Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЕСПУБЛИКА БАЛИҚЧИЛИК ТАБИИЙ СУВ ҲАВЗАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ЯХШИЛАШ ВА БАЛИҚ РЕСУРСЛАРИ МУҲОФАЗАСИНИ КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Балиқчилик табиий сув ҳавзаларидан оқилона фойдаланиш, уларда балиқ заҳираларини кўпайтириш, муҳофаза қилишни кучайтириш ва балиқ маҳсулотлари сотишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Республика ҳудудида балиқчилик ташкилотлари ва корхоналари қонунчиликда белгиланган тартибда ташкил этилиши белгилаб қўйилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси республика балиқчилик табиий сув ҳавзаларини биркитиб қўйиш ва улардан фойдаланиш тартибини, бунда «Ўзбалиқ» акциядорлик компанияси корхоналари ва ташкилотларининг устувор ҳуқуқини ҳисобга олган ҳолда, бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Адлия вазирлиги, «Ўзбалиқ» акциядорлик компанияси билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июлдаги 289-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 13-сон, 86-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. «Ўзбалиқ» акциядорлик компанияси ва бошқа балиқ овловчи ташкилотлар республика табиий сув ҳавзаларидаги балиқ захираларининг аҳволи ва уларни кўпайтиришнинг зарур чора-тадбирлари тўғрисидаги ахборотни ҳар йили декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига тақдим этсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси:
олинган ҳисоб-китоб маълумотлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси хулосаси асосида январь ойида жорий йилга балиқ овлаш учун квота белгиласин;
ихтиологик тадқиқотлар асосида овланадиган ёш балиқ турларини сақлаб қолиш ва балиқ хўжалиги мелиорацияси ишларини ўтказиш учун ҳар йили сув ҳавзалари рўйхатини аниқлаб чиқсин, «Ўзбалиқ» давлат корпорацияси ва бошқа балиқ овловчи ташкилотлар ва корхоналар эса кўрсатилган ишларни амалга оширсинлар.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июлдаги 289-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 13-сон, 86-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. «Ўзбалиқ» акциядорлик компанияси, бошқа балиқ овловчи ташкилотлар ва корхоналар биркитиб қўйилган табиий сув ҳавзаларида балиқ ресурсларини кўпайтиришни таъминласинлар, балиқ овлаш ва сотишда қатъий ҳисоб ва ҳисоботни йўлга қўйсинлар, сузиш воситаларидан фойдаланишда зарур тартиб ўрнатсинлар, уларни ўз вақтида рўйхатдан ўтказиш чора-тадбирларини кўрсинлар. Бу ишлар устидан тегишли назорат ўрнатсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июлдаги 289-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 13-сон, 86-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги табиий сув ҳавзаларида балиқ ресурсларини ўғринча овлаш, ўғирлашлар ва талон-торож қилишдан муҳофаза этишни кучайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар кўрсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Балиқ ва балиқ маҳсулотлари фақат туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан белгиланадиган жойларда, улар санитария талабларига мувофиқ жиҳозланган тақдирдагина сотилиши мумкинлиги белгилаб қўйилсин.
Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига санитария талабларига жавоб бермайдиган шароитларда балиқ ва балиқ маҳсулотларини сотиш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш тақиқлансин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария меъёрлари ва савдо қоидаларини бузган ҳолда балиқ ва балиқ маҳсулотлари сотишнинг олдини олиш мақсадида бозорлар, магистраль йўлларни мунтазам равишда текшириб турсинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И. Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 11 май,
198-сон