08.06.2026 йилдаги ПҚ-214-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчилари ва айрим фуқаро ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тураржой билан таъминланмаган ҳарбий хизматчиларнинг тураржой таъминотини яхшилаш ҳамда мудофаа ишлари органлари фуқаро ходимларининг иш ҳақи миқдорини ошириш орқали уларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш мақсадида қарор қиламан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 2026 йил 10 июндан бошлаб Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ҳарбий хизматчиларга тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори 25 фоизга оширилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мудофаа ишлари бошқармалари ҳамда туманлар (шаҳарлар) мудофаа ишлари бўлимлари штатидаги (штат жадвалидаги) фуқаро ходимларнинг (чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик раҳбарлари бундан мустасно) иш ҳақи миқдори 2026 йил 10 июндан бошлаб 20 фоизга, 2027 йил 1 январдан бошлаб эса 50 фоизга оширилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда фуқаро ходимларнинг тариф ставкаларини ҳисоблаш амалдаги меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари (меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси) бўйича тариф коэффициентларини тегишлича 2026 йил 10 июндан эътиборан 1,2 бараварга, 2027 йил 1 январдан эътиборан 1,7 бараварга кўпайтириш орқали амалга оширилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки, ушбу қарорни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар 2026 йилда Давлат бюджетидан қўшимча маблағлар ажратиш, 2027 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутиш ҳисобидан молиялаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 30 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларини ижтимоий муҳофаза қилишни таъминлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-112-сон қарорининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг контракт бўйича хизмат қилаётган, амалдаги сарф-харажатлар (коммунал хизматлар ҳақи бундан мустасно) доирасида тураржой билан таъминланмаган оддий аскар, сержант ва офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларига тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳрида — базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 бараваригача миқдорда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Самарқанд шаҳрида — базавий ҳисоблаш миқдорининг 4,5 бараваригача миқдорда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нукус шаҳри ва бошқа вилоятлар марказларида — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,6 бараваригача миқдорда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг бошқа шаҳарлари, туман марказлари ва аҳоли пунктларида — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,4 бараваригача миқдорда ҳар ойлик пул компенсацияси тўловлари белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оила аъзолари уч киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда, ҳарбий хизматчиларнинг ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар ойлик пул компенсацияси тўловлари миқдори ҳудудлар кесимида тураржой ижарасининг бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда ҳар йили Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгилаб борилади. Бунда тураржой ижарасининг бозор нархларини қайта белгилашда Солиқ қўмитасининг ҳар йили 1 октябрь ҳолатига кўра солиқ органлари автоматлаштирилган ахборот тизимига ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижара шартномаси бўйича берган маълумоти асос ҳисобланади. Тураржой ижарасининг бозор қиймати мазкур бандда кўрсатилган ҳар ойлик компенсация меъёрларидан кам миқдорларни ташкил этса, ҳар ойлик компенсациянинг ушбу қарорда белгиланган меъёрлари ўзгартирилмайди ва уни ўзгартириш ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилингунига қадар тўланади».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мудофаа вазирлиги уч ой муддатда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 8 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-214-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2026 й., 07/26/214/0572-сон)