Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги,
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг
Қарори
«Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 19 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3636-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 ноябрдаги 688-сон «Умумий ўрта таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари ва «Жасорат мактаблари» фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 30 июндаги 28 ва 7-мҳ-сон «Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3636, 2025 йил 1 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2025 й., 10/25/3636/0566-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардияси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мудофаа вазири Ш. ХАЛМУХАМЕДОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 17 март,
6-сон
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Э. КАРИМОВА
Тошкент ш.,
2026 йил 4 март,
27-мҳ-сон
Келишилди:
Ички ишлар вазири А. ТАШПУЛАТОВ
2026 йил 24 февраль
Фавқулодда вазиятлар вазири А. ИКРАМОВ
2026 йил 21 февраль
Миллий гвардия қўмондони Б. ТАШМАТОВ
2026 йил 18 февраль
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3636-1/0266-сон)