Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 12.08.1994 йилдаги 409-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 12.08.1994 йилдаги 409-сон
Дата вступления в силу
12.08.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 14.09.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАСДИҚЛАШ ТАЛАБ ЭТИЛАДИГАН ТОВАРЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА КЕЛТИРИШ ВА УЛАРНИ УНИНГ ТАШҚАРИСИГА ЧИҚАРИШ ТАРТИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ маҳсулот ва хизматларни мажбурий сертификатлаштиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 27-сон, 315-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хавфсизлигини тасдиқлаш талаб этиладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш ва уларни унинг ташқарисига чиқариш тартиби 2-иловага мувофиқ.
(1-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификатлаштириш маркази Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда сертификатлаштириш қоидаларини бузганлик ва маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) истеъмолчиларига зарар етказганлик учун жарима санкцияларини қўллаш тартиби ҳақидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Ўздавстандарт» маркази, ТИАВ, Давлат солиқ қўмитаси, вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар 1995 йил 1 январдан бошлаб маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни сертификатлаштиришни ўтказиш ишларини ташкил қилишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Ўзстандарт» агентлигининг ҳудудий органларига ёрдам кўрсатсинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1994 йил 12 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
409-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 27-сон, 315-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 августдаги 409-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хавфсизлигини тасдиқлаш талаб этиладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш ва уларни унинг ташқарисига чиқариш
тартиби
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Тартиб «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосланиб ишлаб чиқилган, у хавфсизлигини тасдиқлаш талаб этиладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш ва уларни унинг ташқарисига чиқариш қоидаларини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тартиб мажбурий тартибда сертификатланиши лозим бўлган ва ташқи савдонинг олди-сотди ёки алмашиш (бартер) объекти бўлган товарларга татбиқ этилади, Ўзбекистон Республикасига товар келтирувчи ва уларни унинг ташқарисига олиб чиқиб кетувчи юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек, товарларнинг хавфсизлиги устидан назоратни амалга оширувчи ташкилотларга мўлжалланган.
(муқаддиманинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хавфсизликни тасдиқлаш
(сарлавҳанинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Товарлар хавфсизлигини тасдиқлаш уларни сертификатлаштириш йўли билан амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Товарларни сертификатлаштириш истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини, атроф муҳитни муҳофаза қилишни таъминлашга ва мол-мулкка етказилган зарарнинг олдини олишга йўналтирилган қонун ҳужжатлари ва стандартлар талабларига мувофиқ ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикасида сертификатлаштириш қоидалари Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш Миллий тизими — «Ўзстандарт» агентлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Товар хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб белгиланган тартибда ваколатга эга бўлган орган томонидан берилган товарларни сертификатлаштириш натижалари бўйича мувофиқлик сертификати (бундан кейин сертификат дейилади) ёки сертификация берган орган раҳбарининг ҳақиқий (асл) муҳри ва имзоси билан ёки нотариал идораси томонидан тасдиқланган сертификат нусхаси (ксеронусха) ҳисобланади.
(3 ва 4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириладиган ва унинг ҳудудидан олиб чиқиб кетиладиган товарларнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлилигининг зарурлиги ва бу мувофиқликни сертификатлаштириш йўли билан тасдиқлаш шартнома ва битимларда кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Сертификат берилган товар, шунингдек унинг жойлаштирилиши ва илова қилинадиган ҳужжатлар Мувофиқлик белгиси билан тамғаланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мувофиқлик белгисини қўйиш ва унинг мавжудлиги Мувофиқлик сертификатида кўрсатилган бўлиши керак.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Товарларни келтириш (олиб чиқиб кетиш) тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Сертификатлаштирилиши шарт бўлган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш ва олиб чиқиб кетишга рухсат бериш учун «Ўзстандарт» агентлиги берган ёки тан олган ёхуд «Ўзстандарт» агентлиги ваколат берган орган томонидан берилган сертификат асос бўлиб ҳисобланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Сертификат (ёки унинг нусхаси) товар етказиб берувчи ёки товарни қабул қилиб олувчи томонидан божхона органига кўрсатилади ва божхона чегарасидан товар ўтказилгунга қадар текширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Сертификат қуйидагилар мавжуд бўлганда ҳақиқий ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
имзонинг ва сертификатни (4-бандга мувофиқ) берган сертификатлаштириш органи муҳрининг асли;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сертификатлаштириш Миллий тизимининг Давлат рўйхатидаги сертификатни рўйхатга олиш рақами ва санаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11 ва 12-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Товарнинг хавфсизлигини тасдиқлаш мақсадида сертификатлаш органи божхона ҳудудида сақланаётган маҳсулотлар намуналарини танлаб олади. Намуналарни танлашда божхона вакиллари иштирок этадилар.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. «Ўзстандарт» агентлигининг ҳудудий органи товарни қабул қилувчига унинг хоҳишига кўра сертификатлаштиришни ташкил қилишда, хорижий сертификатни тан олишда ва Миллий мувофиқлик белгисини қўйишда керакли хизматларни кўрсатади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Сертификатлаштиришнинг натижалари ижобий бўлганда ёки хорижий сертификат тан олинганда қабул қилувчи (товар етказиб берувчи) товарни ўтказмаган божхонага сертификатни кўрсатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ушбу Тартиб бузилган ҳолда Ўзбекистон Республикасига келтириладиган ҳамда олиб чиқиб кетиладиган товарлар ўтказилмайди. Бундай товарлар божхона қонун ҳужжатлари билан белгиланган қоидаларга мувофиқ сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгиланган сақлаш муддати тугаши билан талаб қилиб олинмаган товарлар Ўзбекистон Республикаси мулкига ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Маҳсулот намуналарини синовлар ўтказиш учун республика ташқарисига олиб чиқиб кетишда (республика ҳудудида синовлар ўтказиш имконияти бўлмаганда), товар етказиб берувчи (ишлаб чиқарувчи), синовлар ўтказиш жойи ва намуналар сони кўрсатилган ҳолда, синовларни ўтказиш ҳақидаги «Ўзстандарт» агентлиги тасдиқлаган қарорни кўрсатади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган тартибда текширилгандан сўнг ушлаб қолинган товарларни ўтказиш ҳақидаги қарор божхона томонидан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.