Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Миллий экспорт қилувчиларни суғурталашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 477-сонли «Капитал, товар ва хизматлар (ишлар) экспорти ҳамда экспортни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ фаолиятни суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Суғурта тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, миллий экспорт қилувчиларни сармоя, товарлар ва хизматлар халқаро бозорларида суғурталаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки:
тўловни кечиктириш шартларида амалга оширилаётган ҳамда биринчи даражали банкларнинг тўлов мажбуриятлари билан таъминланмаган экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш иловага мувофиқ тартибга биноан амалга оширилади.
2. Тўлов кечиктирилишини назарда тутувчи экспорт контрактлари бўйича сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қопламаси Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган экспорт қилувчилар ва тижорат банкларига суғурта ташкилотлари томонидан берилади.
Экспорт юк ташишларни суғурта қилиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ва «Инметермс» халқаро қоидаларига мувофиқ суғурта қилиш ҳуқуқига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 21 апрель,
167-сон
Сармоя, товарлар ва хизматларни экспорт қилувчиларга суғурта қопламаси бериш
ТАРТИБИ
I. Умумий қоидалар
Мазкур Тартиб экспорт контрактларини суғурта қилиш, шунингдек сармоя, товарлар ва хизматлар халқаро бозорларида давлатнинг ва миллий экспорт қилувчиларнинг манфаатларини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан ҳимоя қилиш мақсадида экспорт контрактлари бўйича тижорат банкларининг кредитларига суғурта қопламаси бериш тартибини белгилаб беради.
1. Суғурта қопламаси Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган экспорт қилувчиларга (кейинги ўринларда «экспорт қилувчи» деб аталади) ва Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган тижорат банкларига фақат келиб чиққан мамлакати Ўзбекистон бўлган маҳсулотларни экспорт қилиш (лизинг ҳам шу жумлага киради) билан боғлиқ операциялар бўйича берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Тижорат ташкилотлари ҳисобланган ва экспорт контрактларини суғурта қилиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахслар суғурта ташкилотлари деб эътироф этилади.
Молия вазирлиги полислардан ваколатли банклар томонидан экспорт-импорт операцияларига хизмат кўрсатишда фойдаланиш учун сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан экспорт контрактларини суғурта қилишга полислар беришга вакил қилинган суғурталовчилар рўйхатини белгилайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Экспорт контрактларини суғурта қилиш таваккалчиликларнинг қуйидаги гуруҳи қопланишини таъминлайди:
Сиёсий таваккалчиликлар — хорижий ҳамкор мамлакатида унинг томонидан қабул қилинган контракт мажбуриятлари бажарилишига тўлиқ ёки қисман тўсқинлик қилувчи сиёсий ва макроиқтисодий вазият ноқулай ўзгариши билан боғлиқ таваккалчиликлар, улар экспорт контрактлари бажарилиши ва инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши билан боғлиқ таваккалчиликларга бўлинади.
Экспорт контрактлари бажарилиши билан боғлиқ сиёсий таваккалчиликларга қуйидагилар киради:
импорт ёки экспортга эмбарго жорий қилиш;
хорижий ҳамкор мамлакатидаги эълон қилинган ёки эълон қилинмаган урушлар, фуқаролар ғалаёнлари, инқилоблар, террористик ҳаракатлар, саботаж;
хорижий ҳамкор мамлакати ҳукуматининг тузилган контракт шартлари умуман ёки унинг қисмлари бажарилишига тўсқинлик қилувчи хатти-ҳаракатлари, шу жумладан Ўзбекистонга нисбатан камситувчи тусдаги янги қонун ҳужжатлари жорий этилиши;
хорижий ҳамкор мамлакатида конвертация қилинадиган валюта етишмаслиги туфайли трансферт кечиктирилиши, Ўзбекистон билан хорижий ҳамкор мамлакати ўртасидаги тўловларни чеклаб қўювчи хорижий ҳамкор мамлакатининг Ўзбекистонга ташқи қарзига хизмат кўрсатишга мораторий эълон қилиниши.
Инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши билан боғлиқ сиёсий таваккалчиликларга қуйидагилар киради:
мулкнинг экспроприация қилиниши, шунингдек хорижий ҳамкор мамлакатида қабул қилинган мулк ёки улардан олинадиган даромад устидан назорат қилиш йўқотилишига олиб келадиган ҳар қандай қонун ҳужжатлари ёки маъмурий чоралар, хорижий ҳамкор мамлакати ҳукумати томонидан ўз ҳудудида иқтисодий фаолиятни тартибга солиш мақсадида жорий этиладиган умумий қўлланиладиган камситмайдиган тусдаги чоралардан ташқари;
хорижий ҳамкор мамлакатидаги эълон қилинган ёки эълон қилинмаган урушлар, фуқаролар ғалаёнлари, инқилоблар, террористик ҳаракатлар, саботаж.
