Ҳужжат кучини йўқотган 05.03.1999 26.07.1993 йилдаги 374-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.07.1993 йилдаги 374-сон
Дата вступления в силу
26.07.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 05.03.1999
Ҳужжат 26.07.1993 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РОССИЯ МАРКАЗИЙ БАНКИНИНГ 1961—1992 ЙИЛЛАР НАМУНАСИДАГИ СССР ДАВЛАТ ХАЗИНА БИЛЕТЛАРИНИ, СССР ДАВЛАТ БАНКИ БИЛЕТЛАРИНИ ВА РОССИЯ БАНКИ БАНКНОТЛАРИНИ МУОМАЛАДАН ЧИҚАРИШ ҲАМДА РОССИЯ БАНКИНИНГ 1993 ЙИЛ НАМУНАСИДАГИ БАНКНОТЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Кўчирма]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 1999 йил 5 мартдаги 101-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарорлари билан ташкил этилган республика комиссиялари таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон Республикасининг пул тизими тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда Россия Марказий банки 1961—1992 йиллар намунасидаги СССР давлат хазина билетларини, СССР Давлат банки билетларини ва Россия банкининг банкнотларини 1993 йил 26 июлдан бошлаб муомаладан чиқаришга қарор қилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу масала бўйича Россия Федерацияси Марказий банкининг хабари ва Россия Федерацияси Ҳукуматининг Баёноти маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Республикада 1961—1992 йиллар намунасидаги пул билетларини олиб қўйиш ва Россия банкининг 1993 йил намунасидаги банкнотларини жорий этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш учун республика ҳукумат комиссияси иловага* мувофиқ тузилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* илова берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли комиссияларни тузсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Ўзжамғармабанк», бошқа тижорат банклари, Алоқа вазирлиги 1993 йил 26 июлдан бошлаб собиқ ССР Иттифоқи мамлакатларидан 1961—1992 йиллар намунасидаги СССР давлат хазина билетларини, СССР Давлат банкининг билетларини ва Россия банкининг билетларини тўловларнинг барча турлари учун қабул қилиб олишни тўхтатсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғармалар банкининг ҳудудий органлари омонатларни яшаш жойи бўйича паспортда прописка тўғрисида белги мавжуд бўлган тақдирда фақат Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан қабул қилишни амалга оширсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 1993 йил 30 июлгача Россия банкининг 1993 йилда чиқарилган намунадаги нақд пул белгиларини олиб келишни ва 1993 йил 8 августгача иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва бошқа хилдаги ойлик тўловларни тўлашни таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Россия банкининг 1993 йилда чиқарилган зарур банкнотларининг Россия Федерациясидан белгиланган жойгача хавфсиз ва ўз вақтида етказиб берилишини таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси (Усмонов), Ўзбекбирлашув (Волков), савдо тармоғига эга бўлган вазирликлар ва идоралар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
саноат, хўжалик, маданий, спорт товарларини ва бошқа ноозиқ-овқат товарларни сотувчи дўконлар ва бўлимларда шу йилнинг 26 июлидан бошлаб қайта ҳисоблашни ташкил этсинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз тизимларининг улгуржи бўғинларида товар ресурсларини тўплаш бўйича шошилинч чора-тадбирлар кўрсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси тегишли вазирликлар, идоралар ва муассасалар билан биргаликда 1961—1992 йиллар намунасидаги пул белгиларини Россия банкининг 1993 йил намунасидаги банкнотларига алмаштириш тартиби ва муддатлари тўғрисида бир ҳафта муддатда республика ҳукуматига таклифлар киритсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси 1993 йил 26 июлдан бошлаб собиқ СССР ва Россия Федерациясининг 1961—1992 йиллар намунасидаги Ўзбекистон Республикасига келтирилаётган пул белгиларининг бир киши ҳисобига 15 минг сўмдан ортиқчасини белгиланган тартибда олиб қўйсин ва мусодара қилсин ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки муассасаларига топширсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Белгилаб қўйилсинки, корхоналар ва ташкилотлар томонидан товар-моддий бойликларни олиб чиқиб кетиш нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича ёхуд товарни бартер йўли билан етказиб бериш бўйича белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юкларни автомобиль, темир йўл, ҳаво ва дарё транспорти орқали ташишни амалга оширувчи вазирликлар ва идораларнинг олиб чиқиб кетилаётган юк бўйича ҳужжатларни тегишли равишда расмийлаштирмасдан маҳсулотлар республикадан ташқарига олиб чиқиб кетиш учун транспорт воситаларини бериши тақиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари К. Н. Тўлаганов трамвайда, троллейбусда, автобусда, метрода вa шаҳар атрофида қатнайдиган транспортда (таксидан ташқари) юриш учун ҳақ тўлашнинг вақтинчалик жетон тизимини ишлаб чиқишни ва уни жорий қилишни шу йилнинг 10 августигача таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1993 йил 26 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
374-сон