Ўзбекистон Республикаси
Давархитектқурилишқўмининг
1995 йил 28 апрелдаги 4-сон қарори билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Давархитектқурилишқўмининг
1995 йил 28 апрелдаги 4-сон қарори билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
«КЕЛИШИЛГАН»
Ўзбекистон Республикаси
Молия вазири муовини
В.С. Беганов
Ўзбекистон Республикаси
Молия вазири муовини
В.С. Беганов
ЛОЙИҲА ТАШКИЛОТЛАРИ ТОМОНИДАН ҚУРИЛИШ УСТИДАН МУАЛЛИФЛИК НАЗОРАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ХАРаЖаТЛАР МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ
тартиби
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1995 йил 31 августда 167-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2001 йил 27 августдаги 139-мҳ-сонли буйруғига асосан давлат реестридан чиқарилган.
1. Лойиҳа ташкилотлари томонидан қурилиш устидан муаллифлик назоратини амалга ошириш учун харжлар миқдорлари объект қурилишининг умумий мўлжалий (смета) қиймати таркибига киритилади ва умумий мўлжалий ҳисобларнинг 1—9 бобларига мувофиқ қурилишнинг мўлжалий қийматига фоизларда белгилаб қуйидаги кўрсаткичларда акс эттирилади:
МУАЛЛИФЛИК НАЗОРАТИ
Қурилишнинг мўлжалий
қиймати млн. сўм ҳисобида (смета)
Қурилишнинг мўлжалий.
қийматига фоизларда харжлар
миқдорлариЭнергетик қурилиш
50 млн. сўмгача
50 млн. сўмдан ошиқ0,18 фоиз
0,08 фоиз, 90 минг
сўмдан кам эмасСаноат ва транспорт
қурилиши 10 млн. сўмгача
10 млн. сўмдан ошиқ0,18 фоиз
0,08 фоиз, минг
сўмдан кам эмасАлоқа корхоналари, бинолари
ва иншотлари қурилишиҚурилиш мўлжалий
(смета) қийматидан
қатъий назар 0,08 фоизҚишлоқ хўжалиги,
мелиорация ва сув
хўжалиги қўрилиши10 млн. сўмгача
10 млн. сўмдан 50 млн. сўмгача
50 млн сўмдан ошиқ0,18 фоиз 0,13 фоиз,
18 минг сўмдан кам эмас
0,08 фоиз, 65 минг кам эмасУй-жой фуқаролик
қурилиши2 млн. сўмгача
2 млн. сўмдан ошиқ0,18 фоиз
0,08 фоиз, 3,6 минг
сўмдан кам эмас
2. Айрим, асосланган зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилишқўми ижозати билан, муаллифлик назорати учун харжлар миқдорлари умумий мўлжалий ҳисобларнинг 1—9 бобларига мувофиқ қурилишнинг мўлжалий қийматининг 036 фоизигача бўлган ҳажмидан оширилиши мумкин.
3. Лойиҳа ташкилотлари томонларидан қурилиш устидан муаллифлик назоратини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар лойиҳа (иш лойиҳаси) ишлаб чиқилаётган пайтда белгиланади.
Бош лойиҳалаштирувчи ихтисослашган лойиҳа ташкилотлари иштирокида қурилишнинг тақвимий режасини ёки ҳар томонлама йириклаштирилган катакли жадвалини тузаётганда буюртмачи билан бирга қурилишнинг барча даври ва қурилиб битказилган корхона, бино, иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш пайтлари учун муаллифлик назорати ўтказилишининг режалик жадвалини тузадилар ва шу асосда «Қурилиш учун лойиҳа ва қидирув ишлари мўлжалларининг (сметаларнинг) тузиш тартибига оид Йўриқнома»га биноан 3-сонли шакли бўйича муаллифлик назоратини амалга ошириш учун харжлар мўлжали (сметаси) белгиланади. Таъкидланган харжлар корхона, бино, иншоот қийматининг умумий мўлжалий (смета) ҳисобининг 10-бобига алоҳида сатр тарзида киритилади ва 1—2 боблар билан белгиланган ҳажмлардан ошмаслиги шарт, фақат бундан ушбу Тартиб билан кўзда тутилган ҳоллар мустаснодир.
Харжлар мўлжалларида (сметаларда) асосий ижрочиларнинг иш ҳақлари инобатга олинади ва унга лойиҳа ташкилотларининг харажатлари, лойиҳа ташкилотларининг таъкидланган йилдаги лойиҳа ва қидирув ишлари олиб бориш бўйича харжлар мўлжалдаги ушбу юқоридаги харжларнинг солиштирма салмоғига мос тарзда фоизларда ҳамда 3 фоиз миқдоридаги режалик жамғарувлари қўшилади.
Муаллифлик назоратини амалга оширувчи лойиҳа ташкилотлари ходимларининг қурилиш жойигача ва орқага қайтиш бўйича харажатлари ушбу мўлжалларда (сметаларда) алоҳида сатрда келтириб, буюртмачи томонидан ушбу Тартибнинг 1 ва 2 бобларида кўзда тутилган миқдорлардан ташқари қопланиши лозим.
Зарур ҳолларда мўлжалномаларга (сметаларга) алоҳида номланган ҳолда қуйидаги ишлар ҳам киритилади:
биноларни тайёрлаш ва қурилишга чиқиш олдидан лойиҳа-мўлжал ҳужжатларини ўрганиб чиқиш ҳамда 1.06.05-85 рақамли ҚҚваМ (СНиП) лойиҳа ташкилотларининг корхоналар, бинолар ва иншоотлар қурилиш устидан муаллифлик назорати тўғрисидаги низом 1, 5 боби билан кўзда тутилган тартибда муаллифлик назорати натижасида қабул қилинган қарори билан лойиҳа ташкилоти томонидан лойиҳа-мўлжал ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ишлари.
Бу ишларга харжлар лойиҳа ташкилоти мутахассисларининг қурилишга чиққан ҳар гали учун 2—4 киши иш куни ҳисобидан белгиланади:
муаллифлик назорати натижаларига кўра қабул қилинган қарорларни бош ва ихтисослашган лойиҳа ташкилотлари билан, шу жумладан борди-келдилар учун зарур тегишли аммо, 5 киши иш кунидан ортиқ бўлмаган вақтини ҳам инобатга олган ҳолдаги, ўзаро келишига оид ишлари.
Муаллифлик назоратини амалга оширишнинг тақвимий муддатлари ҳар бир лойиҳа ташкилоти бўйича харжлар миқдорлари, буюртмачилар билан ҳисоб-китоб тартиблари ҳар йил учун расмийлаштирилган шартномалар билан белгиланади. Муаллифлик назоратини амалга ошириш учун харжларни белгилашнинг таъкидланган (юқорида зикр этилган) тартиби 1995 йилнинг 1 майидан бошлаб тасдиқланган лойиҳалар учун амалга киритилади.
1995 йилнинг 1 майигача бўлган даврда тасдиқланган умумий мўлжалланмаларга (умумий мўлжалий-молиявий ҳисобларга) киритилган муаллифлик назорати учун харжлар қайта ҳисоблаб чиқилмайди.