13.11.2026 йилдаги ЎРҚ-1190-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонунчилик палатаси томонидан 2026 йил 31 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2026 йил 9 июлда маъқулланган
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги йилларда мамлакатимизда иқтидорли ёшлар ва мутахассисларнинг хориждаги нуфузли таълим ташкилотларида, илмий ва бошқа ташкилотларда таълим олишини ташкил этишга катта эътибор қаратилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек заргарлик саноатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга, ташқи савдони эркинлаштиришга ва норма ижодкорлиги фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан стипендиатлар учун сарфланган ўқитиш харажатларини ундириш механизмларини такомиллаштириш, шунингдек вазирликлар ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш муддатларини қайта кўриб чиқиш зарурияти мавжуд.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундан ташқари ярим тайёр заргарлик буюмларини реализация қилиш билан боғлиқ жараёнларни такомиллаштириш, экспортга доир қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётига таъсир этмайдиган ёки ўз аҳамиятини йўқотган ва ҳаракатсиз нормаларни «тартибга солиш гильотинаси» усули орқали бекор қилиш йўли билан қонунчилик базасини ихчамлаштириш талаб этилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Қонун билан «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиат учун сарфлаган ўқитиш харажатларини ундириш юзасидан судларга киритган даъволари бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинишини, шунингдек «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига вазирликлар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиш муддатлари қисқартирилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорларига биноан олиб чиқиладиган буюмлар ва маҳсулотларни экспорт қилишга доир рухсатнома бериш тартиби бекор қилинишини назарда тутувчи, шунингдек қимматбаҳо металлардан ясалган ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишда Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясининг хулосаси олинишини белгиловчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундан ташқари бугунги кунга қадар амалда бўлиб келган, бироқ амалий аҳамиятини йўқотган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб топилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонун «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан сарфланган маблағларни ўз вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига қайтариш механизмларини, шунингдек норма ижодкорлиги фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга, маҳаллий заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларни янада қўллаб-қувватлашга, бундай маҳсулотларнинг экспорт ҳажмини оширишга ва қонунчилик базасини ихчамлаштиришга хизмат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 201-модда, № 5, 298-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 7, 661-модда, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 3, 214, 216-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 463, 464, 467-моддалар, № 12, 1186-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 186-модда, № 4, 265, 269-моддалар, № 6, 444, 445-моддалар, № 7, 538-модда, № 9, 710-модда; 2024 йил, № 1, 5, 6, 7-моддалар, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819, 823, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076, 1079-моддалар, № 11, 1191-модда, № 12, 1279, 1280, 1285-моддалар; 2025 йил, № 1, 4, 6-моддалар, № 2, 188, 189, 195, 197-моддалар, № 4, 519, 520-моддалар, № 5, 648-модда, № 7, 828-модда, № 8, 968, 971-моддалар, № 10, 1153-модда, № 11, 1237-модда, № 12, 1322, 1328-моддалар; 2026 йил, № 1, 2, 4-моддалар, № 2, 132-модда) 8-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 48-банд билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«48) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси — шартнома шартларини бажармаган стипендиатни хорижда ўқитиш бўйича харажатларни ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 апрелда қабул қилинган «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги ЎРҚ-682-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 4, 288-модда; 2022 йил, № 3, 213-модда, № 8, 788-модда, № 10, 983-модда; 2023 йил, № 8, 629-модда, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 109-модда, № 9, 955-модда, № 10, 1075, 1076-моддалар; 2025 йил, № 4, 516-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи қисми «кам бўлмаслиги керак» деган сўзлардан кейин «бундан ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Вазирликлар ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамаси муддати улар порталда жойлаштирилган кундан эътиборан ўн кундан кам бўлмаслиги керак. Бунда, агар буйруқлар ва қарорлар лойиҳалари юзасидан дастлабки беш кун ичида фикр-мулоҳазалар ва (ёки) таклифлар келиб тушмаса, вазирликлар ва идоралар норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига белгиланган тартибда киритиши мумкин»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлари тегишинча бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи қисмидаги «ўттиз» деган сўз «йигирма» деган сўз билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи қисмидаги «ўн беш» деган сўзлар «ўн» деган сўз билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ-701-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 661-модда; 2022 йил, № 4, 340-модда, № 5, 465-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 185-модда, № 7, 533-модда, № 9, 710-модда, № 11, 921, 923-моддалар; 2024 йил, № 1, 5, 7-моддалар, № 2, 105, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819-модда, № 9, 957, 958-моддалар; 2025 йил, № 1, 3, 6-моддалар, № 2, 189, 197-моддалар, № 3, 376-модда, № 4, 519, 520, 521-моддалар, № 5, 644, 645-моддалар, № 10, 1155-модда, № 11, 1237-модда, № 12, 1322-модда; 2026 йил, № 1, 2, 4-моддалар, № 2, 133-модда) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22-позицияси чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги 128-позиция билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«

128.

Қимматбаҳо металлардан ясалган буюмнинг ярим тайёр заргарлик буюмига мансублиги тўғрисида хулоса

Қимматбаҳо металлардан ясалган ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси

»;

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) 4-илова II бўлимининг 22-позицияси чиқариб ташлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1990 йил 31 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида халқ депутатларининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида»ги 155-XII-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1990 йил, № 31 — 33, 374-модда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кучга киритиш тартиби ҳақида»ги 206-XII-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 85-модда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 20 ноябрда қабул қилинган «Экологик ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 440-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 2, 85-модда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий ҳокимият идораларини қайта ташкил этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига конституциявий мақом бериш ҳақида»ги 530-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 4, 181-модда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5) Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 629-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 10, 396-модда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6) Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида Халқ депутатларининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги 635-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 9, 341-модда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7) Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар ҳамда қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 858-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 6, 242-модда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8) Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ва «Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 1082-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 158-модда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 6 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида депутатларнинг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 67-I-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 4, 115-модда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10) Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 118-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда) II бўлими;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11) Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 9 апрелда қабул қилинган «Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-87-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 160-модда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12) Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 апрелда қабул қилинган «Божхона имтиёзларининг қўлланилиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-143-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 4, 179-модда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13) Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрда қабул қилинган «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2013 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги, шунингдек солиқ ҳисоботини тақдим этиш даврийлиги қисқартирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-343-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 12, 334-модда).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 13 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎРҚ-1190-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.11.2026 й., 03/26/1190/1130-сон)