Ҳужжат кучини йўқотган 29.05.2006 11.11.1993 йилдаги 546-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.11.1993 йилдаги 546-сон
Дата вступления в силу
11.11.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 29.05.2006
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЕСПУБЛИКА ТАШҚАРИСИДА ТОВАРЛАР СОТИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Кўчирма]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 99-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Улгуржи ва чакана савдони либераллаштириш ҳамда уни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 23 февралдаги ПФ–3722-сон фармони)»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасига озиқ-овқатлар, халқ истеъмол товарлари, хом ашё, ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги бошқа материалларни олиб келишни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси, Ўзбекбирлашув, «Ўзкооптайёрловсавдо» бирлашмаси республикада ишлаб чиқариладиган халқ истеъмол товарларини ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бошқа минтақалардаги савдо уйлари ҳамда хўжалик ҳисобидаги фирмалар орқали сотиш учун чиқаришни кўпайтириш ва кенгайтириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни кўрсинлар. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, концернлар ва бошқа хўжалик органлари, тўғридан-тўғри горизонтал алоқаларни ривожлантирган ҳолда, республикада ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни саноатнинг узлуксиз ишлаши учун зарур бўлган четдан келтириладиган хом ашё, материаллар ва асбоб-ускуналарга айирбошлашни амалда кенг жорий қилсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 мартдаги 129-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари мазкур қарорнинг 2-банди талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда халқ истеъмол товарларини ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини МДҲнинг бошқа минтақаларида ташкил этилган савдо уйларида ва хўжалик ҳисобидаги фирмаларда сотиш учун республика ташқарисига чиқаришга рухсат этсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси, Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси, Ўзбекбирлашув ва «Ўзкооптайёрловсавдо» бирлашмасининг талабномалари бўйича кўрсатиб ўтилган минтақаларда ишлаб турган савдо уйларига ва хўжалик ҳисобидаги фирмаларга олиб кетиладиган халқ истеъмол товарларини ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш учун зарур транспорт воситаларини ажратсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ бош бошқармаси билан биргаликда «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси, Ўзбекбирлашув ҳамда «Ўзкооптайёрловсавдо» бирлашмаси томонидан бошқа минтақаларда ташкил этилган савдо уйлари ва хўжалик ҳисобидаги фирмалар орқали сотиш учун олиб кетиладиган халқ истеъмол товарлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига солиқ ставкаларини бекор қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 мартдаги 129-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, корпорациялари, уюшмалари, концернлари ва бирлашмалари ушбу қарорнинг бажарилиши тўғрисида ҳар 15 кунда Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб турсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг тегишли мажмуилари зиммасига юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1993 йил 11 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
546-сон