17.09.2026 йилдаги ПҚ-332-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

«Сурхондарё вилоятида қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сурхондарё вилоятида экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасига замонавий ечимлар ва технологияларни жорий этиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш ҳамда соҳага тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш мақсадида қарор қиламан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Қаттиқ маиший чиқиндилардан электр энергияси ишлаб чиқаришни ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Тўғридан-тўғри музокаралар натижасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) «China Sciences Environmental Protection Technology (Hong Kong) International Co., Ltd (CSET (HK)» компанияси (Хитой Халқ Республикаси) (кейинги ўринларда — Инвестор) томонидан «Сурхондарё вилоятида қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда — Лойиҳа) доирасида хорижий корхона (кейинги ўринларда — Лойиҳа компанияси) таъсис этилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Инвестор ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ўртасида 2026 йил 14 сентябрда инвестиция шартномаси имзолангани;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) «Ўзэнергосотиш» АЖ ва Инвестор ўртасида 2026 йил 11 сентябрда Лойиҳа доирасида ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим имзолангани;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ва Инвестор ўртасида 2026 йил 11 сентябрда қаттиқ маиший чиқиндиларни Лойиҳа компаниясига етказиб бериш тўғрисидаги битим имзолангани маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Лойиҳани амалга ошириш доирасида Инвестор ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ўртасида тузилган инвестиция шартномаси тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Мажбурият ва имтиёзлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки, электр энергиясини сотиб олиш ва қаттиқ маиший чиқиндиларни етказиб бериш тўғрисидаги битимларга мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Лойиҳа компанияси ишлаб чиқарилган электр энергиясини 30 йил давомида «Ўзэнергосотиш» АЖга кафолатланган тарзда сотади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Лойиҳа компанияси Лойиҳа доирасида электр станциясини ягона электр энергияси тармоғига улаш учун зарур бўлган ҳаво электр узатиш тармоқлари ва тегишли электр инфратузилмаси қурилмаларини «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан бериладиган техник шартлар асосида қуради ва ишга туширилгандан сўнг уларни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга топширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) Лойиҳа компанияси электр станциясини ишга туширишдан олдин «Миллий диспетчерлик маркази» ДУК ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ билан биргаликда унинг электр энергетика тизимига таъсирини баҳолаш бўйича техник хулоса тайёрлайди ҳамда мазкур хулоса асосида тармоққа уланишнинг якуний шартлари келишилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) «Ўзэнергосотиш» АЖ 30 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда миллий валютада харид қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) Агентлик Лойиҳа компаниясига 30 йил давомида қаттиқ маиший чиқиндиларни кафолатланган ҳажмда етказиб беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ж) Лойиҳа компанияси қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида 8 миллион АҚШ доллари миқдорида биринчи даражали банк кафолатини тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(з) Инвестор ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларидан Лойиҳа доирасида ўзи томонидан таъсис этиладиган Лойиҳа компанияси фойдасига воз кечади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Лойиҳа компанияси ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови миқдори ер солиғи миқдорига тенглаштирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Лойиҳа чиқиндиларни утилизация қилиш ва қайта ишлашга ихтисослашган саноат зоналари (кейинги ўринларда — экосаноат зонаси) ва уларга туташ бўлган ҳудудларда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Агентлик:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) ҳаво электр узатиш тармоқлари учун ажратилган ер участкаларини Лойиҳа компаниясига ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга ижарага беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) экосаноат зоналаридаги ер участкаларини улардан Лойиҳа доирасида фойдаланиш учун Лойиҳа муддатига тенг бўлган муддатга Лойиҳа компаниясига ижарага беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Белгилансинки, Инвестор ва Лойиҳа компанияси 2026 — 2028 йилларда Сурхондарё вилоятида 150 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этган ҳолда кунига 1 минг тонна чиқиндиларни термик усулда қайта ишлаш орқали 126 миллион кВт электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга ускуналар ишга туширилишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш чора-тадбирлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Белгилаб қўйилсинки, экосаноат зоналарига туташ ҳудудлар ҳамда Лойиҳа доирасида ҳаво электр узатиш тармоқлари ва электр инфратузилмаси қурилмаларини қуриш учун зарур бўлган ер участкалари доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан Агентликка ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Агентлик ва «Ўзэнергосотиш» АЖга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Лойиҳа компанияси билан биргаликда Лойиҳани амалга ошириш учун халқаро мустақил инжиниринг компанияси ва бошқа маслаҳатчиларни «таклиф сўрови» харид қилиш тартиб-таомили орқали жалб қилишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Лойиҳа доирасида уч ой давомида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини сотиб олиш, чиқиндиларни етказиб бериш мажбурияти бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компанияси фойдасига республика банкларида тасдиқланган ва тикланадиган аккредитивлар очишга рухсат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Белгилансинки, Лойиҳа компаниясига барча солиқлар ва йиғимлар тўланган ҳолда Лойиҳани молиялаштириш доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) кредит олиш, чет эл валютасида маблағлар олиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан, чет эл валютасида кредит тушумлари) учун чет элдаги хорижий банкларда банк ҳисобварақлари очиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган чет эл пудрат ташкилотлари, етказиб берувчилар ёки чет эл кредиторларига тўловларни Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан, тўғридан-тўғри амалга ошириш ҳуқуқлари берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Белгилансинки, Лойиҳа доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) инфратузилма объектларини қуриш ишларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрдаги «Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4929-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) инфратузилма объектларини қуриш-таъмирлаш ишлари бўйича буюртмачи вазифаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги «Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5101-сон қарорида белгиланган ташкилотлар томонидан амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Агентлик, «Ўзэнергосотиш» АЖ ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга Инвестор томонидан Лойиҳани амалга ошириш доирасида имзоланган битимлар бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, Лойиҳа компанияси ва Инвестор ҳуқуқини Лойиҳани молиялаштиришда иштирок этадиган бошқа кредиторларга тўғридан-тўғри ўтказиш ҳақида битимлар тузиш ҳуқуқи берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) зарур ер участкалари ҳамда унга туташ ҳудудларда ҳаво электр узатиш тармоқлари ва электр инфратузилмаси қурилмаларини қуришда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланганлик (тоифаси ўзгартирилганлиги) учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрни (компенсация тўловлари) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплаб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Инвесторнинг буюртманомасига биноан Лойиҳани амалга ошириш доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Ташқи ишлар вазирлиги — жалб қилинадиган хорижий мутахассислар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари, зарур ҳолларда, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида белгиланган тартибда расмийлаштирилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Ички ишлар вазирлиги — жалб қилинадиган хорижий мутахассислар ҳамда уларнинг оила аъзоларига кўп марталик виза берилиши ва унинг муддати узайтирилишини, шунингдек, турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши ва унинг муддати узайтирилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Ангор тумани «Баҳор» МФЙ ҳудудидан 15 гектар ер майдони экосаноат зонаси ташкил этиш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан Агентликка ажратилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Агентлик Энергетика вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда, заруратга кўра, Лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган ер участкаларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш юзасидан Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклифлар киритиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига, зарур ҳолларда, Лойиҳанинг мақсадли кўрсаткичларига ва техник-иқтисодий параметрларига Инвестор билан келишган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда экологик экспертизадан ўтказилишини ва Лойиҳани амалга оширишда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Энергетика вазирлиги Лойиҳа амалга оширилиши, шунингдек, томонлар ўртасидаги битимлар доирасидаги мажбуриятлар бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 17 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-332-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2026 й., 07/26/332/0944-сон)