Тижорат таваккалчиликлари. Бу — хорижий ҳамкорнинг молиявий-иқтисодий аҳволи билан бевосита боғлиқ бўлган ҳамда унинг исбот қилинган тўловга қодир эмаслиги ёки банкротлиги билан ва контракт бўйича унинг томонидан қабул қилинган молиявий мажбуриятлар бажарилиши мумкин эмаслиги билан ифодаланади.
II. Экспорт контрактларига суғурта қопламаси бериш тартиботи
4. Сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш.
Банк кредитларини жалб қилмасдан тўловни тўлиқ (ёки қисман) кечиктириш шартларида амалга ошириладиган экспорт контракти бўйича суғурта қопламаси олиш учун экспорт қилувчи суғурта ташкилотига:
ариза — сўровнома;
экспорт контрактининг асл нусхасини ва нусхасини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
экспорт контрактини амалга оширишдаги таваккалчилик даражасидан келиб чиқиб суғурта ташкилоти контракт мажбуриятларини бажариш бўйича хорижий харидорнинг жавоб тариқасидаги кафолатини ёки кафолатини талаб этишга ҳақлидир.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
экспорт контракти қийматининг камида 15 фоизи миқдорида аванс тўлови олинганлиги тўғрисида банкнинг (экспорт қилувчининг ваколатли банкининг) маълумотномаси нусхасини тақдим этади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган контрактлар кўриб чиқиш учун қабул қилинади (А-илова — экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш схемаси)*.
* Илова берилмайди.
Берилган суғурта қопламаси суғурта ташкилоти томонидан тасдиқланган стандарт полис кўринишида расмийлаштирилади.
Суғурта ҳақини тўлаш шартлари суғурталанувчи билан суғурта ташкилоти ўртасида тузиладиган якка тартибдаги битимда қайд этилади.
Суғурта ташкилотининг суғурта полиси бўйича мажбуриятлари суғурта ҳақи унинг жорий счётига тушган кундан бошлаб кучга киради.
Суғурта товони тўлаш тўғрисидаги қарор эътирозни ўрганиш ҳамда суғурта воқеасини ва унинг сабабини ҳамда етказилган зарар миқдорини тасдиқловчи белгиланган тартибда расмийлаштирилган хулоса асосида қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Экспорт контрактлари бўйича тижорат банкларининг кредитларига суғурта қопламаси бериш тартиботи
5. Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган тижорат банклари ва (ёки) экспорт қилувчилар томонидан экспортга кредит беришнинг халқаро амалиётига мувофиқ шартларда ва муддатларга бериладиган кредитлар суғурта билан таъминланади, хусусан:
хорижий ҳамкор (харидор) томонидан контракт қийматининг камида 15 фоизи миқдоридаги аванс тўлови тўланганда, башарти кредит бир йилдан ортиқ даврга берилса;
кредитдан фойдаланишнинг 5 йилгача (имтиёзли давр чиқариб ташланган ҳолда) бўлган, товарларнинг айрим турлари бўйича 12 йилгача бўлган энг кўп муддатига риоя қилинганда;
экспорт контракти бажарилгандан кейин кредит бўйича асосий қарз кредитнинг тўланмаган суммасига қўшилган фоизлар билан бир вақтда тўланган ҳолда камида ҳар олти ойда изчил тенг тўловларда қайтарилганда.
6. Экспорт ва кредит талабларига ён босиш фақат суғурта ташкилоти билан ёзма келишувга кўра қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.
Компенсация ёки қарши битишув тузилган тақдирда экспорт ва импорт контрактлари мутлақо бир-биридан ажратилиши ва бир-бирига боғлиқ бўлмаслиги керак.
7. Тижорат банкларининг экспорт қилувчиларга тўловни кечиктириш билан боғлиқ бўлмаган контрактлар учун бериладиган кредитлари суғурта қилинмайди.
8. Тижорат банкларининг экспорт контрактлари бўйича кредитлари маҳсулот етказиб берувчининг кредити ва харидорга бериладиган кредит сифатида берилиши мумкин.
Маҳсулот етказиб берувчининг кредити — кредит экспорт қилувчи томонидан етказиб берилган технология, товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловни кечиктириш кўринишида Харидорга берилади.
Экспорт қилувчи суғурталанувчи, экспорт қилувчи ва (ёки) Ўзбекистон Республикасининг ваколатли тижорат банки бенефициар (наф кўрувчи) бўлади.
