11.06.2026 йилдаги 299-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.06.2026 йилдаги 299-сон
Дата вступления в силу
12.06.2026
Ҳужжат 12.06.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҚАРОРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республиканинг ҳудуд, соҳа ва тармоқларида рақамли технологиялар жорий этилишини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 16 сентябрдаги ПҚ-286-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 16 сентябрдаги ПҚ-286-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги жорий этиладиган, шунингдек, композит шаклда кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатида хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатишни жорий этиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини кўчириш учун ҳужжатларни ҳар йили 15 июлдан 5 августгача (шу куни ҳам) Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг махсус электрон платформаси ёхуд давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат хизматини кўрсатиш, хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини кўчириш бўйича тўловларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш бўйича QR-код билан ҳимояланган имтиҳон натижасини бериш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рақамли технологиялар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ давлат хизматининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг махсус электрон платформаси ёхуд давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим ташкилотларининг мос ва турдош бакалавриат таълим йўналишларига ўқишини кўчиришда чет тили ва умумтаълим фанларидан миллий ёки халқаро сертификатга эга талабгорларга тегишли фанлардан табақалаштирилган ёки максимал балл беришни йўлга қўйсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов ҳамда адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 11 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
299-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 июндаги 299-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Регламент хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини кўчириш учун ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг махсус электрон платформаси (кейинги ўринларда — махсус платформа) ёхуд давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ариза берувчи — ушбу Регламентга мувофиқ ўқишини хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишчи орган — давлат олий таълим ташкилотлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш бўйича давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ариза берувчи аризанинг давлат хизматини кўрсатиш доирасида кўриб чиқиш ҳолатини ЯИДХП ёки махсус платформа орқали кузатиб бориши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини кўчириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ариза берувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим ташкилотлари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар (шу куни ҳам) давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП ёки махсус платформа ёхуд давлат хизматлари марказлари орқали ариза беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан ёки ариза берувчи мустақил равишда ЯИДХП ёхуд махсус платформа орқали ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани тўлдиради ҳамда унга киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ариза берувчи ариза топшириш муддатлари якунлангунга қадар рад этилган аризаларни қайта юбориши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза берувчи томонидан сўровномада назарда тутилган ҳужжатлар ёки маълумотлар тўлиқ тақдим этилмагани, сўровномада нотўғри ёхуд бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқлангани ёки белгиланган миқдордаги тўлов ўз вақтида амалга оширилмагани аризаларни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар билан рад этиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган тўлов суммаси қайтарилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. ЯИДХП ёки махсус платформа ёхуд давлат хизматлари марказлари орқали келиб тушган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ишчи орган томонидан ҳар йили 15 июлдан 6 августга қадар (шу куни ҳам) кўриб чиқилади ҳамда аризани қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади, бу ҳақда ариза берувчига ЯИДХП ёки махсус платформа орқали хабарнома юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Аризаларни қабул қилиш якунлангандан сўнг ариза берувчи томонидан сўровномада назарда тутилган ҳужжатлар ёки маълумотлар тўлиқ тақдим этилмагани, сўровномада нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқлангани сабабли рад этилган аризалардаги камчиликларни тўлиқ бартараф этиш учун ариза берувчига қўшимча беш иш кунидан иборат муддат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ариза берувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим ташкилотлари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ўқиши кўчирилаётган олий таълим ташкилотларининг муайян таълим йўналишига ўқишга кириш фанлари бўйича, ўқийдиган тилида махсус синов (тест, касбий (ижодий) имтиҳон) топширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш бўйича ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги QR-код билан ҳимояланган имтиҳон натижаси ваколатли орган томонидан ҳар йили имтиҳонлар якунлангандан сўнг бир ҳафта ичида ЯИДХП ёки махсус платформа орқали ариза берувчига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Давлат хизматидан фойдаланганлик учун тўлов ундириш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ариза берувчидан ваколатли орган томонидан ариза қабул қилинган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11,75 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи тўлов амалга оширилгани Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қолган маблағлар — Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза берувчи тўловни ЯИДХП ёки махсус платформа орқали шакллантирилган инвойс рақами орқали амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ваколатли орган ва ишчи орган давлат хизматини кўрсатиш жараёнида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ушбу Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи

(ўқишни кўчириш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси)

1. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) ёки Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг махсус электрон платформаси ёхуд давлат хизматлари марказлари орқали ариза беради.

