Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ ВАЛЮТА-ИҚТИСОДИЁТ БОШ БОШҚАРМАСИ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг валюта-иқтисодиёт бош бошқармаси ходимларининг фаолиятини такомиллаштириш ва масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига 1994 йил 1 октябрдан бошлаб валюта-иқтисодиёт бош бошқармаси ходимларига лавозим маошининг 70 фоизи миқдорида устама белгилаш ҳуқуқи берилсин.
2. Устамалар жорий этиш билан боғлиқ 1994 йилдаги харажатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида амалга оширилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С.Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 12 октябрь,
503-сон