«Маҳсулот етказиб берувчининг кредити» тури бўйича суғурта қопламаси бериш куйидаги изчилликда амалга оширилади (Б-илова — экспорт контрактлари юзасидан «маҳсулот етказиб берувчининг кредити» тури бўйича тижорат банкларининг кредитини суғурта қилиш схемаси)*:
* Илова берилмайди.
экспорт қилувчи билан хорижий харидор ўртасида экспорт контракти шартларининг келишилиши;
ваколатли тижорат банкига ва суғурта ташкилотига ариза ва зарур ҳужжатлар туркумини тақдим этиш;
аризанинг ваколатли тижорат банкида ва суғурта ташкилоти томонидан кўриб чиқилиши, лойиҳани маблағ билан таъминлаш мақсадга мувофиқлиги ва суғурта қопламаси бериш (ёки рад этиш) имконияти тўғрисидаги хулоса асосида қарор қабул қилиш;
экспорт қилувчи томонидан хорижий харидор билан маҳсулот етказиб бериш юзасидан контракт тузилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
экспорт контрактини амалга оширишдаги таваккалчилик даражасидан келиб чиқиб суғурта ташкилоти хорижий харидор томонидан экспорт қилувчига ёки суғурта ташкилотига контракт мажбуриятлари бажарилиши бўйича кафолат ёки кафиллик тақдим этилишини талаб этишга ҳақлидир.
(8-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
ваколатли тижорат банки билан экспорт қилувчи ўртасида кредит шартномаси тузилиши ва маблағ билан таъминлаш бошланиши;
экспорт қилувчи томонидан хорижий ҳамкорнинг мажбуриятлари бажарилиши бўйича талаблар ҳуқуқининг суғурта ташкилотига берилиши, суғурта ҳақи тўланиши, суғурта ташкилотидан суғурта полиси олиниши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
кредит бир йилдан ортиқ муддатга берилган тақдирда хорижий харидор томонидан контракт қийматининг камида 15 фоизи миқдорида аванс тўланиши;
тузилган контракт шартларига мувофиқ экспорт қилувчи томонидан хорижий харидорга маҳсулот етказиб берилиши. Қарз мажбуриятларининг Ўзбекистоннинг ваколатли тижорат банкида ҳисобга олиниши;
экспорт контракти бўйича етказиб берилган маҳсулот учун хорижий харидор томонидан экспорт қилувчига ҳақ тўланиши;
экспорт қилувчи томонидан кредитнинг ваколатли тижорат банкига қайтарилиши;
суғурта воқеаси юз берган тақдирда:
а) экспорт қилувчи ёки ваколатли тижорат банки суғурта воқеаси юз берганлиги тўғрисида суғурта ташкилотига хабардор қилади;
б) экспорт қилувчи ёки ваколатли тижорат банки суғурта ташкилотига зарарлар бўйича регресс ҳуқуқига кўра талабнома беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) суғурта ташкилоти эътирозни ўрганиб чиқади ва суғурта товони тўлаш ёки уни беришни рад этиш ҳақида асосланган қарор қабул қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) харидорнинг кафили ёки кафилликка ўтувчи ёки хорижий харидор контракт бўйича қарзни суғурта ташкилоти фойдасига тўлайди.
(8-банднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суғурта ташкилоти ва ўзбекистонлик экспорт қилувчи суғурта зарари қайтарилиши чора-тадбирларини кўради (суғурта ташкилоти томонидан тўланган суғурта қопламаси суммасига муқобил бўлган нобудгарчиликни қоплаш).
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарорига мувофиқ янги хатбоши билан тўлдирилган— ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Харидорга бериладиган кредит» — кредит амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган тижорат банки томонидан, кредитни кейинчалик хорижий харидорга қайта молиялаш учун хорижий харидор банкига — Қарз олувчига ёхуд экспорт контракти ҳақини тўлаш учун тўғридан-тўғри хорижий харидорга — Қарз олувчига берилади.
(8-банднинг йигирма биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
Ўзбекистон Республикаси резиденти — ваколатли тижорат банки суғурталанувчи бўлади.
Суғурта қопламаси бериш қуйидаги изчилликда амалга оширилади (В-илова — экспорт контрактлари юзасидан «харидорга бериладиган кредит» тури бўйича тижорат банклари кредитларини суғурта қилиш схемаси)*:
* Илова берилмайди.
