Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 02.12.1993 йилдаги 588-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 02.12.1993 йилдаги 588-сон
Дата вступления в силу
02.12.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЕСПУБЛИКА КОРХОНАЛАРИ, ТАШКИЛОТЛАРИ ВА
МУАССАСАЛАРИНИНГ СТАТИСТИКА ҲИСОБОТИ БИЛАН
ҚАМРАБ ОЛИНИШИНИНГ АҲВОЛИ ВА УНИНГ ИШОНЧЛИЛИГИ
ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги органларининг статистика ахборотининг ишончлилигини ва тўлалигини таъминлаш юзасидан олиб бораётган ишлари ҳозирги талабларга тўлиқ даражада жавоб бермайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастлабки ва бухгалтерлик ҳисобини ислоҳ қилиш секинлик билан олиб борилмоқда, умумлаштирувчи кўрсаткичларни эксперт жиҳатдан баҳолашларнинг услубият ва ёндошиш усуллари ишлаб чиқилмаган. Нархларни статистика кузатуви билан қамраб олишнинг тўлалиги таъминланмаяпти ва ижтимоий статистикани такомиллаштиришда зарур даражада қатъийлик кўрсатилмаяпти.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бир қанча вазирликлар ва идоралар, корпорациялар, концернлар ва уюшмалар ҳисобга олиш ҳамда ҳисоботларнинг йўлга қўйилиши масалаларига эътиборни сезиларли сусайтириб юбордилар. Корхоналарнинг ишончли статистика ахборотларни тақдим этишдан бош тортиш, даромадларни яшириш, солиқларни камайтириш мақсадида кўрсаткичларни пасайтириш ҳоллари тез-тез содир бўлиб турибди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Корхоналар, ташкилотларнинг ҳисобот интизоми пастлигича қолмоқда, ҳисоботларни топшириш муддатларини бузиш ҳоллари камаймаяпти. Истиқболни белгилаш ва статистика ҳудудий органлари томонидан ўтказилган текширишларнинг самараси пастлигича қолмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси раҳбарияти статистикани тубдан қайта қуришда етарли даражада принципиаллик ва ташаббус кўрсатмаяпти, ўз амалий фаолиятидаги мавжуд камчиликларга муросасозлик билан муносабатда бўлмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасининг ва истиқболни белгилаш ҳамда статистика ҳудудий органларининг иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш, республика иқтисодиётини жаҳон хўжалигига интеграциялаш шароитларида ҳисобот маълумотларининг тўлалигини ва ишончлилигини таъминлаш бўйича ишлари етарли эмас деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, концернлар, корпорациялар ва уюшмалар раҳбарларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг эътибори ҳисобот интизомининг паст даражадалигига, ҳисобга олиш ва ҳисоботнинг аҳволини назорат қилиш бўшаштириб юборилганлигига қаратилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси (Ҳамидов):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Давлат статистикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ статистика соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишни таъминласин, бунда статистик ҳисоботнинг халқаро андазаларининг услубиёти ва амалиётига асосланган, юзага келаётган бозор иқтисодиётининг ахборотга нисбатан ўсиб бораётган талабларини қондира оладиган даражада тўлалиги ва ишончлилигига алоҳида эътибор берсин. Шу мақсадда бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикасининг ҳисобга олиш ва статистиканинг халқаро амалиётида қабул қилинган тизимига ўтиши Давлат дастурини Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маъмурий ҳисоботдан танлаб текширишларга, бир йўла ҳисобга олишларга ва иқтисодий рўйхатга олишларга босқичма-босқич ўтишни таъминласин. Оилаларни бюджет жиҳатидан текширишнинг амалдаги тизимини такомиллаштирсин, аҳолининг барча ижтимоий гуруҳлари қамраб олинишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, давлат рўйхатидан ўтган барча юридик шахсларни тўла ҳисобга олиш ва кузатиш мақсадида 1994 йилнинг 1 январигача корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистрининг сифатли фаолият кўрсатишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бозор иқтисодиёти шароитларида нархлар статистикасининг алоҳида аҳамиятини ҳисобга олиб қўмита марказий аппарати ва унинг ҳудудий органларидаги тегишли бўлинмаларни мустаҳкамласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда аҳолининг шахсий хўжаликларидаги экин майдонларини бир йўла ёппасига ҳисобга олишни ўтказиш юзасидан таклифлар тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда, маблағлари статистика органларининг моддий-техника негизларини мустаҳкамлашга йўналтирилишини назарда тутган ҳолда, давлат статистика ҳисоботини топшириш тартибини бузганлик учун ундириладиган жарималар ҳисобига шаклланадиган махсус фонд ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республикада умумий услубиёт асосидаги Ягона иқтисодий ахборот маконини яратиш мақсадида Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ бош бошқармаси, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги билан биргаликда давлат бошқарув органларининг ахборотга бўлган талабини қондиришни таъминловчи иқтисодий ахборот маълумотларининг Ягона автоматлаштирилган банкини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларни шу йилнинг 15 декабригача Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси 1994 йилнинг 1 январигача республиканинг идораларга қарашли ахборот ҳисоблаш тармоқларидан фойдаланишнинг самарадорлигини ўргансин ва Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳисобга олиш ва ҳисоботдаги давлат интизомини мустаҳкамлаш, юридик шахслар томонидан давлат статистика органларига ишончли ҳисобот маълумотлари тақдим этилишини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар кўрсинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат статистика ҳисоботлари тақдим этиш тартибини бузганлик учун мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш ҳуқуқидан кенг фойдалансинлар. қўшиб ёзиш, яшириш ҳолларига ва ҳисоботнинг бошқа чалкашликларига йўл қўйишган корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда муҳокама қилиб боришни амалда жорий этсинлар. Шу йилнинг якунлари бўйича бошқарувнинг барча даражаларида ҳисобга олиш, ҳисоботнинг аҳволи ва ҳисобот маълумотларининг ишончлилиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1993 йил 2 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
588-сон