LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Япония Ҳукумати ўртасида беғараз ёрдам кўрсатиш йўли бўйича ҳамкорлик қилиш дастурида назарда тутилган геология қидирув ишлари олиб боришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Давлат геология қўмитаси 1994 — 1996 йилларда Шарқий Бакантау атрофида (Марказий Қизилқум) япон томонига зарур геология материалларини берган ҳолда Япониянинг Металл қазиб олиш агентлиги билан биргаликда қидирув ишларини олиб боришда самарали ҳамкорлик қилишни таъминласин.
2. Кўрсатилган лойиҳадаги япониялик қатнашчилар тадқиқотлар ўтказиш ва шахсий эҳтиёжлар учун улар томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб келинадиган ва олиб кетиладиган асбоб-ускуналар, материаллар ва мол-мулклар учун солиқлар ва бож пошлиналари тўлашдан ва йиғимлардан озод қилинсинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги япон гуруҳи аъзоларига лойиҳанинг амалда бўлиш муддатига консуллик йиғимлари ундирмасдан кўп марталик визалар берилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги япон мутахассисларини Ўзбекистон Республикасидаги турар жойда рўйхатдан ўтказганлик учун йиғимлар тўлашдан озод қилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўлов асосида япон гуруҳи аъзоларига малакали тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этишда кўмаклашсин.