экспорт қилувчи билан хорижий харидор ўртасида маҳсулот етказиб беришга экспорт контракти шартларининг келишилиши;
ваколатли тижорат банки билан хорижий харидор ёки хорижий харидор банки ўртасида кредит битими лойиҳасининг келишилиши;
экспорт контрактига суғурта қопламаси олиш учун ваколатли тижорат банки номидан суғурта ташкилотига ариза берилиши;
аризанинг суғурта ташкилотида кўриб чиқилиши ва суғурта қопламасини маъқуллаш (рад этиш) тўғрисидаги хулоса асосида қарор қабул қилиш;
Ўзбекистонлик экспорт қилувчи билан хорижий харидор ўртасида экспорт контракти имзоланиши;
Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган ваколатли тижорат банки билан хорижий харидор банки ёки хорижий харидор ўртасида кредит битими имзоланиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кредит битимини амалга оширишдаги таваккалчилик даражасидан келиб чиқиб суғурта ташкилоти қарз олувчи томонидан кредитор банкка ёки суғурта ташкилотига кредит бўйича мажбуриятлар бажарилиши юзасидан кафолат ёки кафиллик берилишини талаб қилишга ҳақлидир;
(8-банднинг ўттизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
ваколатли тижорат банки билан суғурта ташкилоти ўртасида суғурта шартномаси тузилиши;
ваколатли тижорат банки томонидан суғурта мукофотининг тўланиши, суғурта ташкилоти томонидан экспорт кредити қопламасининг берилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қарз олувчи томонидан экспорт контракти суммасининг камида 15 фоизи тўланиши;
(8-банднинг ўттиз учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
ваколатли тижорат банки томонидан маблағ билан таъминлаш бошланиши;
экспорт контракти шартларига мувофиқ экспорт қилувчи томонидан маҳсулот етказиб берилиши;
хорижий харидор (банк) томонидан ваколатли тижорат банкига кредитнинг тўланиши;
суғурта воқеаси юз берган тақдирда:
а) ваколатли тижорат банки томонидан суғурта ташкилотининг суғурта воқеаси юз берганлиги тўғрисида хабардор қилиниши;
б) ваколатли тижорат банки суғурта ташкилотига зарарлар бўйича регресс ҳуқуқига кўра талабнома беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) суғурта ташкилоти томонидан эътирознинг ўрганиб чиқилиши ва суғурта товони тўлаш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида асосланган қарор қабул қилиниши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) суғурта ташкилоти ва экспорт қилувчига хизмат кўрсатувчи тижорат банки томонидан зарарнинг қайтарилиши чора-тадбирлари кўрилиши (суғурта ташкилоти томонидан тўланган суғурта қопламаси суммасига муқобил бўлган нобудгарчиликларни қайтариш).
(8-банднинг қирқ биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
IV. Суғурта тўловини тўлаш, суғурта товонининг миқдори ва уни тўлаш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Таваккалчиликларни қоплаш суғурта ташкилоти томонидан ҳар қандай эркин алмаштириладиган валютада амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Суғурта тўлови (суғурта мукофоти) тўлаш тузилган суғурта шартномасига мувофиқ амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси резидентлари хорижий валютадаги суғурта тўловларини суғурта ташкилотлари томонидан хорижий банкларда очилган жорий счётларга тўлашлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Суғурта тўловини тўлаш харажатлари экспорт контрактининг қийматига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Суғурта қопламаси бўйича суғурта товони:
а) уруш, инқилоблар ёки фуқароларнинг ғалаёнлари бўлган ҳолларда асосий сармояга тўғридан-тўғри зиён етказилгани исботланганда ёки хорижий ҳамкор 10 ой мажбуран бекор турган тақдирда;
б) мулк экспроприация қилинган тақдирда ҳодиса юз берган санадан 10 ойдан кейин;
в) маъмурлар томонидан пул ўтказишга чеклашлар жорий этилганда 6 ой мобайнида валютани репатриация қилишнинг имконияти бўлмаган тақдирда;
г) контракт муносабатларига хорижий ҳамкор маъмурлари аралашган тақдирда маъмурлар аралашуви юридик тан олинган санадан бошлаб 6 ой ўтгандан кейин;
д) Ўзбекистонлик инвесторларга нисбатан камситувчи тусга эга бўлган янги қонун-қоидалар жорий этилган тақдирда жорий этилган янги қонун-қоидаларнинг камситувчи тусдалиги халқаро эътироф этилган санадан бошлаб 6 ойдан кейин;
е) хорижий харидордан ва (ёки) хорижий харидор банкидан белгиланган тўлов кунидан бошлаб 6 ой (контракт ёки кредит битимида келишилган сана) ўтгандан кейин кутилаётган тўловлар олинмаган тақдирда;
ж) хорижий харидор ва (ёки) хорижий харидор банки банкротликка учраган тақдирда уларнинг банкротлиги эътироф этилганлигининг исботи тақдим этилгандан кейин 30 кун мобайнида тўланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.