Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 23.09.2005 йилдаги ПФ-3662-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжат 23.09.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ КОРХОНАЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республиканинг уй-жой-коммунал хўжалиги соҳасида бозор муносабатлари изчиллик билан тадбиқ этилмоқда, қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий база мустаҳкамланмоқда, уй-жой мулкдорлари ширкатларининг мулкдорлар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, коммунал хизматлар ҳақини тўлашдан олинган маблағлардан оқилона фойдаланишга қаратилган фаолияти кучайтирилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Коммунал хизматлар тарифлари асоссиз оширилишининг олдини олиш бўйича аниқ мақсадга қаратилган ишлар олиб борилмоқда, коммунал соҳага энергияни тежайдиган технологиялар тадбиқ этилмоқда, мухандислик инфратузилмасини модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2005 йилнинг 1 январидан аҳолига кўрсатиладиган коммунал хизматлар учун қўшилган қиймат солиғи бўйича «нулинчи» ставка жорий этилган, бу эса коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарининг сарф-харажатларини камайтириш ва тарифлар ўсишини чеклаш имконини берди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга жойларда тарифларнинг аҳолига кўрсатилаётган коммунал хизматлар сифатига мувофиқлиги, тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилиши устидан тегишли назорат таъминланмаяпти. Иссиқлик ва ичимлик сув исрофгарчилигини камайтириш, улардан оқилона фойдаланиш, уй-жой фондини ҳисоблагич асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш, коммунал хўжалик корхоналарининг унумсиз харажатларини қисқартириш чора-тадбирлари етарли даражада амалга оширилмаяпти.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика аҳолисини ижтимоий муҳофаза қилиш, тарифларнинг асоссиз ўсишига йўл қўймаслик, шунингдек коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарини қўллаб-қувватлаш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2006 йилда марказлаштирилган иситиш ва иссиқ сув таъминоти бўйича аҳолига кўрсатиладиган хизматлар тарифларининг миқдори 10 фоиз бўлган фарқини иссиқлик таъминоти корхоналарига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006 йилги Давлат бюджети параметрларида аҳолига марказлаштирилган иситиш ва иссиқ сув таъминоти бўйича кўрсатилаётган хизматлар тарифларидаги фарқларни қоплашга маблағларни назарда тутсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан биргаликда энергияни тежайдиган технологияларни тадбиқ этиш, қозонхона ускуналарини, иссиқлик тармоқларини капитал таъмирлаш ва кузги-қишки иситиш мавсумига тайёргарлик тадбирларини ўтказишга Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006 йил мобайнида коммунал хўжалиги корхоналарини молиявий ва техник жиҳатдан реструктуризация қилиш, 2007 йилдан бошлаб аҳолига хизмат кўрсатадиган марказлаштирилган иситиш ва иссиқ сув таъминотининг ўзини-ўзи тўла қоплашга ўтиши бўйича ҳаракатлар дастурини амалга оширсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
коммунал хизматларнинг рақобат бозорини шакллантириш, хусусий корхоналарнинг коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги иштирокини кенгайтириш, барча истеъмолчиларни энергия ва сув ҳисоблагич асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш асосида энергия ҳамда ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш борасида тизимли чора-тадбирлар бажарилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари республика аҳолисига, биринчи галда кузги-қишки даврда, яхши турмуш шароитини таъминлаш, кўрсатилган коммунал хизматлар учун маблағлар тўлиқ йиғиб олиниши ва тарифларнинг асоссиз оширилишига йўл қўйилмаслиги, шунингдек марказлаштирилган иситиш ва иссиқ сув таъминоти бўйича хизматлар босқичма-босқич ўзини-ўзи қоплашга ўтказилиши учун шахсан жавобгар бўлишлари тўғрисида огоҳлантирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида» 2001 йил 17 апрелдаги ПФ-2832-сонли Фармонининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2005 йил 23 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-3662-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 283-модда; 2007 й., 1-2-сон, 4-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда; 2013 й., 36-сон, 477-модда)