Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ПАХТА ТОЛАСИНИ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАРГА СОТИШ МЕХАНИЗМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Пахта толасини хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарга сотиш механизмини такомиллаштириш, шунингдек хорижий инвестицияларни республика енгил саноатига жалб этишни янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 29 августдаги ПҚ–456-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 36-сон, 359-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки, пахта толаси хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ташқи савдо компаниялари ҳамда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси орқали пахта толасининг улгуржи сотиш нархида қўшилган қиймат солиғи суммасини счёт-фактураларда ажратиб кўрсатган ҳолда сотилади.
(2-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 6 февралдаги 22-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 6-7-сон, 27-модда)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда Пахта толасини эркин алмаштириладиган валютага хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга сотишда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тўғрисидаги низомни бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ушбу қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 19 октябрь,
232-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й. ,41-42-сон, 320-модда; 2006 й., 36-сон, 359-модда; 2008 й., 6-7-сон, 27-модда)