходимлар меҳнатини холис баҳолаш ва рағбатлантириш борасида тиббиёт муассасалари раҳбарларининг ҳуқуқларини янада кенгайтириш ҳамда масъулиятини ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006 йил 1 январдан бошлаб лавозимлар ва малака тоифалари бўйича базавий тариф ставкалари, шунингдек уларга тузатиш коэффициентлар ўрнатилган ҳолда муассасалар гуруҳлари бўйича тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини амалда жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
неонатолог шифокорлар, нейро-, кардио- ва микрохирурглар, иши юқумли касалликларни қўзғатувчи жонли микроорганизм ва вируслар билан боғлиқ бўлган лабораториялар, сил касаллиги, анестезиология, реанимация, интенсив терапия, патологик анатомия, рентген ва радиология бўлимлари тиббиёт ходимларининг мансаб маошларига устама ҳақ миқдорларини маошнинг 25—35 фоизи доирасида ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки, 2006 йилнинг 1 январидан бошлаб ҳар бир тиббиёт муассасасида Тиббиёт муассасаларини ривожлантириш жамғармаси негизида Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) ташкил этилади. Қуйидагилар ҳар бир тиббиёт муассасаси учун мазкур Жамғармани шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббиёт муассасаси учун ажратиладиган бюджет маблағлари умумий ҳажмининг 5 фоизигача бўлган қисми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳомий ва донор ташкилотлардан, шунингдек пулли даволаш ва хизматлардан тушадиган маблағлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида ҳосил бўлган бюджет маблағлари тежами (капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлардан ташқари).
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 560-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вақтинча фойдаланилмаётган хоналарни ва давлатнинг бошқа мулкини чет ташкилотларга ижарага беришдан олинган маблағлар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 560-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилансинки, Жамғарма маблағлари қуйидаги икки мустақил манба сифатида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муассасанинг моддий-техника базасини ривожлантириш, модернизация қилиш ва таъмирлаш учун сарфланади, шунингдек, кредиторлик қарзларни тўлашга;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 560-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш учун ҳар бир тиббиёт муассасасида тегишли муассаса раҳбари бошчилигида ва касаба уюшмаси вакилларининг иштирокида махсус комиссиялар тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги Тиббиёт муассасасини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни, шунингдек тиббиёт муассасалари тўртта (I — IV) гуруҳининг ҳар бири учун Жамғарма харажатлари манбаларининг иккала йўналишлари ўртасидаги фоиз нисбатларини қўшма қарор билан тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тиббиёт ходимлари меҳнат ҳақини такомиллаштиришга оид чора-тадбирларини амалга ошириш ҳисобидан уларнинг иш ҳақи келгуси йилда барча ҳақ тўлаш манбалари ҳисобига (ҳар йилги индексациялар бу ҳисобга кирмайди) 1,3 баравар оширилиши тўғрисидаги баёноти маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2006 йилги Давлат бюджети доирасида давлат муассасалари тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш билан боғлиқ харажатлар ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз мажлисида давлат муассасалари тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини, шунингдек, тиббиёт муассасаларининг барча гуруҳлари (I — IV) бўйича иш стажи учун устама ҳақ тўлашни назарда тутган ҳолда, тиббиёт ходимларининг айрим тоифаларига устама ва қўшимча ҳақ белгилашга оид амалдаги норматив ҳужжатлар қайта тасдиқланишини кўзда тутувчи, Давлат муассасалари тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомни тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирларининг амалга оширилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин ва унинг натижаларини ҳар чоракда ўз мажлисларида муҳокама қилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2005 йил 1 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ–229-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 47-48-сон, 354-модда; 2009 й., 52-сон, 560-модда; 2014 й., 29-сон, 356-модда, 50-сон, 590-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон, 31.10.2018 й., 06/20/5567/0802-сон; 18.05.2022 й., 06/22/136/0425-сон; 30.12.2024 й., 06/24/230/1096-сон)