Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент Ислом университети битирувчиларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли «Ўзбекистон Республикасининг «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2025 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни амалга оширишда диншунослик фани асослари, муқаддас ислом дини тарихи ва фалсафаси, бу соҳанинг жамият ҳаёти ва ривожидаги аҳамиятини назарда тутиб, Тошкент ислом университетини битириб чиқаётган мутахассисларнинг диний ва дунёвий билимлар ҳамда хорижий тилларни пухта эгаллаганини эътиборга олиб, уларнинг меҳнатини рағбатлантириш, ижтимоий муҳофазасини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2003 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университетини битириб, давлат идоралари ва нодавлат ташкилотларга ишга қабул қилинадиган бакалавр ва магистрларнинг лавозим маошларига 20 фоиз миқдорида ойлик қўшимча ҳақ белгилансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 11 август,
347-сон