Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 02.12.1993 йилдаги 587-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 02.12.1993 йилдаги 587-сон
Дата вступления в силу
02.12.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 13.02.2001 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЕСПУБЛИКА ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИНИ ВА АҲОЛИсиНИ ГАЗ
БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ЯХШИЛАШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика халқ хўжалигини ва аҳолисини табиий газ билан ишончли равишда таъминлаш, шунингдек, уни экспортга етказиб бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Республиканинг ҳар йилги газдан фойдаланиш ҳажми, нефть-газ тармоғининг технологик эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда 40 — 42 млрд куб. м. атрофида белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Янги корхоналарни газ таъминоти тизимига улаш тўхтатилсин, бунда уларнинг ёқилғининг бошқа турлари билан ишлаши назарда тутилсин. Фавқулодда ҳолларда корхоналарни газ таъминоти тизимига улаш Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан амалга оширилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси билан биргаликда, Фанлар академияси, вазирликлар, идоралар ва уларнинг илмий-тадқиқот ташкилотларини жалб этган ҳолда, 1994 йилнинг 1 июлигача 1995-1996 йиллар учун республика халқ хўжалиги тармоқлари ва аҳолисининг ёқилғи-энергетика ресурсларига бўлган эҳтиёжи тўғрисида илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқишни таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекнефтгаз» миллий корпорациясига вилоятлар ва халқ хўжалиги тармоқлари бўйича газдан фойдаланиш лимитларини белгилаш юклатилсин,
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, концернлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янада такомиллашган техника воситалари ва технологияларни жорий этиш ҳисобига газдан фойдаланишни яхшилаш чора-тадбирларини кўрсинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
газдан фойдаланиш тартиби ва лимитларига қатъий риоя этишни, хом ашё ва ёқилғи сифатида газни сарфлашнинг илмий асосланган жорий этишни таъминласинлар, уларнинг меъёрдан ошиб кетишига йўл қўймасинлар ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фойдаланиладиган газ ҳажмларини ҳар йил «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси билан келишиб олсинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
саноат корхоналарининг бир қисмини табиий газдан ёқилғининг бошқа турларидан фойдаланишга ўтказишини назарда тутсинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, бошқа идоралар объектларининг 1994/95 йил қиш даврида узлуксиз ишлаши учун зарур бўлган ҳажмда қўшимча қорамой сақлаш жойлари захиралари қурилишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1994 йилнинг 1 январигача барча газдан фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказсин, газдан фойдаланишга рухсати бўлмаганларни газ тармоқларидан узиб қўйсин, газ сарфини ҳисобга олиш асбоблари бўлмаган корхоналарга газ етказиб беришни тақиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар бир вилоят ва тармоқ бўйича республика эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган газ ҳажмларини «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси билан келишиб олсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликка газ тармоқларига ўзбошимчалик билан улаганлик, шартнома мажбуриятларига риоя қилмаганлик, табиий газдан самарали фойдаланмаганлик, хавфсизлик қоидаларини бузганлик ва газдан фойдаланганлик ҳақини мунтазам тўламаганлик учун, идоравий бўйсунишидан қатъи назар, саноат, коммунал ва маиший соҳа фойдаланувчиларини газ таъминоти тармоқларидан узиб қўйиш ҳуқуқи берилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолини газ билан таъминлашни газ билан таъминлаш ва тақсимлаш тизимининг мавжуд қувватлари билан ўзаро боғлиқ ҳолда амалга оширсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
газдан фойдаланувчилар билан лимитларда белгиланган ҳажмдан ортиқча газ етказиб бериш шартномалар тузишни тақиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 февралдаги 74-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 3-4-сон, 13-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари газ истеъмолчиларининг барча тоифалари томонидан газдан оқилона фойдаланишни, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан улаш ҳолларига йўл қўймасликни, истеъмолчиларни газ таъминоти тармоқларига бундан буён улашни тўхтатишни таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ. бош бошқармаси, Олий хўжалик суди билан биргаликда табиий газдан оқилона фойдаланмаганлик ҳамда истеъмолчилар, шу жумладан, аҳоли томонидан шартнома мажбуриятларининг бузилганлиги учун санкцияларни кучайтириш бўйича таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги 1994 йилнинг биринчи чорагида марказлашган экспортдан тушадиган валюта маблағлари ҳисобидан «Шлюмберже Индустри» (Франция) фирмасидан газ ҳисоблагичлар ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини, газ сарфини ҳисобга олиш асбобларини синаш ва созлаш қурилмаларини сотиб олиш, мутахассисларни ўқитиш учун (Радиоэлектронтехасбоб» давлат концернининг «Реле ва автоматика» заводига 2,2 млн АҚШ доллари ажратишни назарда тутсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Радиоэлектронтехасбоб» давлат концерни 1994 йилда «Реле ва автоматика» заводида, Франциянинг «Шлюмберже Индустри» фирмаси лицензияси бўйича, газ сарфини ҳисобга олиш асбоблари ишлаб чиқаришни тайёрлашни ҳамда 1995 йилдан бошлаб ҳар йили 50 мингтадан ана шундай асбоблар чиқаришни таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорациясининг «Ўзнефтгазфан» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси билан биргаликда, саноат ва коммунал-маиший корхоналарда фойдаланиш учун, газ горелкалари қурилмаларининг энг мақбул ва энергияни тежайдиган хилларини яратсин ҳамда 1994 йилдан бошлаб уларни ишлаб чиқаришни ўзлаштирсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 февралдаги 74-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 3-4-сон, 13-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 1994 йилда босими 1 кв. см. ҳисобига 12 килограммгача бўлган газ қувурларини қуриш ҳамда фойдаланишга қабул қилиб олиш бўйича қурилиш нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. «Ўздавтелерадио», Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда турмушда ва халқ хўжалигида газдан хавф-хатарсиз, оқилона фойдаланишга доир тегишли дастурларни, рекламаларни ва видеофильмларни тайёрлашни ҳамда мунтазам ёритиб боришни таъминласинлар. Молия вазирлиги мазкур тадбирларни ўтказишга, ҳисоб-китобларга мувофиқ ҳар йили маблағлар ажратишни назарда тутсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 февралдаги 74-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 3-4-сон, 13-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш, фаолият тармоқлари бўйича, Бош вазир ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1993 йил 2 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
587-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 3-4-сон, 13-модда; 2002 й., 5-6-сон, 42-модда; 2004 й., 3-сон, 31-модда; 37-сон, 411-модда)