Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 30.11.1993 йилдаги 578-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.11.1993 йилдаги 578-сон
Дата вступления в силу
30.11.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА «СЎМ-КУПОНЛАР» МУОМАЛАСИ ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Истеъмол бозорини муҳофаза қилиш, пул муомаласини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида «Сўм-Купонлар»ни жорий этиш борасида ҳукуматнинг илгари қабул қилган қарорларига ҳамда уларнинг муомала тартибини янада такомиллаштириш зарурлигига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Белгилаб қўйилсинки, 1993 йилнинг 6 декабридан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида 1993 йил 15 ноябрда муомалага чиқарилган қиймати 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100, 200, 500, 1000, 5000, 10000 бўлган «Сўм-Купонлар» қонуний тўлов воситаси ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Сўм-Купонлар» Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида давлат, кооператив ҳамда бошқа корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоа хўжаликлари ва аҳоли томонидан барча турдаги тўловларга, шунингдек, банк муассасалари ва Алоқа вазирлиги корхоналари томонидан жорий ҳисоб-китоб счётларига, омонатларга, аккредитивларга қўшиш учун ва пул ўтказиш учун чекловларсиз қабул қилиниши мажбурийдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учунчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 27 декабрдаги 611-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Товарлар ва хизматларнинг ҳақини тўлаш учун «Сўм-Купонлар» билан бир қаторда СССР Давлат банкининг 1961—1992 йилларда чиқарилган қуйидаги қоғоз пулларидан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қиймати 1, 3, 5, 10 ва 25 рубль бўлган пуллардан — 1994 йилнинг 1 январигача бўлган муддатда тўлов воситаси сифатида фойдаланиш мумкинлиги белгилаб қўйилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур қоғоз пулларни 1993 йилнинг 6 декабридан бошлаб «Ўзжамғармабанк» муассасалари омонатларга қабул қилмайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси, «Ўзбекбирлашув» тизимларидаги улгуржи ва чакана савдо корхоналари, савдо тармоқларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 25 февралдаги 96-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бозор фондидаги озиқ-овқат маҳсулотларини фақат болалар муассасаларига, шифохоналарга, даволаш-профилактика муассасаларига, дам олиш уйларига, кексаларнинг интернатларига, ногиронлар учун мўлжалланган уйларга, ўқув муассасалари ҳамда бошқа ижтимоий-маданий муассасаларга сотсинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чеклар ва чек дафтарчалари бўйича товарлар сотишни белгиланган тартибда чекловларсиз амалга оширсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Товарларни сотишдан ва пулли хизматлардан тушадиган пул даромадларининг ҳолатини назорат қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 ноябрдаги 561-сон қарорига мувофиқ Марказий банкнинг туман, шаҳар муассасалари ҳузурида тузилган комиссиялар пул топширувчи ҳар бир корхона, муассаса ва ташкилотдан тушган «Сўм-Купонлар» ва рубллардаги даромадларни албатта ҳар куни инкассация қилиш, тезкорлик билан ҳисобга олиш, таҳлил этиш борасидаги ишларни кучайтирсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Даромадни инкассация қилиш борасида белгиланган тартибни бузиш ҳоллари аниқланган тақдирда амалдаги қонунларга мувофиқ тезкорлик билан чоралар кўрилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. «Ўзжамғармабанк» муассасалари 1993 йилнинг 6 декабридан бошлаб 200 минг рублдан ортиқ бўлган алоҳида махсус фоизсиз счётларга қўйилган омонатлардан ташқари, фуқароларнинг счётларидан товарлар сотиб олиш ва хизматлар ҳақини тўлаш учун омонатчининг хоҳишига кўра ҳисоб-китоб чеклари ва чек дафтарчаларини бера бошласинлар. «Ўзжамғармабанк» муассасалари фойдаланилмаган ҳисоб-китоб чекларининг ҳақини «Сўм-Купонлар» билан тўламайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. «Ўзжамғармабанк» муассасалари нақд «Сўм-Купонлар» билан таъминлаб борилишига қараб 1994 йилнинг 1 январидан бошлаб омонатлар нақд пул билан берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ушбу қарорнинг қандай бажарилаётганини назорат қилиш республика комиссиясининг раиси ўртоқ А.М. Муталов зиммасига юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1993 йил 30 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
578-сон