27.03.2026 йилдаги ПҚ-117-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшларни замонавий касбларга ўқитишга оид чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жазони ижро этиш муассасаларидаги ёш маҳкумларни замонавий рақамли касбларга ўқитиш, озодликка чиққанидан сўнг жамиятда ўз ўрнини топишга ёрдам бериш, бандлигини таъминлаш, келгусида такроран жиноят содир этишларининг олдини олиш ҳамда жамиятга муваффақиятли интеграция қилиш мақсадида қарор қиламан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Асосий мақсадлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар жазони ижро этиш муассасаларида озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаётган 18 — 30 ёшдаги маҳкумларни (кейинги ўринларда — жазони ўтаётган ёшлар) замонавий рақамли касбларга ўқитишнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) жазони ўтаётган ёшларни ўз дунёқарашига эга бўлган ва мустақил фикрлайдиган шахс сифатида шакллантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) тасдиқланган ўқув дастурлари доирасида жазони ўтаётган ёшлар сифатли билим олиши ва замонавий рақамли касбларга эга бўлишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) жазони ўтаётган ёшлар замонавий рақамли касбларни эгаллаши учун уларни зарур даражада хорижий тилларга (инглиз, рус, хитой ва бошқалар) ўқитиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) жазони ўтаётган ёшлар жазодан озод этилганидан сўнг уларни жамиятга интеграция қилиш мақсадида меҳнат бозорида талаб этиладиган касбларни эгаллаши учун уларда меҳнат қилиш кўникмаларини шакллантириш ва мустаҳкамлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) жазони ўтаётган ёшларни касбга йўналтириш орқали индивидуал ривожлантириш, уларда жамоада ишлаш ва мулоқот маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Устувор чора-тадбирлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ички ишлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Касбий таълим агентлиги ва Ёшлар ишлари агентлигининг жазони ўтаётган ёшларни замонавий касбларга ўқитишга қаратилган «Иккинчи имкон» ижтимоий реабилитация миллий лойиҳаси (кейинги ўринларда — Лойиҳа)ни амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки, Лойиҳа доирасида дастлабки босқичда 2026 йил 1 июндан бошлаб Тошкент, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги, 2027 йил 1 мартдан бошлаб республиканинг бошқа ҳудудларидаги жазони ижро этиш муассасаларида озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаётган ёшларни замонавий рақамли касбларга ўқитиш (кейинги ўринларда — ўқув курслари) тизими йўлга қўйилади. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) ўқув курслари 8 — 12 ойлик интенсив ўқув дастурлари асосида жазони ижро этиш муассасаларида ташкил этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) ўқув курсларига ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятларни содир этган жазони ўтаётган ёшлар жалб қилинади, бундан ахборот технологиялари ёрдамида жиноят содир этган шахслар мустасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) ўқув курсларига жалб қилинганлар хорижий тилларни (инглиз, рус, хитой ва бошқалар) ўрганиш бўйича ягона интенсив дастурлар асосида ҳам ўқитилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) ўқув курслари жазони ўтаётган ёшларнинг қизиқишлари ва истеъдодидан келиб чиққан ҳолда гуруҳларда ташкил этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) жазони ўтаётган ёшларнинг қизиқишлари ва истеъдоди Рақамли технологиялар вазирлиги, Касбий таълим агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари ҳамда соҳанинг бошқа мутахассисларидан иборат таркибда тузиладиган ишчи гуруҳнинг ўрганишлари натижасида аниқланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ж) ўқув курслари якуни бўйича тегишли дастурларни ўзлаштирган жазони ўтаётган ёшларга электрон шаклдаги сертификатлар берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Лойиҳа доирасида жалб этиладиган мутахассислар ва педагог ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш, ўқув хоналарини компьютер жиҳозлари, электрон доскалар, мебель, инвентарь ва бошқа ускуналар билан жиҳозлаш, ўқув дастурлари бўйича кутубхона фондларини зарур ўқув-услубий адабиётлар билан таъминлаш билан боғлиқ барча харажатларни ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириш тўғрисидаги «Unicon-Soft» МЧЖнинг ташаббуси қўллаб-қувватлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) ўқув курсларида интернет тармоғига уланиш ҳамда фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) ўқув курслари биноларини сақлаш (коммунал хизматлар, жорий таъмирлаш ва бошқа харажатлар) билан боғлиқ харажатлар жазони ижро этиш муассасаларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ички ишлар вазирлиги қуйидагиларга масъул этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) сертификатларга эга бўлган иқтидорли ёшларни эгаллаган касблари бўйича жазони ижро этиш муассасаси ва буюртмачилар ўртасида тузиладиган шартномалар асосида хизматлар кўрсатишга жалб қилиш чораларини кўриб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва «Unicon-Soft» МЧЖ билан биргаликда сертификатларга эга бўлган иқтидорли ёшларни жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилганидан сўнг иш билан таъминлашга кўмаклашиб бориш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Ташкилий чора-тадбирлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Рақамли технологиялар вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Ички ишлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда ўқув курсларини ташкил этиш учун хавфсиз интернет муҳити ва махсус локал таълим платформаларидан фойдаланилишини ҳамда бошқа ахборот хавфсизлигига оид чора-тадбирлар амалга оширилишини белгиланган тартибда таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Касбий таълим агентлиги, Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ўқув курсларида ўқитиладиган касбларнинг рўйхати ва ўқув курсларининг ўқув дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ички ишлар вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) ўн кун муддатда ўқув курсларини ташкил этиш учун жазони ижро этиш муассасаларидан санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, стандартларга мос бинолар (хоналар) ажратилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) 2026 йил 1 майга қадар «Unicon-Soft» МЧЖга жазони ижро этиш муассасаларининг ўқув курслари ўтказиладиган бино (хона)ларини тайёрлаш билан боғлиқ барча тадбирлар амалга оширилишини таъминласин ҳамда келгусида ўқув курсларини ўтказиш билан боғлиқ масалаларда ҳар томонлама кўмаклашиб борсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ёлғиз ёшларни жамиятга муваффақиятли интеграция қилишни таъминлаш мақсадида уларнинг ижтимоий муаммоларини, шу жумладан, уй-жойга бўлган эҳтиёжларини ўргансин ҳамда вақтинчалик уй-жой билан таъминлаш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб ички ишлар вазири А.А. Ташпулатов белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департамент бошлиғи Д.Б. Кадиров зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 27 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-117-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 07/26/117/0284-сон)