LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт-импорт операцияларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 19 сентябрдаги ПҚ–183-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол товарлари билан савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 31 октябрдаги 433-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 10-сон, 61-модда) 3-банди;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2004 йил 13 апрелдаги 174-сон қарорига илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.