Ҳужжат кучини йўқотган 24.03.2000 29.06.1994 йилдаги 331-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.06.1994 йилдаги 331-сон
Дата вступления в силу
01.07.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 24.03.2000
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЕСПУБЛИКА КОРХОНАЛАРИ, ТАШКИЛОТЛАРИ ВА МУАССАСАЛАРИДАН ПУЛ ТУШИМИ ТУШИШИ УСТИДАН НАЗОРАТНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 мартдаги 104-сонли «Банк тизимини ислоҳ қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасини муомалага киритиш тўғрисида» 1994 йил 16 июндаги Фармонига, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасини жорий этишга оид ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 20 июндаги 307-сон қарорига мувофиқ ҳамда сўм ва сўм-купонлардаги тушумларнинг сотилган товарлар ва хизматларга мос равишда ўз вақтида ва тўлиқ топширилишини тезкорлик билан назорат қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тижорат банкларининг туман, шаҳар муассасалари ҳузурида товар сотишдан ва пулли хизматлар кўрсатишдан тушган пул тушумлари тушишининг аҳволини назорат қилиш бўйича комиссиялар тузиш ҳамда ушбу комиссиялар таркибига Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг ваколатли ва билимдон вакилларини киритиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидаги вазифаларни ҳал этиш кўрсатиб ўтилган комиссиялар фаолиятининг асосий йўналишлари қилиб белгилансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тижорат банкларининг туман, шаҳар муассасалари билан биргаликда товар сотувчи ва хизматлар кўрсатувчи ҳар қайси корхона, муассаса ва ташкилотдан сўмларда ва «Сўм-купон»ларда тушган тушумларнинг ҳар куни инкассация қилинишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман, шаҳарнинг инкассация қилинадиган ҳар қайси корхонаси, муассасаси ва ташкилотидан сўмларда ва «Сўм-купон»ларда тушган тушумларни тезкорлик билан ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инкассация қилинадиган ҳар қайси объектдан — дўкондан, савдо марказидан, хизмат кўрсатиш соҳаси корхонасидан ҳар куни тушадиган тушум суммасини уларнинг 10—15 кун олдин ҳар куни топширган тушум суммаси билан қиёслаб таҳлил қилишни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тушган тушумни қабул қилиб олиш ёки рад этиш мумкинлиги, шунингдек, сотилган товарлар ва кўрсатилган хизматларнинг тақдим этилган суммага мувофиқ келишини тезкорлик билан текшириб кўриш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тушумларни инкассация қилишнинг белгиланган тартибини бузиш ҳоллари аниқланган тақдирда амалдаги қонунчиликка мувофиқ чоралар кўриш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу иш тартиби 1994 йил 1 июлдан бошлаб жорий этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Ўзбексавдо» уюшмаси, Ўзбекбирлашув, савдо тармоқларига эга бўлган, шунингдек, аҳолига пулли хизматлар кўрсатувчи вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари ушбу қарор талабларининг қатъий бажарилишини ҳамда тузилган комиссияларнинг самарали фаолият кўрсатишига амалий ёрдам беришни таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 ноябрдаги 561-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Республика комиссияси раиси А.М. Муталов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1993 йил 29 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
331-сон