2. ЯИДХП ёки махсус платформа орқали мурожаат этганда, сўровномани мустақил равишда тўлдиради.

3. Маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.

Ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар

2-босқич

Ишчи орган

(давлат олий таълим ташкилотлари)

1. ЯИДХП ёки махсус платформа ёхуд давлат хизматлари марказлари орқали келиб тушган аризаларни кўриб чиқади.

2. Аризани қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва ЯИДХП ёки махсус платформа орқали ариза берувчини хабардор қилади.

Ҳар йили 15 июлдан 6 августга қадар

3-босқич

Ариза берувчи

Белгиланган тўловни амалга оширади.

Ҳар йили 15 июлдан 6 августга қадар

4-босқич

Ваколатли орган

(Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги)

1. Имтиҳонларни ташкил этади ва ўтказади.

1. Ҳар йили август ойида.

2. QR-код билан ҳимояланган имтиҳон натижасини ЯИДХП ёки махсус платформа орқали ариза берувчига юборади.

2. Ҳар йили имтиҳонлар якунлангандан сўнг бир ҳафта

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

НАМУНА

Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш бўйича

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар

1.1. Фамилияси, исми ва отасининг исми

1.2. Паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (серияси ва рақами, ЖШШИР маълумотлари)

1.3. Телефон рақами

1.4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

II. Ариза берувчи ўқиётган олий таълим ташкилоти тўғрисидаги маълумотлар

2.1. Олий таълим ташкилоти жойлашган давлат

2.2. Олий таълим ташкилотининг номи

2.3. Бакалавриат таълим йўналиши мутахассислиги шифри ва номи

2.4. Таълим шакли

2.5. Тамомлаган курси

2.6. Академик маълумотнома (Транскрипт) ҳужжати

III. Ариза берувчи ўқишини кўчириш истагини билдирган олий таълим ташкилоти тўғрисидаги маълумотлар

3.1. Олий таълим ташкилотининг номи

3.2. Бакалавриат таълим йўналиши мутахассислиги шифри ва номи

3.3. Таълим шакли

3.4. Таълим тили

3.5. Тест топшириш ҳудуди

3.6. Миллий ёки халқаро сертификат (мавжуд бўлганда)

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини республика олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

НАМУНА

Yagona interaktiv davlat

xizmatlari portali

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi

huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi

№ 5039-465d-9ede-77c2-db58-6352-6287

Hujjat yaratilgan sana: 2025-10-10

Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: 31232341234521

XORIJIY VA NODAVLAT OLIY TAʼLIM TASHKILOTLARIDAN OʻQISHNI DAVLAT OLIY TAʼLIM TASHKILOTLARIGA KOʻCHIRISH BOʻYICHA IMTIHON NATIJASI

Javoblar varaqasi raqami 000000

Talaba (nomzod) F.I.O.: _____________________________________________________________________

Oliy taʼlim tashkiloti: _______________________________________________________________________

Taʼlim yoʻnalishi: __________________________________________________________________________

Taʼlim shakli: ________________ Taʼlim tili: ________________ Tamomlagan kursi: ___________________

Jami toʻplagan balli: ________________________________________________________________________

Mazkur taʼlim yoʻnalishi uchun belgilangan oʻtish balli: ____________________________________________

Talab bajarilgani: ___________________________________________________________________________

Imtihon sanasi: ____________________

Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi hisoblanadi. Elektron hujjatning nusxasida koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshirish uchun repo.gov.uz veb-saytiga oʻting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling.

Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi maʼlumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qatʼiyan taqiqlangan.

1669

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 июндаги 299-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 1-илованинг 48-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинган абитуриентларнинг иккинчи марта мазкур таълим босқичида давлат гранти асосида олий таълим олишига рухсат этилмайди. Бунда абитуриентнинг давлат гранти асосида талабаликка қабул қилингани тўғрисидаги маълумотлар Олий таълим, фан инновациялар вазирлигининг тегишли ахборот тизими орқали реал вақт режимида олинади ва улар давлат гранти учун танловда иштирок этмайди».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 3-илованинг 21-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«21. Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини кўчириш (кўчириб тиклаш) тўғрисидаги аризалар ҳар йили 15 июлдан 5 августгача (шу куни ҳам) Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) махсус электрон платформаси ёхуд давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 09/26/299/0593-сон)