Ҳужжат кучини йўқотган 31.01.2008 13.09.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 817
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Тушунтириши, 13.09.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 817
Дата вступления в силу
13.09.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 31.01.2008
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги томонидан

1999 йил 12 август,

ЭГ/04-02-05/1690-сон

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Ўзбекистон Республикаси Давлат

солиқ қўмитаси томонидан

1999 йил 12 август

99-96-сон

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ИМПОРТ ҚИЛИНГАН ТОВАРЛАР (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР) БЎЙИЧА ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ СУММАЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИНИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тушунтириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 13 сентябрда 817-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур тушунтириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 январдаги 2, 2008-04-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1761, 21.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ ва «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига асосан Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси унинг импорт қилинган товарлар (ишлар, хизматларга оид қўшилган қиймат солиғи суммаларини ҳисобга олиш тартибини тушунтирадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига биноан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 74 ва 75-моддалари ўзгартирилиши муносабати билан 1999 йилнинг 17 январидан бошлаб бюджетга бадал сифатида киритилиши лозим бўлган ҚҚС суммаси солиққа тортиладиган оборотлар асосида ҳисобланган ҚҚС суммаси билан ҳисобот даври мобайнида ҳақиқатда келиб тушган товарлар (ишлар, хизматлар), шу жумладан, ноль ставкаси бўйича оборот билан биргаликда солиқ солинадиган оборот учун фойдаланиладиган, импорт қилинган товарлар, (ишлар, хизматлар) учун олинган ҳисобварақ-фактуралар бўйича тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаси ўртасидаги фарқ кўринишида белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг Адлия вазирлигида 1997 йил 27 декабрда 383-сон билан рўйхатга олинган «Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқномасига мувофиқ импорт қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобга олиш учун қуйидагилар асос бўлиб ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
божхона юк декларацияси (бажарилган ишлар. кўрсатилган хизматлар далолатномалари);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қўшилган қиймат солиғининг ҳақиқатда тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда 1999 йилда божхона қонунчилиги ва ҳукумат қарорларига мувофиқ таркибига қўшилган қиймат солиғи ҳам кирувчи божхона тўловларини тўлаш муддатларининг узайтирилиши ва бўлиб-бўлиб тўланиши тақдим этилган ҳолларда, ушбу импорт қилинган товарларга оид ҚҚС суммаси 19-ҳисобварақда (тегишли илова ҳисобварагида) ҳисобга олинади ва қўшилган қиймат солиғининг ҳақиқатда тўланишига қараб ҳисобга олиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазир ўринбосари Э.Ф. ГАДОЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Раиснинг биринчи ўринбосари Б.А. ХОДЖАЕВ
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 11-сон)