13.01.2026 йилдаги ЎРҚ-1111-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 14.04.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пиротехника буюмларининг муомаласи тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 29 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2025 йил 1 ноябрда маъқулланган
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонуннинг мақсади пиротехника буюмларининг муомаласи билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Пиротехника буюмларининг муомаласи тўғрисидаги қонунчилик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пиротехника буюмларининг муомаласи тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида пиротехника буюмларининг муомаласи тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Пиротехника буюмлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пиротехник таркибнинг ёниши (портлаши) ёрдамида оптик, акустик, электр ва бошқа визуал эффектларни ҳосил қилиш учун мўлжалланган қурилмалар пиротехника буюмларидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пиротехник таркиб газсимон ва конденсацияланган маҳсулотларнинг ёниши (портлаши) жараёнида иссиқлик энергиясини ҳамда механик энергияни ишлаб чиқарувчи компонентлар аралашмасидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пиротехника буюмлари уларнинг хавфлилик зонаси, шу жумладан атрофдаги фазонинг зарарланиш даражасидан келиб чиқиб, хавфлиликнинг I — V синфларига бўлинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пиротехника буюмларини хавфлиликнинг синфлари бўйича таснифлаш мезонлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда. Пиротехника буюмларининг эркин муомаласи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида хавфлиликнинг I синфига кирувчи пиротехника буюмларини жисмоний ва юридик шахслар томонидан ишлаб чиқариш, тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ташиш, ўтказиш, сотиб олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишга рухсат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хавфлиликнинг I синфига кирувчи пиротехника буюмларининг муомаласи қонунчилик ҳужжатларида ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда. Пиротехника буюмларининг чекланган муомаласи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида хавфлиликнинг II — V синфларига кирувчи пиротехника буюмларини жисмоний ва юридик шахслар томонидан ишлаб чиқариш, тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ташиш, жўнатиш, ўтказиш, сотиб олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тақиқланади, бундан ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хавфлиликнинг II — V синфларига кирувчи пиротехника буюмларини давлат иштирокидаги мудофаа саноати корхоналари томонидан ишлаб чиқаришга, тайёрлашга, сақлашга, ташишга ва ўтказишга рухсат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хавфлиликнинг III — V синфларига кирувчи пиротехника буюмларини мушакбозлик ташкил этилиши белгиланган оммавий тадбирлар ўтказиш мақсадида, хавфлиликнинг II — V синфларига кирувчи пиротехника буюмларини саноат ва ҳарбий мақсадларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга, ташишга, сақлашга ва улардан фойдаланишга рухсат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда. Пиротехника буюмларининг мушакбозлик ташкил этилиши белгиланган оммавий тадбирлар ўтказиш мақсадидаги муомаласи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хавфлиликнинг III — V синфларига кирувчи пиротехника буюмларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ мушакбозлик ташкил этилиши белгиланган оммавий тадбирлар ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пиротехника буюмларини мушакбозлик ташкил этилиши белгиланган оммавий тадбирлар ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда. Пиротехника буюмларининг саноат мақсадидаги муомаласи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хавфлиликнинг II синфига кирувчи пиротехника буюмлари саноат мақсадида фойдаланиш учун юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши, ташилиши, сақланиши ва улардан фойдаланилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хавфлиликнинг III — V синфларига кирувчи пиротехника буюмларини саноат мақсадида фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ташиш, сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензия доирасида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда. Пиротехника буюмларининг ҳарбий мақсаддаги муомаласи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хавфлиликнинг II — V синфларига кирувчи пиротехника буюмларини ҳарбий мақсадда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган ваколатли ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда. Пиротехника буюмларининг муомаласи устидан давлат назорати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пиротехника буюмларининг муомаласи устидан давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, ички ишлар ва божхона органлари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пиротехника буюмларининг муомаласи устидан давлат назорати бошқа органлар томонидан ҳам ўз ваколатлари доирасида амалга оширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пиротехника буюмларининг муомаласи устидан давлат назоратини амалга оширувчи давлат органлари пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқиш, ташиш, ўтказиш, сотиб олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда уларга барҳам бериш, шунингдек айбдор шахсларни қонунда белгиланган жавобгарликка тортиш бўйича чора-тадбирларни ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда. Низоларни ҳал этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пиротехника буюмларининг муомаласи соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-модда. Пиротехника буюмларининг муомаласи тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пиротехника буюмларининг муомаласи тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар, № 6, 530, 532-моддалар, № 7, 629-модда, № 8, 826, 829, 831-моддалар, № 9, 954, 964, 965-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, № 11, 1187, 1188, 1189-моддалар, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-моддалар; 2025 йил, № 1, 5, 8-моддалар, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-моддалар, № 3, 368, 376-моддалар, № 4, 517, 521-моддалар, № 5, 643, 644-моддалар, № 6, 729-модда) 1851-моддаси биринчи қисмининг санкциясидаги «беш бараваридан йигирма бараваригача» деган сўзлар «ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги ЎРҚ-407-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 9, 272-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 5, 267-модда, № 9, 588, 591-моддалар, № 10, 674-модда, № 12, 891-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 466-модда, № 6, 570-модда, № 10, 984-модда; 2023 йил, № 7, 537-модда; 2024 йил, № 3, 244-модда, № 9, 958, 964-моддалар, № 12, 1291-модда) 17-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўттиз олтинчи хатбошидаги «пиротехника буюмларининг» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўттиз еттинчи хатбошидаги «пиротехника буюмларини» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлда қабул қилинган «Қурол тўғрисида»ги ЎРҚ-550-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 7, 388-модда; 2020 йил, № 10, 593-модда, № 11, 651-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 466-модда, 2024 йил, № 2, 105-модда) 17-моддасининг учинчи қисмидаги «ва пиротехника буюмлари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 201-модда, № 5, 298-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 7, 661-модда, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 3, 214, 216-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 463, 464, 467-моддалар, № 12, 1186-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 186-модда, № 4, 265, 269-моддалар, № 6, 444, 445-моддалар, № 7, 538-модда, № 9, 710-модда; 2024 йил, № 1, 5, 6, 7-моддалар, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819, 823, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076, 1079-моддалар, № 11, 1191-модда, № 12, 1280, 1285-моддалар; 2025 йил, № 1, 4, 6-моддалар, № 2, 188, 189, 195, 197-моддалар, № 4, 519, 520-моддалар, № 5, 648-модда) илованинг 21-банди «б» кичик банди чиқариб ташлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ-701-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 661-модда; 2022 йил, № 4, 340-модда, № 5, 465-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 185-модда, № 7, 533-модда, № 9, 710-модда, № 11, 921, 923-моддалар; 2024 йил, № 1, 5, 7-моддалар, № 2, 105, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819-модда, № 9, 957, 958-моддалар; 2025 йил, № 1, 3, 6-моддалар, № 2, 189, 197-моддалар, № 3, 376-модда, № 4, 519, 520, 521-моддалар, № 5, 644, 645-моддалар) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) 1-илованинг 22-позицияси чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) 2-илованинг 24-позицияси чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I бўлимининг 18-позицияси чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II бўлимининг 24-позицияси чиқариб ташлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пиротехника буюмларини мушакбозлик ташкил этилиши белгиланган оммавий тадбирлар ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ичида тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш тартиби пиротехника буюмларининг саноат мақсадидаги муомаласини тартибга солиш учун такомиллаштирилишини назарда тутувчи қарорни ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ичида қабул қилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 13 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎРҚ-1111-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2026 й., 03/26/1111/0037-сон)