12.10.1994 йилдаги 502-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.10.1994 йилдаги 502-сон
Дата вступления в силу
12.10.1994
Ҳужжат 23.09.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТАРМОҚЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА УЛАРНИНГ ИШ СИФАТИНИ ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳоли ва халқ хўжалигининг бозор иқтисодиёти шароитларида замонавий техника-технология воситаларига асосланган узлуксиз телекоммуникация алоқаларига бўлган сифат жиҳатдан ўсган эҳтиёжларини қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, Давлат мулки қўмитаси, бошқа вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда Умумдавлат телекоммуникация алоқалари тармоғини реконструкция қилиш ва ривожлантириш Миллий дастури лойиҳасини, унда биринчи галдаги вазифалар сифатида 1997 йилгача Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида шаҳарлараро ва 400 минг номерли янги авлод шаҳар телефон станцияларини ишга туширишни, 1995 — 1997 йилларда республикада толали-оптик алоқа кабелларини, узатиш ва коммутация қилишнинг рақамли тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил этишни, Ўзбекистон умумдавлат телекоммуникация тармоқларини хорижий компаниялар ва молия ташкилотлари капиталларини танлов асосида жалб қилиб акционерлаштиришни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Тармоқни модернизация қилиш ва ривожлантиришни маблағ билан қўллаб-қувватлашни таъминлаш мақсадида Алоқа вазирлигининг 2 млн. сўм устав фондига эга бўлган Республика акционерлик-тижорат банки — «Алоқабанк» ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик билдирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Алоқабанк»нинг таъсисчилари этиб Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг корхоналари ва ташкилотлари белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки «Алоқабанк»ни ташкил этиш ва унинг фаолият кўрсатишга оид масалаларни ҳал қилишда амалий ёрдам берсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзсаноатқурилишбанк», «Ўздеҳқончиликсаноатбанк» «Алоқабанк» ка активлар ва пассивларни бўлиш ведомостига мувофиқ белгиланган тартибда берсинлар.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 5 январдаги 5-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 1-2-сон, 2-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон ҳудудида Транс-Осиё-Европа толали-оптик алоқа линияси (Шанхай-Франкфурт) қурилишига муҳим аҳамият бериб, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари техник-иқтисодий асослашларга мувофиқ ер майдонлари ажратиш, лойиҳалаш, мазкур линияни қуриш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари умумдавлат алоқа тармоқлари техник воситалари асосида тармоқ ахборот тармоқларини яратишни Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг техник шартлари бўйича маълумотларни узатиш умумреспублика тармоғини модернизация қилиш ишларини маблағ билан таъминлашда албатта иштирок этган ҳолда амалга оширсинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳузуридаги 15361-сон ҳарбий қисмнинг муддатли хизматдаги шахсий таркибини, асосан, алоқа тармоғидан ҳарбий хизматга чақирилувчилар ҳисобидан бутлашни амалга оширсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Р. Р. Юнусов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1994 йил 12 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
502-сон